Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.25.47
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 6 » Ибратли ҳикоялар
    16.26.36
    Ибратли ҳикоялар
        Қумдан ясалган қаср
        
        Ёз кунларининг бирида денгиз соҳилида икки болакайнинг қум ўйнашларини томоша қилиб ўтирардим. Улар сув бўйида бор маҳоратларини ишга солиб, қумдан баланд минора ва дарвозали қаср қуриш билан банд эдилар. Улар астойдил қилаётган гўзал асар эндигина битай деганда, каттагина тўлқин келди-ю, қасрни таг-туги билан ювиб кетди.
        Мен эса болакайлар ҳозир кўз ёшлари-ю йиғилари билан ҳамма ёқни остин-устун қилиб юборишади, деб ўйлаган эдим. Аммо кутилмаганда улар мени ҳайратда қолдиришди. Йиғи-сиғи қилиш ўрнига улар хандон отиб бир-бирларининг қўлларидан тутганча сувдан қочиб, қуруқлик томон югуриб кетишди. Кейин сал нарироққа ўтириб олиб, бошқа бир қаср қуришни бошлаб юборишди.
        Мен эса улар ҳеч қандай панд-насиҳатсиз, ўзларининг беғубор хатти-ҳаракатлари билан менга берган муҳим бир сабоқлари таъсирида ўй сурардим.
        Ҳаётимизда қийинчилик билан, вақт ва кучимизни сарфлаб бунёд этишга уринганларимиз худди шу қумдан қурилган қасрга ўхшайди. Фақатгина бошқа одамлар билан ўзаро самимий муносабатимиз сақланиб қолади. Қачон бўлмасин, эртами кечми катта бир тўлқин келади-ю, чеккан қийинчиликларимизга қарамай барчасини яксон қилади. Ўша дақиқада ёрдамчи қўлларга эга бўлган инсонгина табассум қила олади, кула олади.

    М.Маҳкам.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz