Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.38.02
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 7 » "Озодлик"даги олғирликлар
    01.01.05
    "Озодлик"даги олғирликлар
    Алдагани Америка яхшими?

    Салай Мадаминовни “Эрк” ,  Алибой Йўляхшиевни эса “Бирлик” лидери дея “баланс” қилишган…

    “Озодлик” радиоси Салай  Мадаминов гуруҳининг карнайига айланиб қолди дея норози бўлаётганлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Албатта бу ҳол кеча ё бугун бошлангани йўқ.

    Мўмай маош ҳисобига босар -тусарини билмай қолган  Бобожоновлар дейилаётган Салай Мадаминов гуруҳи нега ҳеч кимнинг фикри билан ҳисоблашмай қўйди деган ҳақли эътирозлар янгилик бўлмай қолди.“Озодлик”нинг ўзбек гуруҳининг ўзбекча тушунмайдиган раҳбари эса Бобожоновлар билан тили бир чамаси демократия тарафдорларининг сўровларига жавоб бериш у ёқда турсин умуман лоқайду бепарво .Шахсан мен “Озодлик” радиосининг ҳоҳ жамоатчилик норозилик чиқишларига, ҳоҳ бошқа ОАВ танқидига жавоби тугул бирор марта муносабат билдирганини кўрганим йўқ. Сиёсатлари муносабат билдирмаслик бўлсин дейлик. У ҳолда хатоларини нега тузатишмайди?

    “Озодлик”ка яқин бўлган манбанинг билдиришича, радиодаги устаси фаранглар нафақат эфир вақтини балки АҚШ ҳалқаро эшиттиришлар ташкилотидаги юқори раҳбарларини ҳам лақиллатиб, кўзбўямачилик билан моддий олғирликни ҳам аллақачон бошлаб юборишган.

    Ўша манбанинг бизга билдиришича, “Озодлик”нинг ўзбек шўъбаси устаси фаранглари юқорига сохта ҳисобот беришдан тафт тортмай қўйишган.
    Масалан, мен 2006 йил баҳор ойларида радио бош идораси жойлашган Чехиянинг Прага шаҳрига ўз ҳисобимдан бориб келганман.Улар эса юқорига Демократик Ўзбекистон Конгресси вакилини таклиф қилдик , дея ҳисобот беришган.

    Яна бир бошқа мисол: Салай Мадаминовни “Эрк” , хотинини эса “Озод деҳқонлар” партиясидан таниқли олима , Алибой Йўляхшиевни эса “Бирлик” лидери дея ҳисобот узатишган. Гўёки “баланс” қилишган. “Эрк”дан ҳам, “Бирлик”дан ҳам чақирдик деб. Бундай кўзбўямачилик бир марта эмас, доимий одатга айланган дейди манба.

    Таниқли ҳофиз Дадахон Ҳасан ва таниқли хуқуқ химоячиси Баҳтиёр Ҳамроевни эфирга беришда бошқа-ю хисоботда эса Демократик Ўзбекистон Конгресси вакили деб ёзишларини эшитган киши ҳайратдан ёқа ушламайдими?

    Ё, ўзбеклардаги “алдагани бола яхши” нақлини “озодлик”чилар “Алдагани Америка яхши”  дея ўзлаштирдимиканлар? Агар бу айтаётганларимиз рост бўлмаса “Озодлик”нинг ўзбек шўъбасининг ўзбекча билмайдиган раҳбари Сожидахоним Жаъфарова ўзи билган тилда жавоб берсин.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz