Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.47.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 7 » МУНОСАБАТ
    10.34.40
    МУНОСАБАТ
    Алибой Йўляхшиев:Мени "Озодлик" таклиф қилмаган

    “Алдагани Америка яхшими?” сарлавҳали мақола эълон қилингач кўп вақт ўтмай Норвегияда муҳожиротда яшаётган Алибой Йўляхшиевдан:”мақолани ўқидим,  у юзасидан фикрларим бор, телефон алоқасига чиқсангиз” деган мазмунда хат олдик.

    Албатта мақсад мақола юзасидан муносабат бўлгач “озодлик”чиларга  хос мум тишлашдан фарқли ўлароқ алоқага чиқдик.Қисқа салом-алик ва ҳорма бор бўлдан сўнг Алибой домла Йўляхшиев бизга қуйидагиларни айтди:

    - Мени Чехияга “Озодлик” радиоси ўзбек бўлимидагилар таклиф этишмаган.Прагада “Озодлик” радиосининг туркман бўлимида ишлайдиган Ёвшон исмли қадрдон дўстим бор.Ўша таклиф қилган.Таклиф қилиб ҳам радиога эмас уйига таклиф қилган ва мен билан бирга бошқа қадрдонлар уч-тўрт киши ўз ҳисобимиздан бориб  келдик.Ёвшон:”юринг ватандошларингиз билан кўриштираман” деб ўзбек бўлимидагилар ёнига бошлаб борди.

    Шу ўринда Алибой домла суҳбатдан бироз тин олган палла савол билан мурожаат этдик.

    - “Озодлик” директори Сожидахоним билан ҳам суҳбатлашдингизми?

    - Ҳа, ҳа суҳбатлашдик…

    - Қайси тилда?

    - Рус тилида.Рус тилидада.Эй,шунисини айтмайсизми?Бу нима деган гап.Ўзбек бўлимига  ўзбек тилини билмайдиган киши раҳбарлик қилса.Тўғри, хабарим бор, у ердагилар ўзаро муроса қилолмай, ҳеч бир ўзбек забонли бошлиқ билан чиқиша олишмаган.Лекин барибир ўзбекча радиога шу тилни билмаган кишининг бошлиқ бўлиши умуман мантиққа тўғри келмайдиган нарса.Ҳа, у қандай қилиб раҳбарлик қилади?
    Эшитишимча радиодагилар фаолияти юзасидан баёнот тайёрланаётган экан.Бу ғоят оғриқли, анчадан буён ечимини кутаётган муаммоли масала.Уни ниҳоясига етказиб, бу ҳолга чек қўйиш керак.

    Алибой Йўляхшиев билан мухтасар суҳбатимизни шу ўринда деярли якунладик.Лекин унга “Озодик”дагилар йил давомида “эрк”чи С.Мадаминов номини такрорлари билан ҳисоблаганда 456 марта эфирга узатишгани, бу эса  йилнинг 365 кунидан ҳам кўплиги, шахсни улуғлаш пропагандасида С.Мадаминов диктатор Каримовдан ҳам ўзиб кетгани, ваҳонланки Бобур Маликов, Жаҳонгир Маматов, Абдураҳим Пўлатов сингари бошқа сиёсатшунослар ва мухолифат намоёндалари номи бирор марта ҳам тилга олинмаганини айтмадик.

    Суҳбатдош Ризо Обид


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz