Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.34.43
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 10 » ҚАТРА
    12.10.28
    ҚАТРА
    Хафа бўлманг

    Ватандош, ҳозир қаламга олаётганларим кимга тегишли ёзганларимдан билиб оласиз.

    Хафа бўлманг, ҳақ гапни айтибсиз.Ўзи ишонмаган гўёки "ғоя"га бошқаларни инонтирмоқчи бўлганларни мен шайтонга ўхшатаман.Шайтон бўлганда ҳам унинг урғочисига ўхшатаман.Чунки ундайлар ғоят тез болалайди, уларнинг уруғи жудаям кўп.

    Хафа бўлманг, ундайлар билан юракни хотиржам қилиб, курашда дадил олға бораверинг.Сиз каби ватан учун, миллат учун жонкуярлар бор, демак озод-ойдин  кунлар албатта келади.

    Ҳа, айтмоқчи ватандош мен бу сўзларни сизга юпатиш учун айтмаяпман, балки сизнинг элу юрт тақдирига бефарқ бўлмаган жонсарак бир инсонлигингиз боис айтяпман.

    Хафа бўлманг , чунки ҳаёт, тақдир шундай бир нарсаки уни инсон ҳар доим ҳам ўзи белгилай олавермайди.Қалблари шундай ҳам ярим, ўксик инсонларни яна ўкситишга ошиқманг.

    Хафа бўлманг.Мабодо хафа бўла бошлаган эсангиз шу ўринда қаламимни ётқизаман.Қоғозни эса йиртиб ташламайман.Чунки увол бўлади.Ҳа, айтгандай қоғоз увол дедим.Ундан ташқари кўнгилдан  самимий айтилган қалб туғёнлари ҳам увол бўлади.Агар сиз менинг қалбим туғёнларини эшита билмаганингизда эди, ҳозир сизга кўнгилдаги соҳир сирларимни сўйлаб ўтирмаган бўлар эдим."Хафа бўлса менга нима" дея қўл силтаб кетган бўлар эдим...

    Ҳа, майли келинг яхшиси сўзимни мухтасар қила қолай.Чунки бундоқ қарасам сизнинг кўнглингизга ботадиган сўзлар айтиб юборишим мумкинга ўхшайди.Мен буни истамайман.Бундан ташқари эса кўнгил сўргани келаётган меҳмонни кутиб олгани шошяпман.У ҳам хафа бўлиб қолмасин тағин.Унингда кўнглини ҳам олишим керак....

    Хафа бўлманг.Яна кўришгунча хайр...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz