Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.46.12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 13 » Ҳангомалар
    18.05.19
    Ҳангомалар
    Дадахон Ҳасан ҳаёти билан боғлиқ ҳангомалар ( 6-7 )
     
    Августнинг бошлари эди. Дадахон янги қўшиқларини унолғи тасмасига ёзиш мақсадида жой қидириб икки дўстига – Шохимардонни кўриб холироқ жой топиб келинглар,-деди. Шохимардонга бориб жой излаган Улуғбек хожи ва Абдурахмонлар эл орасида оғизларидан гуллаб қўйишди шекилли, бу гап Полвон исмли агент томонидан вилоят ички ишлар бошқармасининг “еттингчи бўлимига” “Дадахон Хасан Шохимардонда халқни йиғиб, митинг қилмоқчи” бўлиб етиб келибди. Ўша пайтлардаги вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг “пайтавасига қурт тушиб” Дадахонни назорат остига олиб уни кузата бошлайди. Унинг хонадони олдига кўчаси бошида хар турли номердаги енгил автомошиналар пайдо бўлиб Дадахонни туну-кун кузатишар эди.

    Нихоят Дадахон Боғдод туманидаги салқин боғда унолғи тасмасига қўшиқ ёзаётган ерга хам уч-тўртта милитсия ходимлари кириб келишади. Уларнинг башарасига қараб қўшиқ айтгани ўзига эп кўрмаган Дадахон жойни ўзгартиради. Иккинчи жойда хам пайдо бўлган милитсия ходимлари Дадахон  унолғи тасмасига қўшиқ айтиб турганида ховуз бўйида карта ўйнаб ўтиришарди.

     ЕТТИНЧИ ҲАНГОМА


    Дадахон 1993-йил 10-сентябрь куниси Тошкентга етиб келгач, унга обшак тўлайсан деб дўқ-пўписа қилган қора кучлар 21-сентябрь куни ярим тунда Дадахоннинг Олтиариқдаги хонадонига келиб унинг бемор онасини безовта қилишади (25-сентабрь куни “Эрк”нинг навбатдаги қурултойи бўлиши керак эди).

    -У билан Жиззахда келишган эдик уйда ўтириши керак эди. Ўтирмай кетиб қолибди. Энди ўғлингизга яхши бўлмайди.  Жуда катта қарзлари бор эди мендан. Мендан осонликча қутулмайди у-деб дағдаға қилади муштипар онага. Орадан уч кун ўтиб эса, ўша “қора кўзойнак” қора тўридан келган, Андижон шевасида сўзловчи нусха Дадахоннинг Олтиариқдаги ховли дарвозаси олдида яна пайдо бўлади ва Дадахоннинг онаси Қумрихон аяни чақириб – Ха холажон яхшимиз тинчмисиз, яхши ўтирибсизми, бардаммисиз, сиз ва Дадахон акамизни бир кўриб зиёрат қилгани келувдик мен Саудия Арабистонидан келганман, аслида ўзбекман, аканинг қўшиқларини  эшитиб қўп мамнун бўлган эдик,  Дадахон ака қанилар, бир зиёрат этсак, дегандик- деб қиёфасини ўзгартириБ, артистлик қилган эди ўша асли қора гурух бошлиғи. Бу гал унинг кўзида қора кўзойнак йўқ. Бошида эса фарғонача дўппи юзида ясама табассум арабча оқ кўйлак бор эди. Дадахон Хасан эса шу онларда Тошкентда бўлиб “Эрк” партиясининг навбатдаги қурултойида қиладиган нутқини тайёрлаётган эди.

    ЖАМОЛИДДИН МУҲАММАД

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz