Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.01.26
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 16 » "Озодлик" радиосига бойкотга муносабат
    19.25.30
    "Озодлик" радиосига бойкотга муносабат
    Аслида "Озодлик"дан "бобожонлар" қувилдилар

    "Озодлик" радиосига бойкот билан танишар эканман, унда айрим демократмаслар исми шарифлари турганини кўрдим.Демак, "Озодлик" радиоси ўзбек бўлими жамоаси шу қадар расволашибдики уни ҳатто ўшандайлар ҳам сезибди.

    Ўша баёнотга имзо чекканлар орасида мен ёқламайдиган шахслар ҳам бор бўлсада, ҳақсўз учун одим ташлаганликлари боис ҳам сайт почтасига келиб тушган бу баёнотни эълон қилдим.

    Энди эса муҳокамадаги баёнот юзасидан ўқиётганим мулоҳазаларга нисбатан муносабатимни ҳам билдирмоқчиман.
    Баёнот юзасидан ўқувчилардан турли таклиф-мулоҳазалар билдирилган хатлар олмоқдаман.

    Очиғини айтганда кўпчилик ватандошларимиз салбий оқибатга, салбий натижаларга кўникиб кетганлар, танлов ҳуқуқига ишонч каби ҳислатларни эса мутлақо йўқотганлар.Бундай ишонч зиёли, оқ-қорани таниганлар орасида кучлилигини қайд этиш билан, уларнинг лоқайдлигу шижоатсизликлари оддий одамларга аллақачон таъсирини ўтказиб бўлганлиги афсусланарли.Кўпчиликни руҳан синдирилганини айтмоқчиман бу билан.

    Менингча, бойкот эълон қилиниши ва унга ҳамма демократик ёинки демократик руҳда бўлмасада , ҳеч бўлмаганда озгина адлсўзни соғинганлар имзо отиб сўз айтиши "Озодлик" радиосини бир ҳовуч "эрк"чиларнинг радиокарнайига айлантирган бобожоновчиларнинг сичқоннинг думига челак боғлаб қувилгани каби шармандали қувилишидир.Аслида уларда қиттак ор-номус, ўзлари ёлғондакам оғиз кўпиртириб айтаётган виждон бўлса эркакчасига шартта чиқиб:"шунча ватандошларни оғринтириб тирикчилик қилгандан кўра ҳаммоллик қилганим дуруст" дея истеъфо беришади.Улар ўзлари истеъфо беришмасада, аллақайси ватандош айтгандай "раҳбарларига совға бериб" без бўлиб тураверишсада одамлар наздида маънан "Озодлик" радиосидан қувилиб бўлдилар.Ишонаверинг...

    Фақат  ундайлар Каримовдан фарқли ўлароқ ўз ихтиёрлари билан истеъфо бермасалар ҳеч бўлмаса озод мамлакатларда туриб "Озодлик"ни улар каби демократия душманларидан озод қилишимиз зарур.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz