Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.13.16
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 19 » Бугуннинг долзарб мавзуси
    21.48.51
    Бугуннинг долзарб мавзуси
    ВОСВОС

    “Озодлик” ҳали ҳам кимларнингдир маҳрида қолаётгани ҳақида

    ozodlik2.gif1. Нега жамоатчилик назоратидан қўрқишади?

    Аввало шуни айтиш керакки, “Озодлик” радиоси ҳақидаги Баёнотдан кейин радиода қисман ўзгаришлар бўла бошлади. Бу ҳам жамоатчилик назоратининг кучи.

    Масалан, миллий шоиримиз Юсуф Жума ўт ичида қолганда, унга телефон қилган Шуҳрат Бобожонов (Абдулла Искандар) “Агар биз томонга ўтсангиз сизни ҳимоя қиламиз” деганини ва унинг “Яна қанақа томон бор?” деб жаҳл қилганини айтиб берганди. Юсуф Жума унинг томонига ўтмаган бўлса ҳам Бобожонов бу шоир ҳақида суҳбатлар қилаётгани уртўмоқнинг таъсири. Аммо бу вақтинчалик. Чунки бундай одамлар битта уртўқмоқдан кейин хулоса қилмас эканлар.

    Буни “Озодлик”ка Байкот эълон қилганларга қарши Бобожоновларнинг турли уйдирма номлар остида ўзларининг понауз сайтида ёзаётган ҳақоратлари ҳам исботламоқда. Бу шуни кўрсатадики, жамоатчилик назорати озгина сусайса, улар яна ўзларининг қора қилмишларини давом эттираверадилар.

    2.Восвоснинг сири нимада?

    Баёнот эълон қилиниш билан Бобожоновлар восвосга тушиб қолдилар. Фақатгина қора қилмиши бўлган одам бу ҳақда сўз бошланса, унинг очилиб қолишидан қўрқиб, восвосга тушади. Буларнинг восвослари шу бўлдики, Баёнот тарқатганлар “Озодлик” радиосини ёпмоқчи дея уйдирма нарсалар ёзиб “Озодлик”даги бошқа журналистларни ҳам возвосга туширмоқчи ва ўз сафаларини кенгайтирмоқчи бўлдилар. Лекин шу билан бизнинг танқидимизни исботладилар. Яъни “Озодлик” онамизнинг маҳрига тушган ва бизга бўлган ҳар қандай танқид бутун “Озодлик”ка қаратилгандир деган гапни айтиб қўйдилар.

    Яна ўша сайтларида “Нега булар “Би-би-си” ва “Америка овози”ни эмас, “Озодлик”ни Байкот қилишади деган гапни такрорлаб у ерлардан ҳам сафдош излай бошладилар. Лекин бу радиолар ҳақида ҳам танқидий фикрларимизни очиқ айтиб келганимизни унутишди, бу шоввозлар. Фарқи шу бўлдики, улар восвосга тушмадилар.

    3.“Озодлик” ёпиладими?

    Бобожоновлар ўз сайтларида Байкот эълон қилганлар “Озодлик”ни ёпишмоқчи дер эканлар бу билан ўзларининг восвосларини бошқаларга ҳам кўчирмоқчи эканликларини юқорида айтдик. Ҳамма билади, “Озодлик” ҳеч қачон ёпилмайди. Бир кор-ҳол юз бериб ёпилиши ҳақида гап чиқса, бу радиони сақлаб қолиш учун яна биз курашамиз.

    Чунки АҚШ Конгресси бу радиони демократияни ёйиш учун очган ва бу бизга, демократияга ташна бўлган халқимизга керак. Бугун биз америкаликларнинг солиқ пулига очилган бу радионинг мақсадини қандайдир “бобожонов”лар оёқ ости қилмаслиги учун огҳлантирмоқдамиз, холос.

    Агар шундан восвосга тушиб, ўз хатоларини тузатиш ўрнига уларни танқид қилганлар билан курашга киришсалар, у ҳолда иккинчи ва учинчи қадамларни ҳам қўямиз. Бу қадамлар нималаги ҳам сир эмас. Уларни ҳам очиқ ёзганмиз.

    Зотан биз ҳеч нарсани яширмай, очиқ қилмоқдамиз. Ҳаммамиз ўз номимиз билан ёзмоқдамиз. Бобожоновларга ўхшаб тўқима номлар билан эмас. Агар талаб қилинса, радионинг раҳбарияти-BBGнинг хавфсизлик ва техник бўлими ҳар қандай шароитда бу радионинг техникасини понауз учун ишлатилганини топади. Улар “тозалаб” қўйганлари билан технология ҳаммасини сақлаб қўяди.

    Восвоснинг яна бир сири ҳам ана шунда!

    ЖАҲОНГИР МАМАТОВ.

    (ДАВОМИ БОР).


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz