Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.29
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 20 » Бугуннинг долзарб мавзуси
    22.50.20
    Бугуннинг долзарб мавзуси
    ВОСВОС

    ozodlik2.gif4. Бобожоновлар МХХ ва ИИВга нима учун керак?

    Мен “ИАК” деб номланган китобимда 1990 йиллар бошида юз берган бир воқеани мисол келтирганман. Унда МХХ ва ИИВ қандай қилиб депутатларни ваҳимага солгани ва шу йўл билан қонун лойиҳасини муҳокамасиз ўтказиб юборгани ҳақида гап боради. Лойиҳа Каримовнинг хавфсизлиги ҳақида бўлиб, муҳокама куни унга “суиқасд уюштирилди” деб гап тарқатишганди. Гулдур гуп, пилдир пис!

    Бу одат мана қарийб 20 йилдан бери давом этмоқда. МХХ ва ИИВга қўшимча пул, қўшимча штат керак бўлса, Каримовдан шунчаки сўраб олишолмайди. Осон йўли уни ваҳимага солишади ва “тадбирлар” учун истаган қадар пул олишади. Бунинг учун уларга Мадаминов ва Бобожоновларга ўхшаган лақмалар керак. Буларни МХХ ва ИИВдгилар жинларидан ҳам баттар ёмон кўришлари мумкин. Лекин итингизни севмасангиз ҳам уни керак бўлади дея ҳовлининг бир этагида сақлаганингиз каби улар ҳам буларни сақлаб, керак бўлганда ишлатадилар.

    Шунинг учун ҳам ҳар доим Мадаминовнинг уйида ё МХХ, ё ИИВ “вакили” бор. У лақмалик қилиб уларга дарҳол жиловини тутқазади. Улар унинг мухолифатдаги рақибларини ёмонласалар, бас, унинг ишончига кирадилар ва уни истаган куйга йўрғалатадилар.

    Ҳали яқинда Салайнинг инқилоб ҳақида суҳбати эълон қилинди. У шунча йиллардан бери қилиб келган ахмоқчилигидан хулоса чиқармай яна қуролли кураш, жамоатлар, давлат тўнтариши, ер остига ўтиб ишлаш ҳақида вайсаб қўйди.

    Энди шундан кейин юз берган “тадбир”ларга қаранг.

    -Ҳуқуқ ҳимоячиларини таъқиб этиш кучайди. Улар деярли уй қамоғидалар. Ташқарига чиққанлари суд қилинмоқдалар.

    -Президент Каримов маҳаллий журналистлардан ғоявий мухолифларга қарши курашни талаб қилди. Маслаҳатчиси Хайриддин Султонов 7 январ куни бош муҳаррирларни тўплаб Каримовнинг бу топшириғини етказди.

    -Тошкентда Каримов юрадиган йўлларда қўшимча соқчилар пайдо бўлди ва у юрадиган йўллар бекитила бошлади.

    Бу гапларни осмондан олганим йўқ. Ҳаммаси кейинги кунларда турли сайтларда ва ҳатто хорижий радиоларда ҳам ҳам эълон қилинган хабарларда бор.

    Ана энди китобимда ёзганим каби системнинг қандай ишлашини эслатай.

    Йилнинг охири. МХХ ва ИИВга пул керак. Қўшимча пул сўраб киришса, “Нимага?”, “Нима иш қилаяпсан?” каби саволлар. Шундай пайтда Мадаминов ва Бобожонолар керак бўладилар. Тугмалар босилади ва улар ишга солинадилар. Мадаминов “Озодлик”ка чақирилади. Баёнот беради. Рус тилида. Каримов русча ўқийди-да! Унча яхши чиқмай қолади. Дарҳол бошқаси орага кириб ойдинлаштиришга ҳаракат қилади. Каримовни ваҳима соладиган ва уни танқиқ қиладиган чет элликларни ҳам мум тишлатадиган гаплар айтиб юборилади. “Қуролли кураш”, “инқилоб қиламиз”, “давлат тўнтариши” каби…

    Бу дарҳол Каримовнинг столида пайдо бўлади ва унинг остида кўриладиган “тадбирлар” рўйхати туради. Ўнта тадбир айтилгандан кейин охирида пул ҳам сўралади. Иш хамирдан қил суғиргандек осонгина ҳал бўлади. Улар ҳам ишлаётган бўлиб кўринадилар ва ҳам пул оладилар.

    Хўш бу Бобожоновлар ва Мадаминовга нимага керак?
    -Уларни вақти вақти билан ўзбек матбуотида уриб туришади. Булар таржима қилиб ҳамма ёққа жар соладилар. Бунинг “Озодлик”нинг Конгрессдан қўшимча пул олишига ҳам ёрдами тегади, Бобожоновлар жойларини сақлаб қоладилар, “гринкарта”ли бўладилар, бутун уруғ аймоқлари, таниш билишларини четга олиб келиб жойлаштирадилар.
    -Гўё Каримовнинг асл душмани бўлиб кўринадилар. Аслида эса унинг дўстидирлар. Диктатура мустаҳкамланишига хизмат қилиб келмоқдалар.
    -Мадаминов эса ўлик сиёсатчидан  “тирикка” айланади, оти айтиб турилади, рақибларини қоралаш имконига эга бўлади.
    -Кўрпасининг остидан чиққан жосуслар ҳақидаги гаплар босди-босди бўлади.
    -Энг асосийси ҳалиги баёнотларини рўкач қилиб, манфаат гуруҳларида мўмайгина пул ундиради. Унга тирикчилик керак, қолгани бир пул.

    Кўрдингизми, булар бир бирларига жуда керак. Шунинг учун ҳам бу тандемни бузиш осон эмас. Аммо бугунга келиб кўпчилик буни англай бошлади. Бу эса уларни восвосга солди.

    ЖАҲОНГИР МАМАТОВ.

    (ДАВОМИ БОР)


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz