Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.23.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 21 » МУҲОКАМА
    14.28.04
    МУҲОКАМА
    Биз "Озодлик"даги диктатурага қаршимиз, асло радиога эмас!
    Баҳодир Чориев,
    Бирдамлик етакчиси

    Андижон воқеаларидан кейин биз Каримов режимига қарши қаттиқроқ курашга бел боғлаган эдик. Шу билан биргаликда “Бирдамлик” ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантиришга ҳаракат қилдик. Ҳаракат сайтини яратдик. Ҳаракатнинг мақсадлари ва ўз фикрларимиз ҳақида муҳолифат учун асосий минбар бўлиши керак бўлган “Озодлик” радиосига бир неча бор мурожаат қилдик. “Бирдамлик” ҳаракати ҳақида Ўзбекистондаги юртдошларимиз хабардор бўлишлари ва улар амалга ошираётган ишларимизни билишларини истардик.”Озодлик”даги журналистлар - Шуҳрат Бобожон, Ҳурмат Бобожон, Алишер Сиддиқ ва бошқаларга бу ҳақда айтдик. Улардан тайинли бир жавоб ололмагач, раҳбариятига чиқишга мажбур бўлдик. Раҳбарият билан суҳбатлашганимиздан кейин Шуҳрат Бобожон биздан икки марта интервю олди, лекин эфирга бермади. Сўраб, қизиқиб кўрдик, улар интервюда қандайдир камчилик бор деб айтишди. Иккинчи марта ҳам интервю олиб эфирга беришмади.

    Илтимосларимиз рад этилгач биз радиога талаб билан чиқишга бошладик. Биз ҳам мухолифат аъзолари булганимиз учун, бизни фикрларимизни ҳам радиога беришларини талаб қилдик. Шу талабда “Бирдамлик” ҳаракати учун эфирдан 10 минутлик вақт ажратиб беришларини сўраган эдик. Хат билан радио раҳбари Сожида Жаъфаровага чикдик. Бир ой ичида шу масалани кўриб чиқишни талаб қилдик. У киши, “Сизларнинг мақсадларингиз Ўзбекистонда рангли инқилоб қилиш, бу сиёсий ҳаракат радио сиёсатига тўғри келмайди”, дея бизга рад жавоби берди. Биз шундан кейин ким бу масалани ҳал килади деб сўрадик. Жаъфарова ўз жавоб хатида бу масала буйича АКШ маъмурияти ва Конгрессига мурожаат килиш кераклиги ҳақида ёзганди. Талабимиз муддати тугагач мен ўз оила аъзоларим, хотиним ва турт фарзандим билан 2006 йил 13 феврал куни Вашингтондаги АКШ Конгресси биноси олдида бир ҳафталик очлик эълон қилдик.

    Биз у ерда Конгресс аъзолари ва “Озодлик” радиосининг Вашингтондаги раҳбарлари билан учрашдик. Улар томонидан “Бирдамлик” ҳаракатига нисбатан цензура қўйилмаслиги ва барча имконият яратиб берилиши ҳақида айтилганидан сўнг биз очликни тугатиб уйимизга қайтдик.

    Бу воқеадан кейин радио томонидан кам бўлса ҳам “Бирдамлик” ҳаракати ҳақида эшиттиришлар берилди. Аммо бу эшиттиришлар бизни қониқтиргани йўқ. Мисол учун бир йилдан буён мен ўзим эфирга чиқа олганим йўқ. Фаолиятимиз яхши кетаяптти, радио эса атайлаб “Бирдамлик” ҳаракати номини эфирга олиб чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Мисол учун улар Дилором Исҳоқовани доимо мухолифат фаоли деб таништиришади. Аслида у киши ҳаракатимизнинг Ўзбекистондаги раҳбари.

    Авваламбор шуни айтиб ўтишимиз керакки, “Озодлик” - бу сиёсий радио. Радио 1953 йил ташкил топган. У аввалига хусусий радио сифатида очилган эди, ҳозиргача бу радио АҚШ конгресси томонидан молиялаштирилиб келинади. Радио Совет давлатини парчалашни ўз олдига мақсад қилиб олганди. 90 йилларга келиб радио ўз мақсадига эришди. 1990 йилдан кейин радио ўз йўналишини ўзгартириб, дунёдаги диктаторлик режимларига қарши курашишни бошлади.

    Ўзбек хизмати ҳам бу соҳада яхши иш олиб борди. Радио Адолат Нажимова раҳбарлигида жуда холис ва ибратли ишларни амалга оширганди. Адолат Нажимова ўзбек МХХси томонидан уюштирилган ғийбат ва Шуҳрат Бобожоновларни ҳатти - ҳаракати сабаб ноҳақ ишдан бўшатилди. У ишдан кетгач радио холисликни йўқотди ва бир томонлама фаолиятга ўтди, яъни Эрк партиясининг Муҳаммад Солиҳ фракциясини улуғлаш билан банд бўлиб қолди. Холбуки, қандайдир гуруҳларга тарафкашлик ва нохолислик радио принципларига зиддир. Янги раҳбар Сожида Жаъфарова ўзбек тилини яхши билмаслиги, ўзбек маданияти ва урф одатлари, ўзбек мухолифати фаолиятидан узоқлиги сабабли ўзига Ҳурмат Бобожонни асосий ёрдамчи қилиб олди. “Озодлик” радиосидаги ижодий муҳитга дарз кетди. Радио бошдан оёқ фақат Муҳаммад Солиҳ тарафдорлари учун минбарга айлантирилди.

    Бугун ўзбек мухолифати фаоллари ва мухолифатдаги ташкилотлар бу радиога бойкот эълон қилишга мажбур бўлишди. Радио раҳбариятига ва радио эшиттиришлар бошқармасига мактуб ёзилди. Кўплаб ташкилотларни қўяверинг, агар бир одам эътироз билдирса ҳам радио уни фикрларига қулоқ тутиши ва йўл қўйилган камчиликларини тузатиш йўлига ўтиши керак.

    Биз радиодан Сожида Жаъфарова ишдан олиниши керак, Шуҳрат ва Хурмат Бобожоновлар тарафкашликни тухтатиши шарт деб ҳисоблаймиз. Агар бу талабларимиз инобатга олинмаса радиога нисбатан байкотни давом эттираверамиз. Мабодо, радио эътирозларимизга муносабат билдирмаса ва мавжуд камчиликлар бартараф этилмаса, биз “Озодлик” радиосига нисбатан норозилик намойишлари ва очлик амалиётларини ўтказишни режалаштирганмиз.

    Шуҳрат, Хурмат ва уларни яна бир туғишган укалари Қудрат Бобожоновлар ўзларини “Понауз.инфо” сайтларида ўзбек мухолифати вакилларини АҚШ Конгрессига ва радио раҳбариятига қилган мурожаатидан мақсад радиони ёптириш деган уйдирмани исмсиз кишилар номидан жамоатчиликка тарқата бошлашди. Асло бундай эмас. Бу “Озодлик”ни ёпишга қаратилган амалиёт эмас. Биз радиодаги муҳитни яхшилаш тарафдоримиз. Радиога холислик керак. “Озодлик” радиоси ўз мақсадларини фаол равишда давом эттиришдан чекинмаслиги шарт. Биз бу эзгу йўлда радио мухбирларига елкадош бўлишимиз лозим!

    Manba: yangidunyo.com


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz