Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.25.56
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 23 » Ҳангомалар
    15.28.08
    Ҳангомалар
    Дадахон Ҳасан ҳаётидан ҳангомалар ( 8-9 )

    1994-йилнинг 9-апрель куни Дадахоннинг Тошкентдаги уйи дарвозаси олдига Андижон номеридаги ГАЗ-24 автомошинаси келиб тўхтайди эшик олдида турган Шокиржондан – Даданг қани?- деб сўрайди. –Уйда йўқлар,- деган жавобни олгач ўша Андижон шевасида сўзловчи қора кўзойнак таққан, қора тўридан келган, навча  кимса Шокиржонга тўппонча ўқталиб – Дадангга айт, уйда жим ўтирсин, унинг қарзлари кўпайиб кетди, қарзларини  тўламаса, энг аввал мана шу пистолет билан сени отаман, сўнгра дадангни отаман. Сингилларингни хам отаман. Шуни дадангга айтиб қўй,-деб жўнаб қолади.

    Бу воқеани эшитган Дадахон Хасан зудлик билан ўша вақтлар давлат маслахатчиси бўлиб ишлаётган Мавлон Умрзоқовга телефон очиб :”Менинг сизга арзим бор, мени қабул қилсангиз гаплашиб олардик” дейди.

    -Нима гап, телефонда айтаверинг-, дейди давлат маслахатчиси. Дадахон унга воқеани сўзлаб беради.

    -Сиж жим уйда уйда ўтирсангиз, , у ёқ-бу ёқларга бормасангиз, сизга хеч ким хеч нарса демайди,- деб жавоб беради Мавлон Умрзоқов.

    Ўшанда Дадахон Хасан бор-йўғи Олим Каримовни бетоб деб эшитиб унинг хонаданига уни кўргани борган эди холос.       

    *             *             *

    Фарғоналик “Саққол хожи” лақабли ХУФИЯ Абсалом Эргашев билан Дадахоннинг қамоқдан чиққанидан кейинги учрашуви Фарғона аэропортида бўлиб ўтди. Ўшанда Дадахон қамоқдан шартли равишда озод этилиб, уй қамоғида ўтирарди. Шу боис республиканинг қаерига борса, аввало, ИИВ даги  ўз терговчисидан рухсат оларди. Бу гал Дадахон Фарғонага сўроқсиз кетган эди.  Ўшанда у махсус хизмат ходимларини безовта қилмайин деб Фарғонага автбусда кетиб, Тошкентга самолётда қайтиб келмоқни режалаштирганди.

    Фарғона аэропортида  Дадахонга рўйбарў келган “Саққол хожи” –Яқинда раиснинг ёнидан келдим у сизга хам салом айтди. Мана менга “Фолксваген” русумли автомобиль совға қилди. Туркия орқали миниб келдим.-деди хаяжонланиб. Сухбат ярим соат давом этди холос. Орадан роппа-роса бир ой ўтгач, Дадахон ИИВ ертўлсасига сўроққа чақирилди ва – Нега бесўроқ кетдинг? – дея унга қаттиқ ўшқиришди бошқарма бошлиқлари. Сўроқ эрта соат 9дан 12гача давом этди. Дадахоннинг жавоблари уларни қониқтирмади шекилли, “стакан” га олиб кириб қўй. Яхшилаб ўйлаб олсин.-деди бошқарама бошлиғи Тохиржонов. Дадахон кундузги соат 2дан 10 гача  “стакан”да ўтирди.  

    -Энди тўғрисини айтарсиз, ким билан, нималар хақида сўзлашганингизни-дағдаға қилди яна Тохиржонов. –Сиз унутманг хали қамоқдасиз бизнинг ихтиёримиздасиз. Биз сизни қаттиқ назорат қилиб турибмиз.

    Терговчи Хакимжонов бошқа хонада терговни бошқатдан бошлади. Унинг қўлида қандайдир қоғоз бўлиб уни столнинг тагида ушлаб турар ва шу қоғозга қараб Дадахонга саволлар берар эди. Дадахоннинг ДЕГАНларини эшитиб яна ўша қоғозга қарарди. У қоғозда “Соққол хожи” билан аэропортда бўлиб ўтган учрашувнинг батафсил матни ёзилган эди. Савол-жавоб дўқ-пўписа хақоратлар кечаси ярим тунгача давом этди. Ярим тундан сўнггина  уйига кириб келган Дадахоннинг қон босими кескин кўтарилиб хаётида илк дафъа: “тез ёрдам” масканига телефон очиб улардан ёрдам сўради.    

    ЖАМОЛИДДИН МУХАММАД

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz