Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.26.57
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 26 » Шоир Адҳам Эшмонов ( Нақшбандий ) билан суҳбат
    10.45.34
    Шоир Адҳам Эшмонов ( Нақшбандий ) билан суҳбат

    "Озодлик"ка демократ шоирлар керакмасми?

    “Озодлик”даги бобожонлар деганларда мардлик ҳислати йўқлигини билардим.Чунки, чиндан демократ киши бўлса нечалаб кишилар эмас биргина одамнинг танқидий фикрига ҳам “лаббай” деб жавоб бериб, мардона чиқиш қилиб ўзини ўнглар эди.Шуларни ўйлай туриб, улар машғул бўлаётган пропаганда нақадар нохолис эканини тан олиша билмаётганидан ачинасан киши.

    Майли сиёсат бобидаку ўзларига “кумир” ясаб олиб бошқаларни радио минбарига чиқаришдан қизғанарлар, аммо умуман сиёсатдан ҳоли эшиттиришлардачи?

    Масалан  айрим режим маддоҳлари  ижоди ҳақда “озодлик”чилар суҳбатлар беришганини эшитиб тавба дейсиз. Ҳатто Усмон Азим каби Ўзбекистон диктатори маддоҳлари ҳам реклама қилиниб ётибди.

    Ўқувчиларда “балки “Озодлик”да ижоди ҳақда сўз юритишга арзигулик бошқа ижодкор топилмагандирда” деган ўй ҳам кечар.Бизнингча ундай эмас.

    Масалан, мен ижодига қизиқиш билан муносабатда бўладиган Нақшбандия тариқати давомчиларидан бири Адҳам Эшмоновда  бу тариқатга оид ғоят қимматли тарихий маълумотлару далилий ашёлар, суратлар мавжуд.У билан суҳбатларимизда сўрагандим:

    -”Озодлик” радиосида Нақшбандия тариқати ва унинг кенжа авлоди ҳақда нега чиройли дастур тайёрлашмайди, балки сизнинг ижодингиздан улар бехабардирлар?

    -Аввало менинг ижодимни тан олаётганингиз учун раҳмат.Аслида мен “Озодлик” радиоси ё бирор бир бошқа манба учун ижод қилмайман.Умуман уларнинг менинг ижодимдан хабардор ё бехабарликларига келсак аввало шуни айтмоқчиманки, кўплаб интернет сайтларида ҳам, бир пайтлар журналист Жаҳонгир Маматов “Америка овози” радиоси орқали ҳам эшиттиришлар тайёрлаб овозимни ёзиб олиб ҳаво мавжларига узатганидан бехабар эмаслар, бундан ташқари улар ўзича “лидер” атаётган Салай Мадаминов билан яқин муносабатларда бўлганман.Мен улар “лидер” атаётган кимсага ўз фикримни айтганим учун ёқмадим шекилли муносабатимиз узилиб қолди.Шу-шу бўлди -ю улар менга ёвқарашда бўлиб қолдилар.Лекин “эшакнинг миясини қанча шампунлаб ювманг барибир эшаклигича қолади” дейилгандай ундайларга ҳам бир гап уқтириш қийин.Худди диктаторларга ўзгача  фикрловчилар ёқмагандай сиз айтаётган кимсалар ҳам ўша диктатордан баттар бўлганлари учун биз кабиларнинг нафақат сиёсий қарашлари балки ижодларида ёқмайди.Чунки ундайлар ўзларини якка-ю ягона даҳо ҳисоблашади.Улардан дурустроқ ижод қиладиган киши чиқиб қолса ўзларидан ўзиб кетишидан чўчиб “МХХчи, айғоқчи” бадном қилишга уринишади.Афсуски бақириб айтилган ёлғонга тез ишонишади дейилгандай уларнинг ёлғонига айримлар анча вақт ишониб ҳам юришади.Аммо вақт шундайин одил ҳакамки ундайларнинг ўз сўзларидан ўзларини чалкаштириб  шарманда қилади холос.Шунинг учун ундайлардан бирор бир ижобий ўзгариш ёҳуд холислик билан эътибор кутиш бесамар…

    Ўз ижодига ғоят камтар муносабатда бўладиган бундай инсонлар кам топилади.Адҳам Эшмонов ўзининг ишбилармон тадбиркорлиги, зукко сиёсатчи ю, қобилиятли раҳбар эканига у кўрсатган фото ва видеоҳужжатлардан билганимга анча вақт бўлди.Унинг асосий яшаш жойи Холландда бўлсада бизнесс билан боғлиқ фаолияти Лондондан тортиб Болгария мамлакатига қадар.У билан гоҳо Холландда учрашиб суҳбатлашсак, гоҳо телефон орқали Венгрия ё Руминиядалигида суҳбатлашишимиз мумкин.Бу галги суҳбатмиз чоғи эса у Болгарияда хизмат сафаридалик чоғи бўлиб ўтди.Ҳар галги у билан суҳбатларимиз асосан адабиёт мавзусида кечсада аммо албатта ватан, ватанга муҳаббат, эл юрт ташвиши билан йўғрилган бўлади.Аслида эса ўзи учун иқтисодий жиҳатдан бақувват пойдевор ясаб олган  ватандош айрим бизнессменлар каби “менинг нима камим бор” дея қўл силтаб кетиши ҳам мумкин эдику.Лекин унга ватанга бефарқлик ҳисси ёт.

    Ватандош шоир Адҳам Эшмонов (Нақшбандий) ўз ижодига ғоят камтарона муносабатда дедик.Буни унинг ўзининг миллатдошларга, ватандошларга мурожаат оғангидаги чизгиларидан ҳам илғаб олиш қийин эмас.У мухлисларга мурожаат этар экан:

    “…Ассалому алайкум азизлар,

    Мен шоир эмасман, шоирликга даъвогар ҳам эмасман. Қуйидаги машқлар ғурбатда-муҳожиратдаги ҳаётда битилган қонталаш юрагимнинг дардларидир, ҳасратларидир…”

    дейди.

    Аслида эса унинг қуйидаги шеърий мисраларини ўқир экансиз , шоирнинг ўз миллатига, ватанига, элу юртига чексиз меҳру муҳаббату, шу халқнинг ҳақсизликдан изтиробларига шерикликдан ташқари куюниш ҳислари йўғрилган, зулмга қарши отилган юрак нолалари билан бу асар замирида чуқур фаласафий мушоҳада ётганига амин бўласиз.

    Бебаҳо тилим бор, дил эса эссиз
    Бебаҳо элим бор, халқ эса сассиз
    Тупурган тупугун қайта ютганлар
    Қўлида қалам деб қилич тутганлар
    Дастидин қонталаш, қоқланган, хору- зор
    Зиндонда, қувғинда, тору- мор
    Миллатим-кўзимда селим бор..

    (”Кўзимда селим бор” шеъридан.14. 06. 2005).

    Адҳам Эшмонов шеърларида айрим ижодкорлар каби фақат нолишлар эмас балки жасоратли қалам соҳиби, зулмга тик боқа оладиган шахсни  кўриш мумкин.Масалан унинг “Кўп ўтмайди кўрамиз” сарлавҳали шеъридан бир мисра:

    “Бош-ман” деб бигизин санчганни,
    “Тошман” деб бошингизни янчганни.
    Ҳар гапда Худо номин пеш қилиб
    Итлар каби аккилаб,oламга жар солганни
    Кўп ўтмайди кўрамиз…

    Адҳам Эшмонов барча муҳожиротда юрган, мардикорликда юрган ватандошларнинг она ватанга қайтишларини истайди.Ҳамма ўз киндик қони тўкилган юртда ҳеч нарсадан кам бўлмай, ҳеч кимсага хору зор бўлмай яшашини истайди.Ва бу истак ва орзу унинг шеърларида нола каби садо беради.Мана улардан айримларига қулоқ тутингга.

    "Тушимдаги зиёрат"

    Бу кун туш кўрибман,тушларимда мен,
    Ватаним йўллларида эмишман яёв.
    Зиёрат этармишман тушларимда мен
    Валинеъматлару, қиблагоҳ қабрин.

    Ўкиниб йиғлармишман нола ҳасратдан,
    Қувғин, қатағону, муҳожиратдан…

    (”Тушимдаги зиёрат” шеъридан.
    Актам Усмон Эшмoнов(Нақшбандий)
    09. 08. 2005 4:58:15 .
    А.Эшмонов сайтидан.).

    Ёки бўлмаса унинг "Лаънат айтгим келади бу кун" дея номланган шеъридаги мана бу мисрани ўқингга:

    «Ҳайҳот!», дегим келади бу кун,қўлларимни кўкка кўтариб,
    Андaжонда, жигаргўша волидалар,аҳли турон, қатломлиғидан.
    «Водариғo!» дейман бу кун, қўлларимни кўкка кўтариб,
    Исломкарим қаттоллиги, ўзбегимнинг гумроҳлигидан…

    Шоир Адҳам Эшмонов ( Нақшбандий ) ижоди билан яқиндан таниша борган сайингиз ундаги чуқур мулоҳаза, мушоҳада ичига беихтиёр шўнғиб кетганингизни ўзингиз ҳам сезмай қоласиз.Унинг ранг -баранг мавзуларда, турли руҳий кечинмаларни, ҳолатларни   моҳирона шеърий мисраларга териши кишини ўзига мафтун -маҳлиё этади.

    Мана масалан мана бу мисраларни ўқинг.У  ватандан олисда бўлсада унинг қучоғига талпиниб, унинг бир бўлаги эканини ҳар сония ёдда тутадиган шоир эканини кўрасиз.

    Турон Замин фарёдлари менингда фарёдларимдир,
    Турон Замин қийноқлари менингда қийноқларимдир.
    Турон Замин оҳ- ноласи, менингда оҳу  нолам,
    Турон Замин қатломлари,менингда қатлим!…

    14. 07. 2005

    Сиёсий муҳожир шоир ватандошимиз Адҳам Эшмонов ( Нақшбандий ) ижоди ғоят серқирра ва сермазмун.У ҳақда ҳали кўп айтамиз.Аммо ҳақли савол туғилади.

    “Озодлик” радиосдагиларга Каримовни улуғлаётган  сарой маддоҳлари  ижоди Адҳам Эшмонов каби ватан фидойилариникидан муҳимроқмикан?Ёки “бобожончи озодликчилар”га демократ шоирлар ёқмайди ва шу боис керакмасми?

    R.S:Шоир асарлари билан мана бу линк орқали унинг вебсаҳифасига кириб тўлалигича танишишингиз мумкин.

    Суҳбатдош РИЗО ОБИД.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz