Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.03.24
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 27 » Кўнгилдан кечган гаплар
    09.27.46
    Кўнгилдан кечган гаплар
    Хайрият

    Баъзан тунлари уйқум қочади.Яхши дўстларни, яхши дўстлар билан ўтказган яхши дамларни эслайман.Гоҳида эса рақиб бўлганларни, ёв бўлганларни, ўзича ўзини тенг билган ё билмаган рақобатчиларни ҳам эслайман.Хайрият...Яхшиямки ўша дўстлар қаторида  наригилари ҳам бор.Акс ҳолда мен ўзимнинг борлигимни, борлиғимни унутган бўлармидим , деб ўйлайман...

    Дўстлар, сизларнинг борингизга шукур.Сиз борлигингиз учун рақиблару рақобатчилар ҳам бор...Шириннинг таъмини туйиш учун аччиқни тотиб кўриш керак деганлардиек дўстнинг қадрини билиш, садоқат нелигини билиш учун дўст бўлмаганнинг зарбаларига дош бериш керак бўлади.Вақт ўтади...Сўзлар аҳамиятини йўқотгандай бўлади гўё.Рақиб ҳам, ёв ҳам ўз мардлик жиҳатларини кўрсатишга уринади гўё.Аслидачи?...

    Аслида эса номард ҳеч қачон мардга айланмайди, айланолмайди.Туғилгандан то умрининг ниҳоясига қадар номардлигича ўтиб кетади афсус...

    Кўп ҳолларда яхшилик, эзгулик қилаётган кишилар ўзлари қилаётган савоб ишларни имкон қадар "ўнг қўлинг қилганни чап қўлинг билмасин" қабилида беминнат амалга оширадилар.Самимий бўлмаганлар эса яхши амалларини кўз кўзлаш учун қилаётганларини ҳар қанча пардага яширмасинлар барибир юз кўрсатиб қўяверади.

    Гоҳо ўйлаб қоламан.Балки мен айтаётган сўзлар янгилик эмасдир деб.Ҳа, чиндан ҳам менинг сўзларим хайриятки янгилик эмас.Юз йил аввал, минг йил авал, балки юз минг йил аввал айтилгандир.Аммо ўша айтилганларни эслаш, кимнинг авлодлари эканимизни унутмай яшаш ҳузурини туйиш завқи инсонлигимизни унутмаганлигимизга далил бўлади.Ва беихтиёр: "хайриятки одам бўлиб туғилиб, одам ҳолда яшаб ўтмоқдаман" деган бир қониқиш ҳиссини туйдиради.Энг муҳими эса бу ҳисни туя билиш.Хайриятки шу ҳисни сизу биз туямиз.Аммо афсуски ҳамма ҳам эмас...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz