Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.38.03
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 28 » ЗИНДОНДАГИ БУЮК ФИКР СОҲИБИ АСАРЛАРИ
    15.17.53
    ЗИНДОНДАГИ БУЮК ФИКР СОҲИБИ АСАРЛАРИ
    ЮСУФ ЖУМА:Mухолифатнинг бошини мухолифат ейди

    Бизнинг оилада ғалати бир одат бор, дунёнинг биз билган яхши одамларини биз оиламиз аъзоларидек кўрамиз. Уларнинг ғалабасидан қувонамиз. Фожеасидан даҳшатга тушамиз. Жавҳар Дудаев ўлганида шундай бўлган, мотам тутганмиз, ҳамон эслаймиз, юрагимиз эзилиб кетади. Ўғлимнинг исмини Жавҳар қўйганим учун СНБ мени тергов қилган.

    Ҳар бир фидойи чечен оиламиз аъзосидай азиз. Ҳолбуки, умримизда бирор чечен билан ҳам суҳбат бўлмаганмиз. Чеченистонда ҳам бўлмаганмиз. Биронта чечен дунёда бизнинг борлигимизни билмайди. Оиламиз аъзолари ичида Чеченистондаги урушгақарши чиққан, урушни бошлаган Россиянинг фашист мудофа вазиридан маънавий зарар учун бир рубл олмоқчи бўлган, вазирнинг нопок пулидан ҳазар этган рус генерали ҳам бор. У ҳам сирли ҳалокат туфайли ўлди. Унинг ўлими ҳам бизни ларзага солган. Оиламиз аъзолари ичида турли миллат,турли мамлакат фуқаролари ҳам бор.

    Ҳамон А. Сахаровни эслаб турамиз. Ҳамон унинг ўлимига боис бўлганлар ичида ўзбек маддоҳлари ҳам борлиги бизни изтиробга солади. Одил Ёқубнинг айтишича, Россияда Кремль минбарида ўзбек халқининг оғир қисмати ҳақида Одил Ёқуб бонг уриб, сўз айтганда каттакон залда биринчи бўлиб Андрей Сахаров ўрнидан туриб ёзувчини олқишлаган. Бизнинг,, йўқ, бизнинг эмас, тубан ўзбек депутатларидан кўплари ҳатто қарсак чалишмаган. Нақадар тубанлик. Афсуски, мен Сахаров билан ҳам суҳбат бўлмаганман, лекин аниқ биламанки, Сахаров дунёнинг барча мазлумларини ўз оиласи аъзолари деб билган. Улар учун курашган.

    Эзгулик учун, юрту озодлик учун, ёвузликка, мустамлакачиликка , зулмга қарши курашганлар орасида қандайдир илоҳий боғлиқлик бор. Балки улар руҳан бир оила аъзоларидир. Балки илоҳий туғишганлардир. Инсониятнинг буюклиги мана шу буюк оиланинг, мана шу туғишганларнинг борлигидандир. Йўқса инсониятнинг қолган қисми ботқоқдан баттардир. Шайтондан тубанроқдир.

    Афсуски, Ўзбекистон мухолифати руҳан бир оила эмас, чинакам мухолифат ҳисобланганлар сони мингта бўлса, демак, улар минг оила. Агар ўнта бўлса, демак, улар ўн оила, агар икита бўлса, демак, икита оила. Оила бўлганларида ҳам бири бирига ғаним оила. Бири бирининг заволидан севинади. Бири бирининг камолидан куйинади. Дунёнинг энг даҳшатли, энг тубан, лекин энг бахтли диктатори И.Каримовдир, чунки унинг мухолифатлари бир бирини қутурган итдай еб ётибди. Диктатор ўзининг ноқонуний президентлигидан ялло қилиб яшаб юрибди. И.Каримовнинг мухолифатга қарши курашига ҳожат йўқ. Нима қилади курашиб, ахир мухолифатнинг бошини мухолифат ейди.

    «Ўзбекистон ҳукуматининг ҳақиқий мухолифати реал куч бу Бирликдир», дейди жазавага тушиб бири, Каримов уларни сариқ чақага олмайди. Биринчидан Бирликчиларнинг нечталигини диктатор яхши билади, иккинчидан 99 фоизи СНБчилар. Бир фоизи эса Эркка ташланади.

    «Ўзбекистон ҳукумати Эркдан қўрқади, чунки ЭРК ҳақиқий мухолиф партия», дейди бири гердайиб. Каримов эса ЭРКка тупурган қарийб 99 фоиз аъзолари СНБчилар. Беш олти СНБчи бўлмаганлари Бирликчиларга ташланади.

    Бошқа мухолифатчи гуруҳларнинг Бирлик ва ЭРКдан фарқлари йўқ ҳисоб. Бири бирини еб ётибди. Кай бирини танқид қилсанг сени душман деб билади. Қайси бирини мақтасанг сени дўст деб улуғлайди, СНБчи бўлсанг ҳам. Бир бирини террорчиликда айблашади, дунёнинг энг катта террорчиси президент бўлиб турган юртда бир мухолифатчини террорчиликда айблаган мухолифатчи мухолифатчими?! Ахир у СНБга хизмат қилмаяпдими?! Террорчиликда айблаётганининг Ватандаги сафдошларига хавф солмаяпдими?! Ўзбекистон мухолифати Ўзбекистон СНБсининг бир булимига ўхшайди..

    Ҳатто жону жаҳонинг фарзандингни хатоларини айтасан танқид қиласан, танбеҳ берасан, бу дегани фарзандга қилинган душманлик эмаску. Наҳот мухолифатчи дўстнинг танқид қилиши душманлик бўлса. Дейлик, «Миллат фожеаси» мақоламда М.Солиҳ ҳақида икки оғиз танқид бор, шу боис «Эркин Юрт»да ўша мақола эълон қилинмади. Мақола энг аввало Эркин Юртга юборилган. М.Солиҳга шеър бағишласанг дўстсану, танқид қилсанг душмансанми?! А.Пўлатчи, кеча унга шеър бағишлаган дўст Юсуф танқид қилгач душманига айландими?! Бу халқдан, бу мухолифатдан ҳатто шеър бағишлагулик бир жон топилмайди. Ўн милёнлар ичидан кимгадир шеър бағишласанг, эртага унинг сийрати номоён бўлгач, эсиз шеър дейсан. Эй фалак, бу халқнинг ичида туғилишдан кўра оғирроқ бахтсизлик бормикан?!

    Хоразмлик Исҳоқ ота Абдуллаевнинг битта ўзи ЭРК ва Бирликка ўхшаган партиялардан кўп кураш олиб борди. Исҳоқ ота ҳамма ҳаммадан ҳам ЭРКчиларга керак эди, унинг озми кўпми пули бор эдида. У қамоққа олинди, энди у ҳеч кимга керак эмас.уни ҳеч ким йўқламайди, унинг озодлигини ҳеч ким талаб қилмайди. Намунча гердаймасалар. Ҳаммамиз ҳам биринчи навбатда ўзим ҳам гуноҳкор бандалармиз. Хатоларимиз бор, нега беайбликни даъво қиламиз. Ҳатто И,Каримовнинг айрим амалдорлари менинг танқидларимни тан олишган, менинг йўлимни, шахсан ўзимни ҳимоя қилишган. Юқори лавозимларидан, ҳатто президент ёнидаги курсиларидан айрилишган, лекин ўкинишмаган. Мен ноқонуний ҳаракатларига қарши курашган амалдор менга дўст бўлди, кек сақлаб қасос оламан демади. Аксинча, ҳақ йўлига имкони даражасида хизмат қилмоқда.

    Нега мухолифат сафларида шундай одамларни топиш қийин?!

    Гарчи диктатор командасида бўлса ҳам имкон топиб, халққа хизмат қилаётган одамларни ҳам мен юракдан ҳурмат қиламан. Президентлик нари турсин, ҳатто табелчилик мақоми ҳам бўлмаган ўзбек мухолифати мунча гердаяди. Мунча иззат талаб бўлмаса булар?! Нега бир оила бўлолмайди?!

    Ўзбекистон мухолифати тузумни ўзгартириш нари турсин, ҳатто ўз отасини тупроққа қўйишга ҳам ноқобил. Боймирза Ҳайит мухолифатнинг руҳий отаси эди, мухолифат ўз отаси жанозасига бормади. М.Солиҳ «Йўлнома» китобида ёзишича, М.Солиҳ Америкага борганини эшитган, яқиндагина операциядан чиққанига қарамай М.Солиҳни кўриш учун АҚШга борган. М.Солиҳ Боймирза Ҳайитнинг жанозасига бормади.

    Мухолифат бир оила бўлса аллақачон бўларди, бўлар ўғил … маълум деган халқнинг гапи бор. Бир оила бўлайлик деганим билан ҳеч нарса ўзгармайди. Фақат тилагим бор: бири бирингни тезроқ еб тугатинглар, бундай мухолифатнинг боридан йўғи яхши. Дунё олдида уятдан қутуламиз.

    Бири бирингни енглар қўшмозор бўлиб кетинг

    Дилозор эдингизлар, дилозор бўлиб кетинг.

    Эвоҳ, энг яхшингиз ҳам қутурган ит мисоли,

    Аҳли мор эдингизлар, аҳли мор бўлиб кетинг.

    Носолиҳ солиҳларсиз, пўлат эмас зангларсиз,

    Ноисмат исматларсиз, шармисор бўлиб кетинг.

    Тахтга эмас мурдашўй тахтасига лойиқсиз,

    Мустабидга лойиқсиз, бас, мурдор бўлиб кетинг.

    Урсин сизни Шовруқдек довруқли эр арвоҳи,

    Беқарор туғилгансиз, беқарор бўлиб кетинг.

    Золим тождор умрига умр қўшган ўзингиз,

    Хориждаги худбинлар юртга зор бўлиб кетинг.

    Каламуш каламушни ейди оч бўлса фақат,

    Тўқинг тўқингни ейсан, бағри тор бўлиб кетинг.

    Осмондирман, қуёшман дея урасизлар лоф,

    Нажасдирсиз, қарғасиз, тор мор бўлиб кетинг.

    Мухолифат заволи мухолифатдир, ёраб,

    Ғар ғаддор эдинггизлар, ғар, ғаддор бўлиб кетинг.

    Боймирза Ҳайит ўтди сизлар боис интизор,

    Арвоҳи чирқирайди, интизор бўлиб кетинг.

    Юсуф Сизга замондош, фалакка милён лаънат,

    Бири бирингни енглар қўшмозор бўлиб кетинг.

    4.12.06.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz