Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.01.16
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Январь » 31 » СУҲБАТ
    09.55.00
    СУҲБАТ
    Бобур МАЛИКОВ:Каримов патологик ёлғончи ва қўрқоқ

    Саволларга жавоблар


    1. Бобур ака, Сиз таниган Каримов аслида қандай инсон, унинг учун қандайдир муқаддас тушунча борми?

    -Каримов патологик ёлғончи ва патологик қўрқоқ. Бекорга унинг отаси уни оқ қилмаган. Бундай одамларда ҳеч қандай муқаддас тушунча бўлмайди.

    2. Келинг бир муддат таққослаб кўрамиз, сиз сўнгги бор суҳбатда бўлганингиз Каримов билан, бугун 71 га кирган Каримов ўртасида қандайдир фарқ борми, ахир рус файласуфларидан бири айтмоқчи, кексалик даврида ҳатто аблаҳларнинг ҳам виждони қийналади?

    -Бу саволингизга мен биринчи жавобимни такрорлайман, бу одамда ҳеч қандай ижобий ўзгаришлар бўлмади ва бўлмайди, аксинча- баттар бўлди.

    3. Айтайлик давлат раҳбари, умуман сиёсий лавозим, одамлар кўз ўнгидаги фаолиятдан холи бўлса, Каримов қандай инсон бўлар эди, ахир президент бўлгунига қадар, ЦК раиси бўлгунига қадар ҳам у қандайдир хислати билан танилганку?

    -Албатта унда унча-мунча қобилият бордир. Лекин Каримов ўз даврининг маҳсулоти. Бу давр эса лаганбардорлик, сотқинлик, ғийбату-ифлослик билан танилган.

    4. Бугун, сизнинг фикрингизча, сиз таниган, билган Каримов нима ғоя билан яшайди, уни бошқариб турган куч нимада?

    -Ғоя битта- омон эсон куним ўтса-ю, шаҳсий манфаатларимни қондирсам.

    5. Каримов кимгадир ишонадими, у ҳар қандай вазиятда дадил суяниши мумкин бўлган кишисига эгами?

    -Йўқ, ва яна бир бор йўқ. У дўст орттирмаган, атрофдагилари ундан нафратланади, тишини тишига қўйиб “Қачон ўлади-ю, биз қутуламиз” орзусида.

    6. Кўпчилик Каримовни аслида ўзи мақсад қилгани ижобий интилишлар қурбони ҳисоблашади ва шу учун ҳам, уларнинг фикрича, ҳамма нарсадан ҳафсаласи совуган Каримов бу қадар бепарво бўлиб қолган дейишади, сиз шу фикрга қўшиласизми?


    -Албатта йўқ. Бундай ўйлаганлар калтафаҳм инсонлар. Каримов ўта кетган худбин, ҳеч қачон хаёлпараст идеалист бўлмаган. Аксинча у ўзининг ишини, манфаатини пухта биладиган маҳлуқ.

    7. Каримовнинг наздида Европа нима, АҚШ нима, Россия ва дунёнинг бошқа аҳамиятга молик давлатлари нима?

    -Шахсий манфаатларига жавоб топса эртага онасини гаровга қўядиган Каримовга бу ўзга мамлакатлар худди қўлидаги карталардек, биттаси туз бўлса иккинчиси – олти.

    8. Халқ Каримов учун ким ёки нима?

    -Ҳеч нарса. Каримовга халқ инсонлар ҳам эмас.

    9. Мана Каримов бугун 71 кирди, нима деб ўйлайсиз, у эндиги қувват ва имконияти ҳақида ўйлайдими ёки абадий қолишлик касалига чалинганми?


    -У боши берк кўчага кириб бўлди, ҳозир асосий миясини оғритаётган оғриқ-“Ўз ажалим билан ўлай” деган ўйлар.

    10. Ворис аниқми? Ҳеч бўлмаса унинг, Каримовнинг ўзи учун?


    -Вориси йўқ, унда Каримов Каримов бўлмас эди.

    11. Унинг кетиши, бордию шундай кунлар келиб қолса, қандай бўлади? Яъни кетиш арафаси яқинлашгач, яна қайтараман, бордию шундай бўлиб қолса, мамлакат, унинг аҳли нақадар ваҳимали дақиқаларни бошидан кечириб ўтиши мумкин ёки ҳеч ким англамаган ҳолда амалга ошадими?


    -Ўзининг ажали билан ўлса 3-4 ой бости-бости бўлиб ҳамма маддоҳлари жим юради, кейин секин аста танқидлар бошланади ва шу лаганбардорлари бир йилга борар бормас уни гўридан улоқтириб ташлайди (афсуски энди бу бизнинг онгимиз ва анъанамиз). Мабодо қандайдир қўзғолон ё тўнтариш бўлса унда Каримовнинг мурдасини тамошага кўчама кўча судраб юришади. Халқимизда қуллик ҳали анча баланд.

    12. Бу шахс билан муросада бўлиш мумкинми, агар мумкин бўлса у ниманинг эвазига бўлади?

    -Йўқ..

    13. Ва ниҳоят Каримовни жиддий ташвишга соладиган, хавотирлантирадиган, лўнда қилиб айтганда эса қўрқитадиган нимадир ёки кимдир борми?


    -Бир гўдак бир куни: “Қирол ялонғоч-ку” дейишидан қўрқади. Нега деганда қолганлари ундан баттар қўрқоқ.

    14. Каримов бошқараётган режимнинг бошкарув, юзага келувчи муаммоларни ечиш ва халк билан, оддийузбекистонликлар билан мулоқот услублари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

    -Энг аввал Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат барпо этиш керак, бу келгуси демократик давлатнинг асоси. Бу сиз ва биз ҳеч нарсага эришмаймиз, ва, мабодо, баъзи ўзининг “демократ “деб атаётганлар давлатнинг бошига келиб қолса (Парвардигорим Ўзинг бундан сақла!) Каримовдан ҳам беш баттар бўлади.

    15. Сизнингча режимнинг эртаси кандай, умуман Ўзбекистоннингчи?

    -Қани бирга ўйлаб кўрайлик- режимнинг, табиий, келажаги йўқ, лекин қанча режим чўзилса, шунча Ўзбекистон ботқоқлик ва қолоқликка кириб бораверади. Яқин 50 йилда Ўзбекистоннинг аҳволи вой.

    16. Қисқача таржимаи ҳолингиз…

    -1948- йилда Тошкентда туғилганман. ТошДУнинг юрфакини битириб то Олий Суд Раиси, Адлия вазири даражасигача кўтарилганман. АҚШга элчи этиб тайинланганимда Ўзбекистоннинг биринчи расмийси сифатида Америка президенти билан учрашганман. Ҳозир ўқитувчилик қиламан.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz