Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.32
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 1 » ИШОРАТЛАР
    11.41.21
    ИШОРАТЛАР
    Жаҳонгир МУҲАММАД
    Ҳиссиёт ва сиёсат


    Туркия бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Давосдаги бир панелда Исроил президентига жавоб бериш учун мажлис бошловчиси билан қизишиб қолгани ва мажлисни ташлаб чиқиши акс этган видео тасмани қайта-қайта кўрдим. У нафақат мажлисни тарк
    этган, балки умуман Давос учрашувларига бундан кейин қатнашмаслигини ҳам билдирган.

    Бу ҳақда муносабатларни ҳам ўқиб чиқдим. Бутун дунёдаги шарҳларни жамласангиз етти хил хулоса қилинганини кўрасиз׃

    1.У қаҳрамон. Туркларнинг кимлигини дунёга намоён қилди.

    2. У қизиққон. Катта сиёсатда бундай қизиққонлик натижа бермайди.

    3. У маҳоратли ”ўйинчи”. Мамлакатда маҳаллий сайловлар олдидан сиёсий томоша кўрсатди.

    4. Туркия ҳарбийлари унинг ҳукумати ва партиясига қарши. Ҳарбийлар Америка ва Исроил билан жуда яқин. У шу билан ҳарбийларнинг йўлини бекитди. Энди унга қарши гапиришса, халқнинг ғазабига учрашади.

    5. У Яқин Шарққа саёҳати давомида чегарада у минган машинани яҳудий аскарлари ярим соат тутиб туришгани учун қасд олди.

    6.У Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича ўртада турадиган куч ролини ўйнамоқчи эди. Буни бажара олмаслигига кўзи етди ва шундай қилиб ўзини четга олди.

    7. Ироқда, хусусан Мусулда, турклар қатлиом қилинганда у нега товушини чиқармади? Ғазони урган учқичлар Туркияда машқ ўтказганда у нега жим турди?

    Бу қарашларнинг баъзилари бир бирига зид. Лекин ҳар бир қарашни ҳимоя қилувчилар ўз далилларига ҳам эгадирлар.

    Эрдўған воқеа ортидан бир неча марта баёнот бериб бу ҳаракати яҳуд халқига қарши эмас, балки ҳукуматига қарши эканлигини айтди. Кейин эса бунданда пастроққа тушиб, бу мажлисни олиб борувчига қарши исён эканлигини айта бошлади. Бу томони энди сиёсат.

    Юқорида етти қарашни келтирдим. Балки минг хил, балки миллион хил қараш ҳам бўлиши мумкин. Балки ҳар бир одамнинг ўз қараши бордур? Масалан, Тошкентдан менга хат юборган Нидои Мазлум шундай ёзади׃

    “Ҳурматли Жаҳонгир Муҳаммад, Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўған жанобларининг Давосдаги чиқиши, бутун турк халқи қатори, биз, майли оз сонли бўлсакда, Ўзбекистондаги ҳар қандай ёвузлик ва зўравонликка қарши, диндошларимизнинг қирғин қилинишига қарши бўлган инсонларни ҳам тўлқинлантирди. Албатта, биз, Ўзбекистон халқи ҳам, ўз Бош вазирининг ана шундай қатъий чиқишларидан тўлқинланишини истар эдик, аммо афсус халқ бошқа, вазирлар ва раҳбарлар бошқа меъёрлар билан яшаётган бугунги кунда бунинг имкони йўқ.

    Шу боис, ҳеч бўлмаса туркийлар сифатида ўз қавмдошларимизни кўллаш ва уларнинг ғурурига шерик бўлиш мақсадида, Сиздан бизнинг ташкилот раҳбари сифатида Туркия Бош вазирига мактуб йўллашни ва унда Демократик Ўзбекистон конгресси аъзолари ҳам Ражаб Тойиб Эрдоған жанобларидан фахрланиши ва унинг учун яратгандан икки дунё саодатини сўраб дуо қилишини етказишингизни сурайман”

    Мен бу ҳақда бошқа бир фаолимиздан сўрасам, у “Туркия кичкина давлат эмас. НАТОдаги ягона мусулмон давлат. Бундай ҳаракатлар билан ўз йўлини бекитмаслиги керак. У рақибининг бақирганини айтиб бу ҳолат психологик камчилик, айби борнинг жаҳли чиқади деб уни айблади, айни пайтда ўзи ҳам жаҳл чиқишини кўрсатгани яхши бўлмади” деди.

    Ўзим эса “Хўш бунинг натижаси нима бўлади?” деб ўйладим. Нима бўларди? Бу Яқин Шарқ муаммосига фақат керосин сепиши мумкин. Бундан оддий турклар, оддий араблар илҳомланиб кетадилар ва “Хамас”га ёрдам кучланади. “Хамас”нинг ўзи ҳам илҳомланиб ҳужумларини кучайтириши мумкин. Табиийки, Исроил ҳам томоша қилиб турмайди. Биттасига бешта қилиб жавоб бераверади. Яна жабр бечораларга. Ўқларнинг остида ўлганлар оддий одамлар бўлади. Бу ҳолни бугун кўраётганимиз йўқ. Исроил давлати тузилганга қадар ва ундан кейин ҳам шу ҳол давом этмоқда.

    Гапириш осон. Хўш нима қилиш керак? Менимча Эрдўған ва Яқин Шарқнинг бошқа лидерлари биринчи галда фаластинликларнинг биттаси Эрон, яна биттаси Сурия, яна биттаси Уммон, бошқаси бошқанинг таъсирида бўлган лидерларини бир жойга чақириб, энг аввало уларни тинчлик йўлида бирлаштиришлари керак. Буни амалга оширмасдан гапириладиган ҳар қандай гап керосиндай бўлиб қолаверади.

    Мен Ўзбекистондан чиқиб кетганимдан буён қидирганим саволга кейинги йилларда жавоб топгандайман. Биз сиёсат ва ҳиссиёни ажрата олмас эканмиз. Бу жуда ва жуда қийин масала.

    Ҳиссиёт сизни яхши кўрсатади, одамлар наздида обрў топасиз, қаҳрамонга айланасиз… Лекин ҳаммаси вақтинча ва натижаси нолга тенг. Худди Хрушчевнинг БМТ минбарига туфлиси билан уриб гапиргани каби.

    Ҳиссиётини яшириб, сиёсатини ўтказа олган одам эса абадиятга дахлдордир. Чунки ўзини эмас, халқини ўйлаб иш тутган одам ҳақиқий сиёсатчи, кучли дипломатдир. Бу юқорида айтганим каби жуда қийин иш ва шунинг учун ҳам бундайлар оз.

    Ҳатто шу сатрларни ёзган ва нима ёзаётганимни англаган мен ҳам ҳиссиётимнинг асириман.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz