Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.01.13
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 1 » ҚАТРА
    23.12.43
    ҚАТРА
    "Еркнинг ехтиёткор еканлиги"

    Танишлардан бири сўраб қолди:"Еркнинг ехтиёткор еканлиги" ҳақида ўқидингизми?"
    Мен у берган саволни тушунмадим."Қанақа ерк, қанақа ехти, қандай еган?"  бироз ноқулай бўлсада такрор сўрадим ундан.Кейинчалик маълум бўлдики, бошига пашша қўнса йиқилиб ўладиган бир ўзича машҳурнинг ҳамиша "е" ҳарфи билан "э" ҳарфининг фарқига бормайдиган саводсиз ёзғулари ҳақда айтаётган экан.

    Гап нима ва ким ҳақда кетаётганини англагач бироз кулишдик.Йўқ, йўқ, у пашша полвон бечоранинг устидан кулмадик,  унинг бир умр ёзғувчилик даъво қилиб, аслида икки ҳарфнинг фарқига етмай яшаб ўтаётганидан ҳам эмас, балки ўзининг саводсизлиги билан "ўзбеклар шунақа бўларканда" дея кўп жойларда миллатни саводсиз бир ҳолда кўрсатиб юрганидан ачиниб кулдик.

    Кошкийди ўзи пашша билан бўйлашгувчи бу "улкан ёзғувчи"нинг "Ерк" деб айтгани бир фирқа ташкилоти, "ехтиёткор" дегани эҳтиёткор, "еган" дегани эса ўша эрк демоқчининг экан демоқчилигини ҳамма тушунса.У ҳолда у "буюк"нинг куюк тилда айтганларини таржима қилиш учун тилмоч керак бўлади.У каби тилуқмас ва хоинлардан қаҳрамон ясамоққа урингувчи уринчоқларга тилмоч ҳам қараб қўйишга ҳазар қилишини улар ўзлари ҳам билишади ва шунинг учун ҳам "ҳеч ким ҳеч нарса демайди барибир" дея оғзига келганни бўғзига ютмай айтаверади.Аслида эса у каби пашшаполвонлар ўз зараридан ўзи заҳарланиб қирилиб кетишини билмайди.Шуниси ундайларга ачинмасликни англатиб туради...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz