Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.12.30
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 3 » ҲАНГОМАЛАР
    22.51.34
    ҲАНГОМАЛАР
    Дадахон Ҳасан ҳаётидан ҳангомалар (10)

    Шоир Рауф Парфи бир вақтлар “Мен ёлғизман, овозим ёлғиз” деб шеър ёзиб уни Дадахон Хасанга бағишлаган эди. У вақтларда Дадахоннинг атрофи унинг ёр-дўстлари жўралари синфдош курсдош факултетдош мухлислар ва айниқса шоиру ёзувчилар билан гавжум эди. Нега менинг овозим ўзим ёлғиз бўлар эканман деб хайрон бўлган эди ўшанда Дадахон. Шоир эса бундан 20 йиллар муқаддам билиб-билмайми, бугунги кунларни хис этиб башорат қилган экан. (чинакам шоирлар башорат қилади деганлари рост экан). Кўриб турибмизки Дадахон бугун ёлғиз. У эл-юртдан мухлислардан махалла-куйдан шоиру-ёзувчидан барча-барчадан ажратилган. Гавжум хаётдан узоқлаштирилган.. Жамоатчилик эътиброридан четлаштирилган. Бугунги 10-15, 20 ёшли авлод Дадахонни танимаслиги хам мумкун. (Бу элнинг авомлигидандир). Бу хол хукуматимизни баъзи бир расмий идораларнинг айни муддаоси эди. Улар бугун ўз орзуларига эришдилар. Шуни истаган эди расмий идора рахбарлари. Дадахоннинг келажак тақдирини тахқирлаш учун хукм чиқаришаётганларида.

    Бу хукм сурункали қамоқ жазосидан хам машаққатли ва мусибатлидир. Оғир ва дахшатлидир (айниқса санъаткор-хофиз учун).. Дарвоқе, Дадахонни қамоқдан чиқаришларида уни икки йил яшайди деб “диагноз” қўйишган эканлар. Биз уни шундай жон жойларига урдикки у бу ердан чиққач икки йилдан нарига ўтмайди- деб хатто фахрланишган экан ертўладаги йиртқичлар. Оллохга беадад шукрлар бўлсинки Дадахон Хасан хали-хануз яшаб юрибди! Бироқ у бош оғриғи оёқ оғриғи шунингдек юрак касаллигига чалинган.  

    Дадахоннинг бир қанча мухлислари дўсту-ошнолари хайрихохлари хатто у билан салом-алик қилганларнинг айримлари эса не ажабки хукуматнинг тазйиқига учраб танбех ва огохлантирув олдилар таъқибларга учрадилар. Ишдан хайдалдилар. Ва хатто қамалдилар. Баъзилари қамоқдан озод бўлиб чиқдилар баъзилари хали хануз хибсхоналарда азоб чекмоқдалар...

    Бинобарин 1993-йили Наманганнинг Шўро қишлоғилик Акбарали Дадахонни ўзининг никох тўйига таклиф қилганлиги учун 10 кеча кундузга қамалди. Марғилон шахар телефон станциясининг бошлиғи Махмуджон эса Дадахон Хасан билан салом-алик қилганлиги учун 1997-йили икки ярим йил қамоқ жазосига хукм этилди. Бағдодлик Турсунбой 1996-йил Дадахон Хасанни  ўз фарзандларининг суннат тўйига таклиф қилиб қўйиб қишлоқдан кўчирилиб юборилишига ёки қамалиб кетишига бир бахя қолди. Уни колхоз раиси ўз идорасига чақириб – Агар Дадахон Хасанни тўйингга олиб келсанг сен хам қамаласан экан мен хам. Район прокурори келиб мени огохлантириб кетди- деган. Ночор қолган Турсунбой тўйни Дадахонсиз ўтказишга мажбур бўлган. Ангренлик Хайдар хожи эса Дадахон Хасанни ўз тўйига таклиф этиб, СНБ ходимининг бир ишорасидан қўрқиб кетиб, тўйга кириб келган Дадахонни изига қайтариб юборган.     

    Ўзининг туғилган кунига Дадахонни таклиф қилган Тошкентлик Олимжон исмли бойвочча йигит ИИВ қошидаги “еттинчи бўлим” бошлиғи ўринбосарининг “маслахати” билан Дадахонга қайта телефон қилиб ўтириш-зиёфат бўлмайдиган бўлди деб хабар қилишга мажбур бўлган. Фарғона туманларидаги бир пахта заводининг директори Дадахонни таклиф қилиб, “Наврўз”байрамини нишонлагани учун ишдан бўшатиб юборилди.

    Ангренлик Ғофиржон 1995-йил Дадахонни таклиф қилиб тўй ўтказганлиги учун СНБга бир неча марта чақиртирилиб сўроққа тутилган дўқ-пўписа қилинган. Фарғоналик хожилардан бири ўзининг ўғил уйлаш тўйининг эрталабки ошига Дадахонни таклиф қилгани учун СНБ идорасига бир неча бор чақирилиб сўроқ қилинган. Ёшликдан Дадахонга мухлис бўлган Султонали кейинчалик туман хокими бўлиб сайланган эди.  Дадахон Хасан нодонлик қилиб уни табриклагани боради... Орадан беш ой ўтгач, 2001-йил ўша хоким ишдан олинади. Фарғоналик милиция терговчиси Рахматали эса Дадахон Хасанни химоя қилиб, унга бироз тарафкашлик қилгани учун 16 йил муддатга қамалди. У хали хануз Бекобод хибсхонасида жазо муддатини ўтаяпти.

    Тошлоқнинг Қақир қишлоғида яшовчи Шукрулло Тошматов 2001-йили ўғилларининг суннат тўйига Дадахонни таклиф қилган эди. Бироқ уни аввал туман прокуратурасига сўнгра Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси қошидаги рэкет ва тероризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Жўрабек Тошпўлатов ўз хузурига чақиртириб Дадахонни тўйингга олиб келсанг хозироқ чўнтагингга наша ёки варақа солиб қамайман-деган ва унга хар турли дўқ-пўпсилар қилиб ундан Дадахонни тўйида иштирок этмаслиги хақида тилхат ёздириб олади. Нихоят Шукруллонинг тўйи Дадахонсиз ўтади. Бугина эмас Дадахонни таклиф этиб тўй ўтказгани учун Қақир қишлоғида яшовчи Иззатилла Рахимов гох ички ишлар бўлимига гох прокуратурага чақиртиришиб унинг тинка-мадорини қуритишади ва унга юз минг сўм жарима солишади. (Хали хануз Дадахонни элнинг тўй-маросимларига иштирок этиши тақиқланган. Қаттиқ назоратда Тасодифан у иштирок этган тўй-тўйчиқларга эса махсус хизмат ходимларидан“чақирилмаган” мехмонлар хам ташриф буюришади. Бу хол тўйда қатнашаётган мехмонларнинг ғазабини қайнатади).

    Зулм-истибдод давом этяпти. Шу маънода табиий бир савол туғилади.- Бугунги мустақиллигимиз учун курашган Дадахон Хасаннинг ўзи эди. Бу жабридийдаларнинг эса нима гунохлари бор эдики, шу қадар жабру-жафога мубтало бўлмоқдалар???

    Хангамамизни мухтасар қилиб шуни атмоқчимизки “севимли” хукуматимиз орқасидан тўртта одамни эргаштириб қолиши мумкун бўлган хар қандай инсондан чўчийди-хавфсирайди. Тўрт оғиз сўзни жамлаб одамларга англата билиш қобилиятига эга бўлган хар қандай истеъдоддан чўчийди-хавфсирайди. Хуллас ичи бор тиши бор кўзи бор сўзи бор уйғоқ қалбдан тирик инсондан қўрқади-хавфсирайди. Мен хукуматман хокимиятман дейишга маънавий хаққи йўқлар шунақа қўрқоқ бўладилар.

    Бугун Дадахондан синфдош махалладош курсдош факултетдош ва бошқа барча-барча собиқ дўстлар ва айниқса шоиру-ёзувчилар ўзларини узоқ тутмоқдалар. Сабаби Дадахон Хасан хали-хануз мухолифат сафларида махкам турибди.

    Жамолиддин МУҲАММАД

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz