Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.56.10
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 8 » МАСАЛЛАР
    14.12.50
    МАСАЛЛАР
    Шошган қиз...
       Шамол ялиниб-юлқиниб Баргни аврай бошлади:
        – Сени яхши кўриб қолдим, мен билан юр, доим кафтимда кўтариб юраман...
        Барг унинг гапларига ишониб дарахт шохидан айрилди-ю, шамолга қўшилиб учиб кетди. Шамол уни чирпирак қилиб ўйнаб-ўйнаб, охири йўл четига ташлаб кетди.
        Барг хазон бўлди.
        
        Тувакгуллар
        Тувакдаги гуллар деразадан оддий гулларни кўриб қолишди.
        – Вой, анувларни қара, туваксиз қандай ўсишаркин, а? – деди шунда зарпечаксимон нозик гул шеригига.
        Тувакгуллар Еру замин борлигидан бехабар эдилар.
        
        Чувалчанг фаҳми
        Бир куни ёмғир ёғиб ўтгач, ер бетига чиқиб қолган чувалчанг ёруғ оламни кўрди-ю:
        – Вой-вуй, бунча бўшлиқ кимгаям керак? – деб шоша-пиша кавагига кириб кетди.
        
        Яхмалакнинг орияти
        – Нега қадам қўйган одамни кўтариб урасан? – деб сўрашди Яхмалакдан.
        – Юзимга оёқ босишмасин-да, – деди Яхмалак.
        
        Ой билан кунгабоқар
        – Жудаям хушомадгўйсан-да, Кунгабоқар, – деди Ой хўмрайиб. – Қуёш қаёққа қараб юрса, ўша ёққа бурилиб илжайганинг-илжайган, биздақаларга қайрилиб ҳам қарамайсан. Нима, менда ёруғлик йўқми?
        – Ёруғлигинг-ку бор-а, – деди Кунгабоқар. – Лекин иссиғинг йўқ-да...

    Д.Тожиев
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz