Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.06.26
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 9 » Букун - шеърият мулкининг султони мир Алишер Навоий таваллуд топган
    09.25.44
    Букун - шеърият мулкининг султони мир Алишер Навоий таваллуд топган

    Мангуликка муҳрланган мутафаккир

     Гул борди эса, чаман муаттар бўлсун,

           Шамъ ўчти эса, қамар мунаввар бўлсун...


    Ўзбек мумтоз адабиётининг XV асргача бўлган тарихий тараққиётига якун ясаб, уни янада юқори поғонага кўтарган улуғ истеъдод соҳиби, мутафаккир Алишер Навоий  ўз ижодий фаолияти билан жаҳон адабиётининг йирик намояндалари сафидан фахрли ўрин эгаллайди. Асарларида ҳамма даврлар учун беистисно улкан аҳамиятга молик юксак инсонпарварлик ғояларни катта санъаткорлик билан тараннум этган шоир ўз даври ижтимоий тафаккури даражасидан юқори кўтарилиб, она тилидаги адабиётни жаҳон миқёсига олиб чиққан сўз санъаткоридир.

          Алишер Навоий  дастлаб адабиётга шоир сифатида кириб келган ва адабиётда шеърият қасрини қурди, ғазал мулкининг султонига айланди, кейинчалик қатор достонлар яратди, адабиётшунос, тилшунос, давлат ва жамоат арбоби сифатида дунёга танилди.

          Алишер Навоий ўз халқини саводли, билимли, маданиятли кўриш руҳи билан қалам тебратди. У меҳнаткаш, пок, ҳалол, ўз ақл-фаросати, яхши одамлар қалбидаги заковат ва саховат, самимият, севги-садоқат, фидойилик, инсон бахти, халқларни, мамлакатларни дўстликка, ҳамкорликка, эзгуликка чақириш, инсонпарварлик, ватанпарварлик туйғуларини улуғлади, мансабпарастлик, дунёпарастлик, шуҳратпарстлик, муттаҳамлик, адолатсизликлар,   бузуқликларни ўткир қалами тиғига олиб умр бўйи кураш олиб борди.

    Шоир рубоийларидан намуналар

           Гул борди эса, чаман муаттар бўлсун,

           Шамъ ўчти эса, қамар мунаввар бўлсун.

           Шаҳзодаға гар равза муяссар бўлди,

           Султонға жаҳон мулки муяссар бўлсун.

      * * *

                Кўнглум гулу сарв майли қилмас, нетайин?

           Сарву гул ила даме очилмас, нетайин?

           Ҳар шўх кўрунса, кўзга қилмас нетайин?

           Бир шўхким, ул тилар-топилмас, нетайин?

      * * *

           Шоҳ адолат уйини қураман, деб

           Қанча мумкин бўлса, шунча интилдим.

           Тангридан шамга қанча нур етар бўлса

                Парвона жони куймагидан шунча узрли бўлади.

      * * *

           Эй, улки, сўзунг тушти ҳабиб олдида хўп,

                  Мендин йўлиға бошинг қўюб, туфроғин ўп,

           Аҳбобға ҳам бирин-бирин хизмат этиб,

           Арз айла, ниёз ила дуо кўптин-кўп.

      * * *

           Бердинг манга дайр аро иқомат, эй, муғ

           Туттунг қадаҳи майи маломат, эй муғ,

           Бу ишни худ айладинг каромат, эй муғ,

           Ё рабки, ҳамиша бўл саломат, эй муғ.

      * * *

           Эй, жони ҳабибу кўнгли аҳбобға лол,

           Мен ҳам қилдим жону кўнгулни ирсол.

           Кўнглумга бер аҳбоб била жони висол,

           Жонимни ҳабиб оёғи туфроғига сол.

      * * *

           Жонимга етибтурур хумор, эй соқий,

           Май тутқилу берма интизор, эй, соқий,

           Аввал ўзунг айла ихтиёр, эй соқий,

           Тутқил манга сўнгра зинҳор, эй соқий.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz