Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.26.59
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 12 » Ҳангомалар
    10.51.51
    Ҳангомалар
    Дадахон Ҳасан ҳаётидан ҳангомалар (11)

    Ўзларини “рэкетман, мафияман” деб таништирган,  аслида эса махсус хизмат ходимларидан иборат террорчи кучлар Дадахонни Фориш қамоқхонасидан олиб келиб “уйда жим ўтирасан, бизга обшак тўлайсан” деб уни Олтиариқ тумани Кафут қишлоғига ташлаб кетган эдилар. Бироқ орадан уч кун ўтиб Дадахон Тошкентга келиб қолгач ўша қора кучлар унга нисбатан террор қилишни бошлаб юборган эдилар. Жумладан, Дадахоннинг ўғли Шокиржоннинг пешонасига тўппонча тирашиб, “Дадангга айт, уйда тинч ўтирсин, йўқса сени хам дадангни хам мана шу тўппонча билан отиб ташлаймиз” дейишган эди. Олтиариққа боришиб, Дадахоннинг онаси Қумрихон аяни хам бир неча бор безовта қилишган эди. “Ўғлингизни уйда ўтир деган эдик, Тошкентга кетиб қолибди, энди ўзидан кўрсин, унга ёмон бўлади” деб муштипар онага дўқ-пўписа қилишган эди. Ана шундай тахликали кунларнинг бирида Дадахон “Бирлик” халқ харакати Қўқон шахар кенгашининг раиси Хамдам Сулаймонов билан бирга Фарғона  вилояти ички ишлар бошқармасининг бошлиғи Шукрулло Рўзматов хузурига бориб – Анави қора террорчи кучларни сал тартибга чақириб қўйинг йўқса менга қурол беринг ёнимга одам тўплаб ўзимни-ўзим химоя қиламан- деганида Шукрулло телефонда Олтиариқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Абдумутал Қундузовга дўқ-пўписа қилиб –Дадахон Хасанни кимлардир безовта қиляпти экан, уни химоя қилинг унга қаранглар! Менга тинчлик керак вилоят тинчлиги учун мен жавоб бераман. –деб унга буйруқ берган эди. Шундан кейин Дадахоннинг севимли укахонларидан бири: “-Ака ўзингизни химоя қилинг, отадиганини хам олиб келиб бераман”, деб унга бир қути “Макаров” тўппончасининг ўқини берган эди.

    Дадахон укахони томонидан кўрсатилган бу мехрибончилигидан хайрон бўлган эди.

    Ички ишлар вазирлигининг ертўласининг зах ва рутубатли азобхонасида ётиб, узоқ ўйларга ботган Дадахон бу ходисотнинг ечимини хам топди.

    Демак ўша 11-октябрь куни Дадахоннинг уйига бостириб келган махсус хизмат ходимлари унинг хонадонидан шу бир қути ўқни топиб олишлари керак эди ва “мана Дадахон Хасан деган “Бирлик”чининг уйидан бир қути ўқ чиқди” деб айюханнос солишлари ва зудлик билан уни қамоққа олишлари керак эди.            

    Афсуски, Дадахоннинг Марғилонга бозор қилиш учун кетиб қолиши бу режани хам барбод қилди. Бугина эмас Дадахоннинг “Бирлик”чи “укахон”лардан яна бири газ баллончик таклиф қилганди. Бир қаро кунда керак бўлиб қолар деб . дадахон эса бу таклифни рад этган эди. Бу воқеалар замирида мудхиш режалар бор эканлигини эса кейинчалик аён бўлди.

    Жамолиддин МУҲАММАД

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz