Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.34.41
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 13 » ҲИКОЯТ
    00.36.26
    ҲИКОЯТ
    Билаги кесилган одам ҳикояти
     
        Эшитишимча, бир бечора одам бўлиб, фалак унинг бошига кўп ранж ва хор-зорликлар солган экан. Бу ҳам етмагандек, бошига яна қаттиқ кун тушиб, туҳмат билан унинг қўлини ҳам кесдилар, бу зулм унга жуда ҳам ўтиб кетдию, аммо у индамай, ҳеч кимга дод-вой қилмай, югуриб бориб, кесилган билагини бутун қўлига олгани ҳолда, халойиққа ҳеч қандай илтифот қилмай, жўнаб қолди. Бу воқеадан хабардор бўлган кўнгли пок бир одам ҳайрон бўлган бола аста – индамай унинг ортидан эргашди. У орқадан, қорама-қора кузатиб борар, бу ҳолнинг нима билан тугашини билмоқчи бўлар эди. У халқдан четга чиқиб, узоқлаб кетди (бундай пайтда халқдан узоқроқ бўлган яхши, албатта). У девоналарча қадам ташлаб борар эди. Шу орада бир вайронага етди. Бу харобада қўллари худди шуникига ўхшаб ноҳақ кесилган бир қанча дардманд аламзада кишилар бор эди. Юраги ғам-аламга тўлган одам уларнинг олдига етганда, худди юрагига ништар санчилгандек бўлиб, кесилган билагини итқитиб, додлаб юборди. Бунинг аҳволини кўриб, улар ҳам дод-вой солишди. Сўнгра буларнинг ҳаммаси бир-бировлари билан қучоқлашиб, шундай йиғи-зор қилдиларки, оҳ-нолаларидан олам юзи қаро бўлди. Шунда бу ишни билмоқчи бўлиб, пусиб юрган ҳалиги одам бу азабозликни кўргач, фаросат билан тубандаги хулосага келди:
        Бу зулмга учраган одам, халқдан четлаб бориб, ўзига ўхшаб зулм кўрган кишилар билан ҳамдард бўлди. Агар биров ўзига ҳамдард кишини топса, яшириб юрган дардини пинҳон тутмоқнинг зарурати ва имконияти қолмайди.
        
     Икки ҳамдард бир-бирига нима сабабдан улфату ва икки ҳамжинс бир-бирининг суҳбатидан нима учун завқиёб
        
        Билимдон кишилар ҳамжинс одамларнинг бир-бировига ўхшашлиги сабаби ҳақида бундай фикрларни айтганлар:
        Кишилар дастлаб, хулқ ва табиатлари ҳамда толеъ юлдузлари бир-бирларига мос келиши туфайли ҳамжинс бўладилар. Булар асли туғма феъл-хўйлари жиҳатидан мос ва мувофиқ бўлишлари сабабли ҳам бир-бирларига табиатан яқин бўладилар. Бошларига тушган бир хилдаги ҳолат – буларнинг бир-бирига бўлган муносабатини янада оширади, бир-бирига янада яқинлаштиради. Икки дўстнинг бошида бир хилдаги кайфият содир бўлгач, булар беихтиёр бир-бировларини истаб қоладилар. Шу хилдаги икки зор булбул ҳамовоз бўлади, шу каби икки қумри ҳам доим бирга парвоз қилади.
        Хоҳ ваҳший қуш бўлсин ва хоҳ инсону жин бўлсин, барибир, иккиси ҳамжинс бўлса, бир-бирларига шу хилда яқин ва дўст бўладилар.
        
        Алишер НАВОИЙнинг «Садди Искандарий» достонидан

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz