Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.38.31
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 15 » Ибратли ҳикоя
    12.09.09
    Ибратли ҳикоя
    Бойчечак
    Қиш… Табиат гўё кафанга ўранган мисоли ҳамма ёқни оппоқ қор қоплаган. Бу «ўлик» манзарадан қувонган қарғалар қағиллаган, бойқушлар увиллаган бир вазият ҳукмрон.
        Шунда кутилмаганда ҳеч кимнинг хаёлига келмаган бир ердан қорни тешиб бойчечак чиқди. Уни кўрган қарғаларнинг эси чиқиб кетди, бойқушларнинг фиғони кўтарилди. Ёруғликдан безовталанадиган кўршапалаклар жон талвасасида ғорларга яшириниш пайига тушиб қолди.
        Бу нозиккина чечакдан нега чўчиб кетишганига бойчечак ҳайрон эди. Наҳотки, унинг чиқиши қузғун ва бойқушларни қўрқитса, кўршапалакларни чўчитса?! Ҳа, улар бу нозик чечакдан қўрқишга мажбур эди. Чунки бойчечак баҳорнинг хушхабарчиси. У чиқдими, демак, баҳор яқин дегани. Тез орада қарғалар бу водийни тарк этишларининг ишорати эди у.
        Ана шунинг учун қора ниятли қарға, бойўғли ва кўршапалаклар бойчечакни йўқ қилиш учун чора излай бошлашибди. Йиғилиб маслаҳатлашишибди ва бойчечакни синдириб сўлдиришга қарор қилишибди. Ниҳоят малъун ниятларини амалга оширишибди. Ҳеч нарсадан хабари йўқ бечора бойчечак сўлиб, нобуд бўлди. Қузғунлар режалари амалга ошганига ўзларича хурсанд бўлиб севинишибди. Ҳолбуки, улар тез орада баҳорнинг қуёш нурлари ва раҳмат ёмғирлари билан келишини унутдилар. Ғафлат босган ақллари бойчечакнинг бир хушхабарчи эканини тушуниб етмаган эди.
        ...Ва ниҳоят баҳор келди. Дарахтлар яна қайтадан тирилди, баҳор келишини интиқлик билан кутаётган навдалар яшил баргларини чиқара бошлади. Гулу чечакларнинг анвойи ҳиди бутун оламни тутди. Ҳар тараф ям-яшил либосга бурканди. Боғларда булбулларнинг «чаҳ-чаҳ» уриб сайраши қарғаларнинг фиғонини фалакка чиқарди. Қишни ушлаб қолишга кўзлари етмай, қағиллаганча кўчиб кетди. Чақчайган кўзлари билан атрофга «ҳу-ҳу»лаб ваҳима солаётган бойқушларнинг овози ўчиб қолди. Ўткир нурлари қишнинг либосини чок-чокидан сўккан, мунаввар нури ила ҳаммаёқни чароғон этган қуёшнинг ёруғлигига чидай олмаган кўршапалаклар ўзини ғорларга урди. Ҳар тараф ёришиб, олам нурга тўлди.
        Фақат улар орасида энди бойчечак йўқ эди. У баҳорнинг хушхабарини олиб келиш учун ҳаётини фидо этган эди. Ундан бошқа ҳеч бир чечак қишда келиб, баҳорни кўрмай кетишга рози бўлмаган эди. У эса бир хушхабар учун бор нарсасидан воз кечишга рози бўлган эди...
        Қаҳрамон бойчечагим, бу тупроқларда сен бошқа ўсмадинг. Аммо келажак баҳоргача қалбларда гуллаб яшнагайсан...

    У.ЗИЁ
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz