Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.03.26
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 15 » ҲАЖВИЯ
    13.07.59
    ҲАЖВИЯ
    Пушкинни кўрмадиларингми?

    Руҳий беморлар шифохонасида уч- тўртта жинни касалхона саҳни  ўртасига туриб олиб ўзаро гаплашяпти экан.Ҳа, айтгандай, келинг уларнинг бирини Райимпул, иккинчисини Алайсин, учинчисини Балайсин дея атай қолайлик.Дарвоқе, жиннилар суҳбати:

    Райимпул:Эҳ, ҳе қанча дарёлару уммонлар сувини ичмадим дейсиз...Ахийри мана ҳеч кимнинг овози етмас жойга етиб келдим.Бундо-о-о-қ жиннихона панжарасидан мўралаб ўтириб, кўнглимга қулоқ тутсам, нималарни кўрдим ўзимда биласизми?Ҳа, билмайсизлар.Битта ўзим, ёлғизгина ўзим биламан.Мана эшитинглар нимани биламан.Жиннихона калавотида бир дўмбалоқ ошсам Ленин бўлиб қоламан, яна бир дўмбалоқ ошсам Амур Темурман, кейин Чингизхон, Елсин, Буш...Э, қўйингчи ҳамма ўлигу тирик ер юзидаги пошшоларнинг сиймоси менда мужассамлашган.Шунингчун ҳам баъзида ўйлаб қоламан:Менинг отам билан энамнинг уруғи турли жойдаги тупроқлардан ундирилиб менга қуйилган бўлса  керак.Чунки мен каби доно- ю даҳо бир ота ва бир онадан туғилиши мумкин эмас.Пошшоларнику қўяверинг,  дунёдаги жамики ўтган- кетган ва ҳозирда бир нима билан машғул ҳамма олимлару шоирлар ҳам фақат ва фақат менинг бир тимсолимга ўхшайди.Уларнинг бари мен нима ўйласам шуни ўйлашади, уларнинг бари мен каби ухлаб, мен кўрган тушни кўрадилар..."

    Райимпул балки узоқ гап сотарди, аммо унинг алжирашини Алайсин илиб кетди.

    Алайсин:
    Менда ҳам Райимпул каби ҳолат.Аммо фарқи шундаки мен Райимпул айтаётган қаланғи- қасанғилардан фарқли ўлароқ бошқачароқман.Масалан Бобур Ҳиндистонга мендан маслаҳат олиб бориб ғалаба қилган ва мендан ўрганиб шеърлар ёзган, Наполеон ҳам кўп жабҳада мен билан фикр алмашиб туради.Яқинда Ўзбекистонда инқилоб қиб ташаймиз.Чунки аллақачон кўп мамлакатлар ёшуллилари билан тиллашиб ўзимнинг калкўзимнинг  "Озодман" радиоузелидан ревлусия қиламан деб эълон ҳам қиб бўлдим.МХХнинг биззи гуруҳ ичига киритилган Дарбадар номи билан машғўр айғоқчиси маълумотларига кўра ревлусия ҳақдаги жарномам эффект бериб Каримиф аллақачон ҳеч гуноҳсизларни "сен ола- була ревлусия қимоқчисан" деб зиндонбанд қилишни бошлаб юборганмиш.Мен шунақа буюк бошегувчи ўрденига муносиб саркардаман...Нариги палатадаги жинниларга ҳайронман, негаки радиоузелимдаги хабаркашларди танқид қиб бир нима ўзгаришига кўз тикиб ўтиришибди.Радиоузелди бошқараётган энг каттаси қўйнига ўзимизга қарашли "ғунажин"ни соб қўйганимизни улар қаёқдан билсин...

    Райимпул ва Алайсиннинг алжирашларини бир четда кўзларини ўлган бузоқнинг кўзидай олайтириб эшитиб ўтирган тўлпоққина Балайсин гапни бўралата бошлабди:

    Балайсин:
    Гаврондан от , новдадан қамчин ясаб дунё кезиб юрибман.Менга эргашган қаланғи- қасанғиларнинг сон -саноғи йўқ.Айниқса қайси бир дарранда шохга қўнса биринчи бўлиб ўзим уни омон- эсон қўнгани билан табриклайман.Менда кўпроқ гуржи, ҳинду, африқо  саркардалари қони бор.Яқинда ҳаммаёқни новдадан ясалган отим билан айланиб чиқиб бўлгач, Ўзбекистонга қараб йўл оламан.Нимага десангиз, у ёқда тарафкашларим кўпайиб Каримифнинг ёнига кириб хизмат қила бошлашди.Каримиф тушмагур жа ўзимга ўхшайди.Фарқи у катта диктатур, ман уни болачаси.Ўшанга у бир команда тузайлик деб маслаҳат солиб ётибди....

    Райимпул, Алайсин ва Балайсинлар  ҳали бери алжирашдан тинмасдилар балки, аммо уларнинг найнишларини жиннихона бош врачи бўлиб қўйди.

    -Пушкинни кўрмадиларингми?

    -Йў- ў- ў -қ...

    Уччала даҳокасаллар бир овоздан жавоб беришди.

    Оббо, Амур Темур ким аниқ, Наполеон ким аниқ.Манделла ким, у ҳам аниқ.Пушкин ким бўлди экан?Шу пайт, ҳов бошқа бир ёқдан овоз келди.У ўзининг қимбала -қийшиқ шиғирлари билан машғўр  Пушкиннинг жияниман деб юрадиган Балайсиннинг адаши эди...

    Ризо Обид

    Жойлади: Moderator
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz