Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.12.45
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 17 » ШЕЪРИЯТ
    21.08.44
    ШЕЪРИЯТ
    Дилсора ФОЗИЛОВА

    Шоирлар Ватани

    Мўжизага тўлиқ бу кўҳна олам,
    Қитиқлар қалбимнинг ҳайрат бурчагин.
    Ҳар неки яралмиш бехато бекам,
    Ортида минг ҳикмат, сабаблари чин.

    Қора бахмал билан ёпинган осмон,
    Менинг ҳаётимга этилган қиёс,
    Юлдузлар чақнайди, умидлар омон,
    Бир кун менга ҳам тонг отмаклиги рост.

    Дардлилар, ёлғизлар термулган само,
    Ошиқлар қалбига беради ҳузур.
    Бахтга етишганлар талпинган маъво,
    Ўлим олдидан ҳам боққувчи жойдир.

    Ўтганлар руҳлари термулиб уйғоқ,
    Тушларда тиллашган жойга ўхшайди,
    Ҳамма термулади, ўйлайди бироқ,
    Шоирлар бир умр унда яшайди.

    Улар ухламайди узоқ тунлари,
    Сатрларга кўчар юлдузли кеча,
    Осмонга учади дардли унлари,
    Сомон йулларидир дил кезган кўча.

    Сарҳадсиз тун аро кездим беармон,
    Фикрлар мен билан учди бетиним,
    Сен мени яратдинг юлдузли осмон,
    Бу кеч бир парчамни яна кашф этдим...
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz