Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.01.21
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 19 » Бугун ҳам долзарб мавзу
    01.56.30
    Бугун ҳам долзарб мавзу
    Жаҳонгир МУҲАММАД

    Ўзгармаган мавзулар
    Мен Истанбулда “Туркия” газетасида ишлаганимда (1994-1998) “Нурчилар” деб танилган ва Фатҳуллоҳ Гулан гуруҳининг бир вакили, ёзувчи Ёвуз Қилич бизнинг газетага ҳам мақола ёзар эди. У деярли ҳар куни Каримовни мақтаб ёза бошлади. Мен у билан учрашиб, бу қилаётган иши хатолигини ва Туркия жамоатчилигини чалғитаётганини, диндор биродари қамалганига кўз юмиб, Каримовга қуллуқ қилаётганини айтдим.

    У эса:

    -Сизлар ёш ва қизиққонсизлар,-деди.-Биз Ўзбекистонда лицейлар очмоқдамиз. Бу эса ёшлар нафақат инглиз тилини ўрганишлари, балки умумий тилимиз бўлган турк тилини кенг ёйиш, ўрта турк тилини яратиш ва Ўзбекистонни юксалтириш учун хизмат қилади. Каримов эса тентак. Уни бир-икки мақтов билан алдаш мумкин экан, улуғ мақсад йўлида бундай “гуноҳ қилиш кечирилиши ҳақида ҳадислар ҳам бор..,-деб анча ваъз ўқиди.

    Мен унга:

    -Бу вақтинчалик ва бир куни диктаторга бир нарса ёқмай қолса, қурган қўрғонингизни ер билан яксон қилади,-дедим.

    -Каримов кетади, лекин бизнинг ишимиз қолади,-дея у  телевизорда ҳам Каримов ҳақида ҳужжатли филмлар намойиш этди.

    Аммо бир неча йилдан кейин мен айтган нарса бўлди ва Ёвуз Қилич ҳозир Каримовни ёмонлаб ёзиб юрибди.

    Каримовни ҳадялар, мақтовлар, докторлик унвонлари билан алдаб бизнес бошлаганларнинг кўплари кетиб қолиб, янгилари келмоқда. Бундан халқ ютаётгани йўқ, балки ютқазмоқда…

    28 Феврал, 2005 йил

    “Қатағон” китобидан


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz