Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.44.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 21 » ХОТИРА
    11.58.58
    ХОТИРА
    Боймирза отани эслаб...

    Анча вақт бўлиб қолди, аниқроғи қайта қуриш йиллари деб аталган шўро замонидан бошлаб турли мамлакатларда яшаётган  Ватандошларимиз "хайрият, ҳур замонлар келди, энди она ватанда эмин эркин нафас оладиган бўлдик" дея қувонганларининг чеки йўқ эди.Ҳа -да, ахир неча йил мустабид тузум зулмини тотган халқ учун ўз ватани, ўз миллатининг чинакам озодлигини кўришдан кўра ўзга бахт борми яна?

    Дарвоқе, Ўзбекистон ҳам мустақил давлатлар қаторидан ўрин олгач, тарихий ватанга қайтишни истаган миллатдошу ватандошлар кўп бўлди.Улар орасида мамлакатимиз озодлиги учун курашган доктор олим Боймирза Ҳайит домла ҳам бор эдилар.У кишининг Ўзбекистонга , хусусан ўзлари туғилиб ўсган Наманган вилоят Уйчи тумани Ёрқўрғон қишлоғига келиши асносидаги тантана -ю хурсандчиликлар баробарида Боймирза домла тимсолида ватанни чин юракдан севиш туйғуси нақадар кучлилигини англаш қийин эмасди.

    Аммо, мустабид тузумга ич -ичидан хайриҳоҳ ҳозирги Ўзбекистон диктатори Каримовни Боймирза Ҳайитдай алломанинг Ватанга қайтиши ва у кишини чексиз ҳурматлар билан кутиб олиниши ҳуркитиб юборди.Ҳа, ҳа ҳуркитиб юборди.Мен бу ҳолатни Каримовга нисбатан "чўчитиб ёҳуд қўрқитиб юборди" деган ибора билан қиёсламаганим боиси шундаки бу каби иборалар инсоний ҳислатга эга бўлганларга нисбатан ишлатилади.Каримов эса бир менинг эмас миллионлаб одамлар назарида ижобий инсоний ҳислатлардан йироқ.

    Кўп жабру жафолар тортган Боймирза ота хасталиги узоқ кечди.Айниқса  охирги  телефонда сўзлашганим 2006 йилда домланинг соғликлари ғоят оғирлашганди.Боймирза отанинг кексалиги ва бирдан бир орзуси Ватанда сўнгги нафас олишлиги учун ҳалқаро ташкилотлару , элчихоналар мурожаатларига Каримовга яқин манба таъкидича диктатор:  "...ўша ёқларда ўлаверсин..." деган гапни айтиб расман эса сукут сақлаган.

    Бугун Боймирза отани хотирлаганим боиси шуки мухолифатчи атоқли гўё намоёндаларнинг ҳеч вақога эришолмаганлари бир ёнда турсину бир умр озодлик учун курашган Боймирза ота каби буюк ватандошлар руҳлари ҳаққи ҳурмати халқ учун, умум учун заррача бўлсада жон куйдириш ўрнига  халқумлари учун жанг олиб бораётганлари кундай равшан бўлиб қолди.Ўзбекистонда ҳам, четда ҳам эса оддий ўзбеклар аҳволи  тобора ёмонлашиб, жамият касаллиги эса тузалмас фазага кириб бўлди.Бу ҳолга эса умумлаша олмаётган мухолифат етакчисиман дея аслида одамларни ҳар ёққа чалғитаётганлар масъул.

    СУРАТДА:"Туронзамин"нинг 24-12-2006 кунги "Buyuk Muhojirni Xotirlab" хабарига қаранг.Бу сурат 1994 йилда Туркияда олинган.Буюк олим Боймирза Ҳайит ва Жаҳонгир Муҳаммад.


    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz