Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.01.11
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 22 » Ҳангомалар
    13.35.57
    Ҳангомалар
    Дадахон Ҳасан ҳаётидан ҳангомалар (12)
    Дадахон Хасанга мархамат кўрсатиб уни қўлга туширишга уринган “Бирлик”чи ниқобидаги “укахон”лардан яна бири Дадахонга ручка-тўппонча хадя қилмоқчи бўлганлигини хам эслаб ўтиш жоиздир.

    90-йил бошларида кунлардан бир кун Фарғона шахрида истиқомат қилувчи Совет армиясининг собиқ офицери бўлган бир “бирлик”чи Дадахонга ручка кўрсатиб “бу ўқотар қуролдир шуни сизга хадя этишим мумкун”деган эди. Дадахон ўшанда:

    -йўқ менинг созим қуролдир, қўшиғим-тилим ўқдир бу қурол билан хар қандай “жанг”га мардона кириб боравераман-деган эди. Бугун Дадахон дўпписини ерга олиб қўйиб, чуқур ўйларга чўмар экан:- Эй, аттанг аввал бошдан “Бирлик” нинг ичи хуфялар билан тўлиб-тошиб кетган экан-да, деб афсус чекмоқда.

     *                 *                     *

    Яқинда Дадахон Хасаннинг обрўйини пасайтириш зудлик билан қайси бир идораларга –кимларгадир керак бўлиб қолди шекилли. Дадахонга қарши янгича кўринишдаги бир фитна уюштирилди.

    Қўқонлик “Бирлик”чи ниқобидаги Харобидинов Шаробиддин исмли шоир хуфялардан бириси Олтиариққа Дадахон Хасан хузурига велосипедда бориб, - Ака, сиз билан ош еб сирлашай дардлашай деб мана ошнинг харажатини хам олиб келдим деб велосипед юкхонасидаги бир халтачани кўрсатди. Унда чиндан хам бир ошлик харажат бор эди. Тошкентга кетишга тайёргарлик кўриб турган Дадахон бугун хам қолиб мехмон билан хангамалашишга мажбур бўлди.

    Ошнинг кучи билан сухбат алламахалгача давом этди. Бироқ хуфя йигит Дадахондан ўзи кутган гапларни эшитолмагач, Қўқонга келиб рахбарларидан янги “директива”лар олиб янада кесинроқ харакатга қўл урди. “Бирлик”га хеч қандай алоқаси йўқ, аммо “Бирлик”чиман деб деб даъво қилувчи аслида “итбалиқ шоир” лақабли бу кимса Дадахонга нисбатан фиқу-фасод тўқиб иғво уюштиради.

    “Дадахон Хасан китоб ёзибди. Китобда “бирлик”чиларни қаланғи-қасанғи дебди. Фактларни нотўғри берибди. “Бирлик”га тош отибди. Ўзини қахрамон қилиб кўрсатибди.” Деган хар турли бўхтондан иборат миш-миш “нома”лар битиб, варақа тарқатади. Дадахонга тухмат тошини отиб, уни ёмон отлиққа чиқариш учун қўлидан келгани қадар харакат қилади.

    Чунки ўша кезлари Дадахон Хасаннинг обрўсини пасайтириш баъзи кимсалар учун сув билан хаводек зарур эди. Чунки ўша пайтларда “Дадахон Хасан йўқолиб кетган “Бирлик”ни тиклар эмиш. “Бирлик” яна авж олар эмиш. Хукуматга қарши катта бир хавф пайдо бўлар эмиш” деган миш-мишлар тарқаган пайтлар эди. Дадахон Хасанга нисбатан уюштирилган навбатдаги бу фитнада “Бирлик” туфайли бойиб кетган Қўқон шахар дехқон бозоридаги озиқ-овқат дўкони директори даражасидаги баъзи савдогар хуфялар тўғриси анови “нозик идора” нинг погони-яширин одами хам иштирок этганлиги кейинчалик аён бўлди.  

    Жамолиддин МУҲАММАД

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz