Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.57.08
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 23 » Олисдан дараклар
    17.11.53
    Олисдан дараклар
    Ҳайит ҒАФУР

    Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит

    (Менга келган хатларга хеч бўлгандан кўра кеч бўлсада берадиган жавобларим)
    Сиздан; Амалга ошираётган ишингизда мақсад бор-Сиз Россиядаги ватандошларни химоя қилмоқчисиз.
    Мендан; Ха. Мен шу халқни фарзандиман. Бир мен эмас Халқ ва Ватан тақдири, хаммамиз учун азизлардан азизроқ. Хамма буюклардан буюкроқ бўлишлиги шарт.
    Сиздан; Мен сиз томондаман.
    Мендан; Рахмат. Рахмат.
    Сиздан; Хурсандман.
    Мендан; Минг бор ташаккур.
    Сиздан; Албатта бу савобли иш. Бу сиз ва менинг нуқтаи назаримиз.
    Мендан; Хайрият. Бу фикрда мен ёлғиз эмаслигимдан,бу нуқтаи назаримни хам қўллаб қувватлайдиган инсонларнинг борлигидан бошим кўкга етди.
    Сиздан; Бизнинг хохишимизча Ўзбекистонликлар Россияга эмин-эркин кириб, ишлаб, пул топиб, уйларига кетишлари, рўзғор тебратишлари, Россияда яшаш ва хуқуқлари таъминланиши керак, тўғрими?
    Мендан; Албатта. Албатта. Тўғри гапирдингиз. Ўзбекистон ва Россия орасида виза системаси мавжуд эмас. Йўллар очиқ. Мархамат. Боринг. Қонунда белгиланган муддатда учётга туринг. Қонунни бузманг. Жиноятга қўл урманг.
    Иш бўлса ёки иш таклиф қилинса албатта ишланг. Ишлаб пул топсангиз оилангизга, ота онангизга, халқингизга ва мамлакатингиз хазинасига катта фойда келтирган бўласиз.
    Ўз навбатида Россия давлати хам бундан жуда катта манфаат кўради. Манфаат кўради эмас, урисларни ибораси билан айтганда “колосальный” фойда кўради. (Бу масалада бирор кишида эътироз бўлса мархамат саволлар бериши мумкин, мен бахоли қудрат жавоб бераман).
    Энди хуқуқлари масаласида. Россия давлати Халқаро Инсон Хуқуқлари хужжатларини тан олган ва қўл қўйган. Бу дегани ўз фуқароларинигина эмас, хатто шу давлат худудида вақтинча яшаб ишлаётган бошқа давлатлардан келган фуқароларнинг хуқуқлари паймол бўлганда уларни хам химоясига олишлиги кераклигини билдиради.
    Россия фуқаролигини олганларнинг доимий яшаш ва ишлаш масаласига келсак, туб ахоли хуқуқлари ва яшашлари даражаси тенг бўлишлиги Конститутсион қонунлар билан тўла кафолатланган. Бунга гап йўқ!
    Аммо шуни хам унутмангки тақирбошлар, миллатчилар сизни кўчада кўрибоқ ха бу Осиёлик экан деб ура кетишади. Сабаби пешонангизга Россия фуқароси деб ёзилмаганда. Улар урислар,сиз Осиёликсиз!!!
    Сиздан; Чунки, КАРИМОВ қонхур, иш йўқ…. ва…. қатор сабаблар.
    Мендан; Ха. Бу чатоқ чиқди. Бошимизга бало бўлди. Қаерни қарамасанг иш йўқ. Ойлик йўқ. Хуқуқлар баймол бўлган. Хамма нарса издан чиқган.
    Сиздан; Лекин, сиз (билиб ёки билмай) қўйидаги хатоларга йўл қўяпсиз:
    Мендан; Ха энди нимасини айтасиз. Лекин мен осий бандада айб йўқку. Хом сутни қайнатиб беришганларида балки бунча хатоларни қилмаган бўлармидим.(кесатиқ ўрнида).
    1. Сиз Россия милициясини харакатсизликда айблаяпсиз.
    Мендан; Россияда бўлган кўпчилик одамлардан сўрасангиз ментлар бекор турмай бу келгандиларни етарлича шилаётганларини сизга айтиб беришади. Фарқи уларнинг боши тақир эмас. Бошларида шапкалари бор холос. Ҳужжат текшириш баxонасида пул ундириш билан шуғулланадиган таъмагир милиция ходимларининг бундай харакати сир бўлмай қолди.
    Сиздан; 2. Россияда ирқчилик (инсониятга қарши жиноят!) борлигини (толурантлик йўқлигини!) такидлаяпсиз.
    Мендан; Ахир Россияда ирқчилик бўлмаса бу тақирбошлар қаердан келиб қолди? Қўча қўйларда қўлларига фашистлар свастикасини боғлаб “қоралар жонга тегди” (Бу ибора сизники). Россия русларлар учун дея бақираётганлар кимлар?
    Ғарбдаги Демократик давлатларда масалан муқаддам Фашистлар Германияси бўлган хозирги Германияда хам бундайлар умуман тугатилганидан хабарингиз йўқми?
    Лекин ўтган асрда фашистларнинг дастидан энасини Учқўрғондан қўрган урисларнинг миллатчи тақирбошлари 21 асрга келиб уларни ишини давом этдираётганлари аянчли холдир. Бу воқеалардан Путиннинг ёки Медведевнинг хабари йўқми?
    Сиздан; 3. Мехнат мухожири статусига юридик ёндоша олмайсиз. Россиядаги юз минглаб ноқонуний юрган одамлар билан қўлида мехнат қоғози бор одамларни (мухожирларни) бир гурухга тикгансиз.
    Мендан; Буларнинг хаммалари мехнат мухожирлиридирлар. Мехнат мухожири статусининг фарқи шуки бу қонун юристлар, бошқа масул идоралар томонидан ва лозим топилса жамоатчилик фикирлари хам эътиборга олган холда ишлаб чиқиб сўнгида депутатлар мухокамасига қўйилади.
    Депутатлар қабул қилганларидан сўнг давлат рахбари тасдиғидан ўтиши керак. (Яъни Медведев қўл қўйиши керак). Шундан қўнг бу қонун кучга киради.
    Бу қонунда мухожирларнинг хуқуқлари, вазифалари, мажбуриятлари, вақтинча яшашларидан қатъий назар ишда, жамоат тартибини сақлашда бу давлатнинг коститусияси ва мухожирлар учун қабул қилинган статусга қатъий амал қилишлари шу билан бирга белгаланган муддатда мамлакатдан чиқиб кетишлари талаб этилади.
    Уларнинг мехнат қилган даврларидаги топган моддий ва молиявий бойликлари қонун йўли билан тўла мухофаза қилинади. Бу нарсаларни яна давом этдиришим мумкин. Лекин гапни узоқга жўзмай.
    Сиздан;4. Россия демократиясини гумон остига қўяпсиз. (шахсиятга тегдингиз!).
    Мендан; Ё фалак. Ё фалак. Россияда демократия борми? Унда ўзини демократман дегувчи мухолифат Партиялари ва Харакатнинг вакиллари нега Думада кўринишмаяпти? Бўлса хам озчилик. Шунинг учун улар хеч нарсани хал қила олмайдилар.
    Шуни хам айтишим керакки Россияда хеч қачон демократия бўлмаган ва бўлиши эхтимолдан йироқ. Нега дейсизми? Ўтган асрнинг 80чи йиллари ўрталаридан бошланган демократияга интилиш Совет давлатининг парчалариши билан тугади. Яна шу холат қайтарилса қолгани хам парчаланиб кетади.
    Шахсиятга тегдинги….. Қизиқ гапни айтдингизку. Демократия бирор бир шахсни ота мероси ёки онасининг хаққи махрига тушган эмаску. Бу тўғрисида гапириб шахсиятига текган бўлсам.
    Сиздан; 5. Шу билан бир вақтда руслардан умидингиз хам бор.
    Мендан; Ахир Россиянинг эгалари урисларку! Улар қолиб яна кимдан адолат тикланишига умид қилай?
    Сиздан; 6. Уларни инсонийликка чақиряпсиз.
    Мендан; Кўринишидан шакли шамоили одамга ўхшаганидан кейин, хар томонлама шу номга муносиб бўлгинда дебманда мен нодон.
    Бу сиздан; Энди сизни Путин, Медведев, Зьюганов, Миронов, Немцов ёки бирор депутатнинг жойига ўтиргизамиз.
    Мендан; Қўйинг! Уларни жойига ўтирмайин. Қозонга яқинлашсанг қароси юқар, ямонга яқинлашсанг балоси деганларидек. Уларнинг жойига ўтирсам бирор бир наси қасофати юқмасин менга хам.
    Бу сиздан; А) Сиз амалда қолиш учун халқ тарқатаётган фикр тўлқинларига созларишингиз керак ” шунча ўзбек Россияга нимага керак, шулар маошни пасайтиришяпти, қоралар жонга тегди”. (Бу иқтибосни икки бора қайтарганим учун мени маъзур тутинг).
    Мендан; Сизни гапингиздан шу нарса ойдинлашаяптики, халқи шундай фикр тарқатаётган бўлса, билингки халқи хам маълум даражада фашисик қарашларга моилроқ эканлиги англашилади. Одамлари шунақа бўлганидан кейин бошлиқлари нима бўларди.
    Хамма халқда яхшию ёмони бўлганидек уларда хам яхшилари кўп. Иккинчи жахон урушида оталаримиз бир тану жон бўлиб фашистларга қарши курашганлари хали унутилган эмас. Урушда бошпанасиз қолган кексаю ёш болаларни ўз бағрига олиб охирги нони хам бахам қўрган ўзбекнинг буюк фазилатларини украинлар, беларуслар, урислар хали унутмаганлар. Агар унутган бўлсалар кўр бўладилар.
    Сиздан; Б) Милицияни ўзингизни манфаатларингизга зид равишда қораламайсиз. (асоссиз, келгиндиларни деб….).
    Мендан; Ха давлат рахбарлари Россияда бўлаётган ирқчиликни, фашизм ва босқинчиликни давлат сиёсати даражасига кўтарганидан кейин. Қандай қилиб бу ментларни қоралайин.
    Шу ўринда келгинди масаласида бир икки сўзимни айтиб ўтишни лозим топдим. Хурматли уқувчи бу ерда бир нарсага эътиборингингизни қаратмоқчиман.
    Хаммага маълумки ўтмишда Британия, Голландия, Франсия ва Белгия кўплаб давлатларни босиб олиб ўз мустамлакасига айлантирган. Хозирга келиб мустаққил бўлиб олган бу мустамлакалар фуқаролари юқорида номлари келтириб ўтилган мамлакатларга кўчиб кела бошладилар.
    Кўчиб келганлар бу мамлакатлардаги ахолининг 10, 20 ва хатто 30 фоизини ташкил хам қиладилар. Бундан Британия, Голландия, Франсия ёки Белгия талвасага тушаётгани йўқ.
    Ўз навбатида Россия хам бизни мустамлакага айлантирган. Натижада бу мустамлакаларда ўз она тилларидан ташқари урис тили хам муомала тили бўлган ва бу халқлар маданиятлари бир бирини тўлдирган, бойитган. Бунинг натижасида халқлар орасида яқинлик юзага келди.
    Шундай экан бу яқин урис қолиб хеч қачон Америкага ёки Италияга иш қидириб бормайдиларку. Бир пайтлар улар ўзини катта оға деб билганлар. Энди дод десаям войдод десаям шу кичик укалар уникига бораверадилар, бораверадилар, бораверадилар. Энди ўлиб қутилади бу укалардан.
    Сиздан; Буларга амал қилмасангиз хурмат йўқотасиз.
    Мендан; Энг катта иллат хам шуда. Халқ билдирган “ишончни, хурматни сақлаш” учун керак бўлса урамиз, ўлдирамиз, тепамиз, янчамиз. Ахир думада ва хокимиятда ўтириб олиб яна бошқа нима хам иш қиламиз.
    В) Ўзбеклар ўлдирилаётган бўлса, прокуратура, ЖК, ЖПК, жиноят ишлари бўйича суд бор.
    Мендан׃ Судлар қандай чора кўрмасинлар тақирбошларини тугатиб бўлмайди. Уларнинг тугатилаши учун қонунлар ишлатилиши керак. Уларга қарши қонунлар хам бор дейлик. Лекин натижа йўқку. Унда билингки Россия давлатининг сиёсий системасини шовинистлар, ирқчилар ва миллатчилар бошқариб келмоқдалар. Шундай экан ўзбеклар ва бошқа миллатлар ўлдирилаверадилар.
    Сиздан; Текширишяпти. Чора кўришади.
    Мендан; Юзаки кўриладиган текшириш ва чорадан, яхшиси бундай ирқчиликнинг иллатини олдини олган мақулмикин. Бу ўзини маданиятли халқман дегувчилар учун фойдадан холи эмас.
    Сиздан; Бу менинг ишим эмас.
    Мендан; Сиз бошингизга дўппи кийиб, белингизга белбоғ боғлагансиз? Демак сиз ўзбексиз. Шу миллатни фарзандисиз. Ота онангизнинг олдида қарздор бўлганингиз каби миллатнинг олдида хам қарздорсиз. Балки мени қўрганим, Европага келиб олган ва сўнгида менга миллат хам ватан хам керакмас дегувчилардан эмаслигингизга ишонаман. Билингки халқимиз учун жон куйдириш хаммамизни, хар биримизни ишимиз.
    Сиздан; Сизни мурожаатингизнинг тақдири нима бўлишини биласизми? Яхши якун топса прокуратурага переадресация қилишади. (В га қайтинг). Ёки диққат ажратишмайди?
    Мендан; Буни яхши биламан. Агар ватандошларимиздан бирори жиноят қилса анчагина йилларга кесилиб кетилишини(албатта бундайлар жазосини олиши керак) сайтларда тарқалаётган хабарларда ўқиб турибман.
    Ирқчилар кўпчилик бўлиб одам ўлдирган тақдирида хам уларга кўп холларда икки ёки уч йил берилаётганидан, уларнинг гапи билан айтганда “мелкий хулиганство” деб қўйиб юборилаётганидан хам хабарим бор.
    Диққат ажратишмайди деганингизда жон бор. Ахир ўлим билан боғлик қанчадан қанча жиноятлар очилмай қолиб кетяптику.
    Сиздан; Танангиздаги ярани давоси учун урис қўшнингизнинг танасига малхам қўймоқчимисиз?
    Мендан; “Йўқ танаси бошқа дард билмас” деганларидек. Мен уни қанақа касалигини билмайман. Тўғри у хозирда ирқчилик ва буюк давлатчилик касалига мубтало бўлган. Бу эса унинг қонида бор.
    Мен,Сиз ва Бизларнинг хаммамизнинг эса дардимиз Ўзбекистонда президент томонидан халқимизга қарши юритилаётган геноситни, диктатурани тўхтата ва тугата олсак, билингки танамиз ўз ўзидан соғая бошлайди. Аста-аста бошқа дардлардан хам қутиламиз.
    Сиздан; Сиз Ўзбек мухолифатини нимага ўхшашини биласизми?
    Мендан; Қани эшитайликчи сиздан. Нимага ўхшарикин?
    Сиздан; Чукотка шаманларига.
    Мендан; Ха, дўстим гапингизга жон бор. Булар, хокимиятда ўтиришни истаганлар- шаманлар бизни сехрлаб ақлимизни олганлар. Биз эса уларни орқасидан лақиллаб юрибмиз. Сиз хақсиз. Ахир булар шаманлар бўлмаганларида шунча йиллардан бери Миллат ва Ватан тақдири учун бирлашишни ўрнига бир-бирини ғажиб, бир бирларига панд бериб юрмаган бўлардилар. Аллақачон бизлар хам доруламон замонларда яшашни бошлаган бўлардик.
    Сиздан; Яланглик (қочиб юрган озод мамлакатингиз),
    Мендан; Биласизми дунёда мен иккита нарсадан афсусланаман. Иккинчиси сиёсат билан шуғулланганимдан. Марги мени бу озод мамлакатларда юрганим. “Отанг кимчи онанг кимчи ўлтириб кетингни қимчи” деган донолар. Менга сиёсат ота касб эмас. Шу иш билан шуғулланмаганимда тинчгина ватанимда яшаган бўлармидим.
    Сиздан” олов(мухолифатчи номи),
    Мендан; Ха. Бемаза қовунни уруғи кўп бўлади деганларидек ўзлари хам кўп номлари хам турли. Бунинг ўринига оз бўлсаю соз бўлса қанақа яхши эди.
    Сиздан; бошида пат,
    Мендан; Тушунмадим. У нима деганингиз?
    Сиздан; қўлида дўмбира (интернет)
    Мендан; Мухолифатнинг мухолифатчилиги хам шундаки у куч ишлатиш воситаларини инкор қилади. Ха энди интернетга ёпишиб олса ёпишиб олибтида. Шунга хам ота гўри қозихонами?
    Сиздан; ва хайқириқлар (мақола, мурожаатлар…).
    Мендан; Бировларнинг ёзганлари учун жавоб бермайман. Лекин шуни хам айтиб ўтайки. Мен туғилиб ўсган туманда адолат учун, қонун устиворлиги учун курашганларни Советлар замонида “Закунчи” дердилар.
    Адолатнинг қарор топиши учун бирор нарсани ёзганларни эса “Ёзувчи- писанин” дердилар. Мен хам улар қаторида бундай инсонларнинг устидан кулар эдим.
    Хой бола -хой бола “Бировни устидан кулмагин зинхор” дердилараааааа! Мана оқибати нима бўлди.
    Қаранг!!! Дуёнинг ишларини қаранг!!! Шу учта “ёзувчи”нинг ёнида турмай дувдима! “Қозонга яқинлашма дер эдилара”! Мана, оқибати нима бўлди. Улардан менга хам ўтди. (Хазил). Хай, майли замон зайли билан мен хам “закунчи” эдим. Энди келиб “ёзувчи-писанин” хам бўлиб қолдим. Шундай ёзувчи бўлдимки, шундай ёзувчи бўлдимки!!! Энди унча бунча ёзувчилар қаламларини синдириб четга чиқиб турсалар хам бўлаверади.
    Нега дейсизми? Худо берган қобилиятлари бўла туриб золим хақида рўйи рост ёзолмаган бундай ёзувчи ва шоирлардан не наф. Уларни халқга кераги йўқ. Уларни бахридан ўтиш керак. Бундай ижодкорларнинг боридан йўғи яхши.

    ЭХ ЧАТОҚ БЎЛДИ. ЧАТОҚ БЎЛДИ.

    Сўнги сўз. Қарийиб бир йилга яқин илгари хорижда яшаётган ватандошлардан биридан хат олдим. Юқорида, ёзилган “сиздан” деган сўзлардан кейин келган жумлаларни жамласангиз хатнинг тўла матни қелиб чиқади. Хат эгасига хеч қандай хусуматим ёки адоватим йўқ. Хаммани хам ўз фикри ва дунё қариши бўлади. Аммо ёзганим мақолада бу хатдан фойдаланишимга туртки бўлган сабаб Россияда ирқчилар томонидан ханузгача ўлдирилаётган ватандошларим қисматларига бефарқ эмаслигим сабаб бўлди. Хат эса ёзилган мақоланинг мавзусини тўлдиришда жуда уйғун келдида.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz