Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.16.47
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 24 » Сиёсий латифалар
    15.09.06
    Сиёсий латифалар
    ҒАНИМАТ

    Алдаркўса Бош вазирни чақирди׃
    -Нарх навони кўтармасанг хазина қуриб қолди.
    -Мен кўтарганим билан сиз ортидан маошларни кўтариб қўясиз.
    -Ҳа энди сиёсат шунақа. Хуллас, нарх навони қачон оширасан?
    -Навбатдагиси Апрелда. Кейинги квартал бошида.
    -Ҳали анча бор экан…Олдинроқ эълон қилавер!
    -Хўп…
    -Биринчи апрелда эса маошларни ошириш ҳақида қарор эълон қилармиз. Одамларни бир кулдирамиз! Бир марта кулган иккита тухум еган билан тенг экан! Бир тухумхўрлик қилишсин! Бу ҳам ғанимат!

    ҲАМДАРДЛИК

    Фалончи Фалончиев бизнинг энг фаол аъзоларимиздан биридир. У киши билан ҳар куни боғланиб ёки учрашиб турамиз. У киши бизнинг ишимизга тинмай ёрдам бермоқдалар. Қимматли маслаҳатларини аямаяптилар. Бошқа ишларини ҳам ташлаб доим биз билан биргалар.
    Лекин бугун билиб қолдикки, қирқ кун олдин у кишининг хотини оламдан ўтган экан. Шу муносабат билан бу фаолимизга бошига тушган оғир кулфат муносабати билан ҳамдардлик билдирамиз.
    Яна шуни билиб қолдикки, у қишининг қирқ кун муносабати билан ўтказган маъракаларига ҳукуматдаги казо-казолар келишибди. Демак, бизни тан олишмоқда.

    Туронзамин рўзномаси

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz