Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.35.09
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Февраль » 28 » Монология
    00.52.05
    Монология
    Бу- жуда қизиқ!
    Киши умри давомида ажратадиган сўлак билан иккита бассейнни тўлдирса бўлади.

    Жигаримиз ҳар соатда 100 литрдан ортиқ қонни тозалайди.

    Одам ҳаёти давомида тасодифан 70 тага яқин ҳашоратни еб қўяди.

    Энг катта рақамлар рўйхати: (бирдан кейинги ноллар сони)

    Миллион — 6

    Миллиард — 9

    Триллион — 12

    Квадрилион — 15

    Квинтилион — 18

    Сектилион — 21

    Септилион — 24

    Октилион — 27

    Нонилион — 30

    Децилион — 33

    Ун децилион — 36

    Дедецилион — 39

    Ер юзидаги энг биринчи олий ўқув муассасаси милоддан аввалги 176 йили Афинада очилган. Унда саккизта фалсафа, иккита ҳуқуқ кафедраси бор эди. «Университет» атамаси эса V асрга келибгина пайдо бўлган. Византия императори Феодосий 425 йили Константинополда очилган олий мактабни шундай номлаган. Европа мамлакатларидаги университетлар Оксфордда — 1168, Парижда — 1200, Кембрижда — 1209, Лиссабонда — 1290, Прагада — 1348, Краковда — 1364, Венада — 1365 йили ташкил топган.

    АҚШнинг Техас штатида илонхўр қушлар анча тадбиркор экан. Уялари ифлос бўлганини сезиб қолишса, егани олиб келган илонларни уяларига қўйиб юборишар экан. Илон жаҳл билан уядаги барча чиқиндиларни ямламай ютишга тушаркан. Қарабсизки, уя ёғ тушса ялагудай топ-тоза бўлиб қолади.

    АҚШда далалар ва кенг очиқликлардан ўтувчи катта газ қувурларидан юбориладиган газларга атайин хом гўшт ҳиди қўшилар экан. Агар қувурнинг бирон жойи тешилгудек бўлса, буни билиб олиш жуда ҳам осон. Чунки ўша тешик тепасида йиртқич қушлар ғужғон ўйнашадида!

    Сара Бернар Жульетта ролини 70 ёшида ўйнаган.

    Эйнштейн жон бераётганида унинг сўнгги сўзлари нима бўлганини ҳеч ким билмайди. Чунки ёнида ўтирган хизматкор немисчага тушунмаган.

    Жорж Вашингтон томорқасида марихуана етиштирган.

    Александр Белл телефон кашфиётчиси сифатида машҳур бўлган бўлса-да, аммо унинг онаси ва хотини бирор марта телефондан фойдалана олмаган. Чунки улар кар бўлишган.

    600 км йўл босишингиз учун ўртача миллион қадам юришингиз керак.

    Бир қатор саф тортган бир миллион киши 250 км масофани эгаллайди.

    Миллион бетли китобнинг қалинлиги 50 км га етади.

    Эрамиз бошлангандан буён ҳали миллион кун ўтгани йўқ.

    Маълумки, «Гиннеснинг рекордлар китоби»дан энг ажабтовур жаҳон рекордлари ўрин олади. 1955 йилдан бошлаб ҳар йили чоп этиладиган бу китобнинг бугунгача 100 миллионга яқин нусхаси сотилган. Ҳар йили 40 минг киши «Рекордлар китоби»га киришга ҳаракат қилади, аммо улардан 5600 нафаригагина бу насиб этади.

    Дунёда ҳар йили энг кўп нусхада чоп этиладиган китоб — бу бирор муаллифга тегишли китоб эмас, балки оддийгина телефон маълумотномалари китоби экан.

    Америкаликлар бир йилда 16 тонна аспирин дорисини истеъмол қилишар экан.

    Машҳур олим, Нобель мукофоти совриндори Нилс Бор ўз даврида футбол бўйича Дания терма жамоасининг дарвозабони ҳисобланган.

    Дунёда энг кўп экранлаштирилган қаҳрамон бу Шерлок Холмсдир. У ҳақида ҳозиргача 211 та фильм суратга олинган.

    Энг кўп экранлаштирилган сюжет эса «Золушка» эртагидир.

    Сўнгuи йилларда англиялик болакайларда кўзойнак тақувчилар сони кескин даражада ошиши кузатилган. Бунга сабаб кўз нурининг хиралашиши эмас, балки Гарри Потер фильмларининг экранга чиқишидир. Гаррига ўхшашни орзу қилган болалар Англияда жуда кўп топилмоқда.

    Энг узун эскалаторлар тизими «Гонконг Сентрал хилл-сайд»дир. Унинг узунлиги 800 км. У ҳаракатланувчи йўлак кўринишида бўлиб, Мид-ле-вел туманидан қирғоқ бўйида жойлашган марказий бозоргача йўловчиларни «ташийди». Уни ишлатиш учун ҳеч қандай ёқилғи керак эмас, шунчаки у ишқаланиш кучи эвазига ҳаракатланади.

    Энг қисқа эскалатор эса 83,4 см бўлиб, у Япониянинг Кавасаки шаҳридаги савдо марказига ўрнатилган йўлакчадир. «Хитачи» компанияси томонидан ўрнатилган ушбу эскалатор оддийларидан 20 баравар калтароқдир.

    Эркин
    Жойлади: BEK
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz