Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.46.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 1 » Сиёсий латифалар
    02.01.28
    Сиёсий латифалар
    ОВ
    Раҳмон билан Оқпошшо овга чиқдилар. Қайтишларида қўлларида ҳеч нарса йўқ эди. Буни телевизордан кўрган Алдаркўса маслаҳатчидан׃
    -Нима бўлди? Овлари бароридан келмадими?-деб сўради.
    -Ов жуда зўр ўтибди, бароридан келибди.
    -Улар нима овлашдики ўзи, бароридан келсин?
    -Улар бир-бирларини овлашди-да!
    -Қармоқлари узилиб кетмабдими?
    -Йўқ, бир учи сизга илинган-ку қандай узилсин?
    -Бўлмаса уч каллалик қармоқ экан-да!
    -Менимча ҳам шундай!
    -Нима, бир каллалик қармоқ билан уч каллани ушлаб бўлмайди демоқчимисан?
    -Йўқ, ушлаб бўлади, агар бу каллалар хум бўлмаса!

    АНЪАНА
    Алдаркўса ҳар куни учта рюмкани қаторлаштириб қўяр ва кейин конякни бирин-кетин ичарди.
    “Битта рюмкада кетма-кет, истаганча ичаверса бўлади-ку?”
    Бу савол ҳар куни хаёлидан ўтавергач, маслаҳатчи охири Алдаркўсадан бунинг сирини сўради. Алдаркўса бамайлихотир жавоб қилди׃
    -Хорижга кетган икки ошнам бор. Улар билан келишганмиз. Ҳар куни садоқатимиз рамзи сифатида  уч рюмкадан ичамиз. Мана бу рюмка биттаси. Мана буниси иккинчиси. Бу анъанини қарийб йигирма йилдирки, бузмаяпмиз.
    Шундай деган Алдаркўса эртасига битта рюмкани олиб ташлаб, фақат иккитасида ича бошлади.Маслаҳатчи яна ҳайрон. Охири бу ҳақда ҳам сўради.
    -Нима бўлди? Ошналарингиздан бирортаси ўлиб қолдими!
    -Ҳа, йўқ, мен ўламан, улар ўлмайдилар! Кўрмадингми, муфти келиб кетди. “Бу ёғингиздан у ёғингиз яқин. Энди мусулмончилик ҳақида ҳам ўйланг”, деб ҳоли жонимга қўймади. Унинг гапида жон бор. Шунинг учун мен ўйиндан чиқдим, мусулмон бўлдим.
    Туронзамин рўзномаси

    Жойлади: BEK
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz