Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.01.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 3 » Ҳангомалар
    11.12.44
    Ҳангомалар
    Дадахон Ҳасан ҳаётидан ҳангомалар

    Дадахон Хасаннинг 3та шеърий тўплами нашр этилгач хамма қонун-қоида талабларга риоя қилинган холда Ўзбекистон халқ шоирлари Туроб Тўла Шукурулло Рауф Парфиларнинг тавсияси билан уни СССР  ёзувчилар уюшмасига аъзо қилиб олишган эди. Бироқ 1993-йил уюшма аъзолари гувохномаларини алмаштириш пайтида нечундир Дадахоннинг гувохномаси алмаштириб берилмади. Ўша вақтдаги уюшма котибларидан Тўра Мирзонинг айтишича, уюшма раиси Жамол Камол:

    -Дадахон Хасан ва бошқа “Бирлик”чи ”Эрк”чи уюшма аъзолари котибиятда қайта кўриб чиқилгандан кейин гувохномалари алмаштириб берилади,-деган экан.

    Дадахон Хасан ўз гувохномасини алмаштириш учун Абдулла Орипов раислиги пайтида хам шоир Мухаммад Юсуф ва уюшма котибаси Дилбар Турсунова воситасида уриниб кўрди. Бироқ натижа чиқмади. Уюшма раиси Абдулла Орипов Дадахон Хасаннинг гувохномасини янгилаб беришни истамади. Фақат Дадахон Хасан эмас, бир неча бугунги мустақиллик учун курашган чинакам шоир ва ёзувчилардан иборат “Бирлик” ва “Эрк”чи курашчиларнинг хам гувохномалари алмаштириб берилмади. Абдулла Ориповнинг Дадахон Хасанга нисбатан ёмон курашлари хали-хануз давом этяпти. Жумладан 1996-йил Дадахон Хасаннинг онаси вафот этганда уюшма номидан газетада тазия билдирилганда хам уюшма котибаси Дилбар Турсуновани хузурига чақириб – Анави халқ душманининг онасига некрологни сен ёздингми- деб уни қаттиқ койиган.    

       ЖАМОЛИДДИН МУХАММАД
    Жойлади: Moderator
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz