Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.56.11
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 4 » Замонамиз қаҳрамонлари
    18.49.42
    Замонамиз қаҳрамонлари
    Мўътабар Тожибоева қизи ва набираси билан Парижда

    Кеча кечки пайт таниқли инсон ҳақлари ҳимоячиси, Мартин Энналс мукофоти совриндори Мўътабар Тожибоева Франция пойтахти Парижга қизи Маҳлиё ва набираси Зебо билан келишди.

    Мўътабар биз билан суҳбатда Парижда ғоят яхши ҳурмат ва эътибор билан кутиб олишганини ва келиши билан дарҳол даволаниш муолажалари бошланганини айтди.Сўзлашувимиз чоғида у яна  Ўзбекистондаги "Новости Узбекистана" интернет сайти шу йилнинг 6 февралидан бошлаб Мўътабар Тожибоева ҳақда қатор мақолалар эълон қила бошлагани ва унга кўра гўё Андижон воқеаларини қамоқхонада туриб бошқарганлик каби иддаолар тарқатганини айтди.

    -Ўзимнинг турмада ўтириб бу қадар таъсир кучига эгалигимни билмас эканман, улардан билиб жуда қувондим.Қанийди шундай бўлолсам эди, бутун Ўзбекистонни ёруғликка олиб чиқсам деган ўй кечди кўнглимдан -дейди у.

    -Бугунги  сиёсий тутуқунликда қолаётганлар аҳволи ҳақида фикрларингиз қандай?

    -Ўзбекистон қамоқхоналарида жуда кўплаб сиёсий маҳбуслар азоб чекишда давом этаётгани ғоят ачинарли.Айниқса мен шеърини шиор қилиб пикетлар ўтказганим Юсуф Жуманинг саломатлиги борасида ташвишли хабарлар бор.Халқаро ташкилотлар олдида ва бошқа қандайин йиғинлар бўлмасин Ўзбекистон қамоқхонасида қолаётганлар озод этилиши зарурлигини қайта- қайта сўраяпман, айниқса шоир Юсуф Жума озодлиги миллат озодлиги рамзи бўлади, дея айтишда давом этаман.

    Мўътабар шуларни айтаркан шоир Юсуф Жуманинг "Тўнғизнинг булбулдан шикояти" номли шеърини ёддан ўқиб берди.

    Марғилонлик бу жасур аёлни АҚШнинг "Энг мард аёл" учун мукофотига тақдим этилгани билан муборакбод этиб, албатта бу қувончли воқеа муносабати билан қувончли оҳангдаги саволла мурожаат этдик.

    -Хиллари Клинтон хонимнинг қўлини олгани ҳозирланяпсизми?

    -Ҳа, ҳозир виза масаласи ҳал бўляпти, худо хоҳласа келгуси ҳафта ўша мукофот тақдимоти учун жўнаб кетамиз.

    -Сафарда сизга кимлар ҳамроҳлик қилишяпти?

    -Қизим Маҳлиё ва набирам Зебо мен билан бирга.

    Суҳбатимиз бошидан охиригача  Мўътабар Тожибоева овозида ўша ҳар доимгидай эзгуликка ишонч оҳанги янграб турди.

    Таҳририятдан:
    Мўътабар Тожибоева у билан суҳбатлашишни истаган ватандошлар учун Франциядаги мобил телефон рақамини эълон қилишимизни сўради:+33647417248

    Ризо Обид
    Жойлади: Moderator
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz