Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.40
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 6 » Замондошларимиз ижодидан
    12.03.30
    Замондошларимиз ижодидан
    Дилсора Комил

    Сен Қамарсен...

     
    (замондош қаламкашларга)
     
    Бир фалакдин икки ёғду, сен қамарсен, мен қамар,
    Не ёвузлар қайрагай тиш бехабарсен, бехабар.
    Гарчи сен эл деб яралдинг, тақдирингдин ғамдамен,
    Мен паноҳ кўкдин тилармен бохатарсен, бохатар.
     
    Билмадим, аҳли қаламга бу жаҳолат не сабаб,
    Осдилар дорларда гоҳо қай авомга етди наф,
    Бир умр қочқинда умринг Мағрибу-Машриқ тараф,
    Ё забон жоҳилми шунча мен бадармен, сен бадар.
     
    Ҳар давр гирдоби ўзга, бежиловдир, беомон,
    Кимгаким кўксинг очурсен бедаводир, богумон.
    Бехавотир ўтмагай кун бир замондир бу замон,
    Дарвозанг тиқ этса умринг бир масалдир, бир асар.
     
    Барг каби юпқа қоғозинг ўт дилинг қалқоними,
    Ё қаламдин ёй бўлурму, сапчитар ёв қонини,
    Зулм аро тун кўрмаса нур, тутқазур ким жонини,
    Ул разолат ўпқонига мен басармен, сен басар.
     
    Сен Амира ўт бўлиб ён, қудратингга этма шак,
    Неки имконингда бордир илм ила бермиш фалак,
    Сен ҳаловат ўйларин ёқ, тинмасин бир зум юрак,
    Токи қавминг тунларига сен самарсен, сен саҳар.
    Жойлади: Moderator
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz