Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.06.24
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 6 » Нур борки, соя бор
    20.21.06
    Нур борки, соя бор
    “ТЎППОНЧА” ИСМАТНИНГ ИФЛОСЛИГИ

    1991 йилнинг 30-октябрдаги машҳур 7-сессиянинг стенограммаси бугун Интернет сайтларида мавжуд экан, тарихни сохталаштиришга уринган бебурд, хорижга чиқиб ҳам одам қиёфасига қайта олмаган Исмат Хушев деган ифлоснинг уйдирма гапларига баъзи сайтлар ўрин бераётгани, Жаҳонгир Маматов ва Шукрулло Мирсаидовни қоралаш билан овора эканлигига ажбаланмаса ҳам бўлади. Ифлос ифлослигини қилаверади.

    Ҳали яқинда Исмат Хушевнинг ўз ифлослигини ўз тилидан айтиб, кечириб сўраган овозини эшитган эдим. Яна бир эшитиб кўринг.(Исматнинг овози).Бундай одамларни Худо урган ва бундан кейин ҳам уради. Улар хор-зор бўлиб юраверадилар.

    Мен бу ерда уни Худо яна бир марта шарманда қилганига диққат тортмоқчиман, холос.
    Аввал унинг ёзганини ўқинг. Кейин уни Худо уни ўз тилидан шарманда қилганини исботлаб бераман׃

    Yangidunyo.com: “Яна уч-тўртта одам сўзга чиқиб, биттаси Каримовни ёмонласа, бошқаси Ислом аканинг ёнини олади. Жаҳонгир Маматов ҳам ўшанда микрафонга ёпишиб, жазаваси тутиб қичқирган:
    - Ўзбекистон Сизнинг онангизнинг маҳрига тушган эмас! Нега мени қувғин қиласиз? – деганди у йиғламсираб
    …Гап шундаки, ўша сессидан бир оз илгарироқ мен ҳукумат ва давлат идораларига “депутат Маматовнинг ўтакетган порахўрлиги” ҳақида келиб тушаётган танқидий мақолаларни ўрганиш учун Самарқандга борган ва бугун – эрта у ҳақдаги фелеътон “Халқ сўзи” газетасида эълон бўлиши кутилаётган эди. Жаҳонгир фелъетон чиқишини тўхтатаолмаганидан сўнг республика раҳбарига босим ўтказишнинг ана шундай жирканч усулини танлаган эди. Бу лўттибозликнинг яна бир номи – шантаж деб аталади.

    Албатта, Жаҳонгир аканинг яқинда Исмат Хушев  ҳақида (Золимни мақтаганинг падарига лаънат) ёзганлари унинг етмиш икки суягини ҳам зирқиратиб юборгани сезилиб турибди. Минг марта шукрки, у Жаҳонгир акани мақтамабди. У ҳолда бизнинг ихлосимизга оз бўлсада путур етарди. Бугунга қадар унга кимлар тош отмади. Ҳаммаси қайтиб бориб ўзига урди. Бу бизни қизиқтирмайди. У истаган пайтда жавобини олади. Жаҳонгир ака бировдан қарз бўлиб қоладиган эмас. Жавобини беради. Агар у киши жавоб бермаса, биз шогирдлари бормиз.
    Ҳозир эса гап мана бунда׃

    “Топпонча” 7-сессия арафасида Жаҳонгир Маматов ҳақида фелъетон ёзганини ва Жаҳонгир Маматов буни тўхтатолмай, аламидан Каримовга ҳужум қилганини айтади.

    Факт эса бошқа׃

    7-сессия 1991 йилнинг 30 Октябрида бўлганди.

    Исмат Хушевнинг Жаҳонгир Маматов ҳақида ёзган уйдирмаси, “Халқ сўзи” газетасининг 1992 йил 18-апрел сонида чиққан. Яъни Жаҳонгир Маматов Ислом Каримовни танқид қилгандан кейин орадан ярим йил ўтиб. Бу уйдирмага эртасигаёқ Жаҳонгир Маматов жавоб берган׃ (“Топпонча”га жавоб).

    Бунга изоҳнинг ҳожати йўқ. Исмат Хушевнинг ёлғончилигини, бебурдлигини ҳамма билади. Аммо унинг уйдирмаларини чоп этишдан “Бирдамлик” ҳаракатининг Матбуот хизмати раҳбари – www. yangidunyo.com сайтининг ношири Юсуф Расуловга қандай манфаат бор? Майли бу саволга ҳам жавобни келажак берар.

    Лекин Жаҳонгир ака каби инсонларга баҳо беришда биз ёшлар бебурд кимсаларнинг ёзганига эмас, ҳар кимнинг қилган ва қилаётган ишига қараб хулоса чиқарамиз. Жаҳонгир Маматов 20 йилдан бери золимни қоралайди, Исмат Хушев эса оқлашга уринади. Ҳар икки томоннинг ҳам тарафдорлари бор. Фақат бири жуда кўп. Иккинчиси эса жуда оз. Нур борки, соя бор.

    Агар менинг фикрларим хато бўлса, марҳамат, фикрингизни boburkh@gmail.com юборинг, баҳслашамиз.

    Бобур Холиқназар.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz