Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 05.42.34
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 9 » Фақат "Туронзамин" ва "Замондош" сайтлари учун
    14.45.59
    Фақат "Туронзамин" ва "Замондош" сайтлари учун
    Ҳайит Ғафур

    Буюк инсон, даҳо шоир, эрк куйчиси

    ( Юсуф Жумага бағишлайман )

    Жазосиз қолаётган жиноятчи шох ёҳуд уни " оқлаган ишонч" ҳақида фикрлар

    "Юз йилда бир туғулармуш эл дардини айтолган,
    Айта олсак энг покиза қояларга ўхшатинг"
    . (Шерали Жўраев куйлаган қўшиқдан)

    Инсон бор эканки унда турли қарашлар, фикрлар ва ўз ички кечинмаларини баён эта олиш истаги ҳамда ҳуқуқи тўла ўзига берилган. Кимдир бу истагини ўзаро мулоқотда баён этса, кимдир буни қоғозга туширади.
    Билдирилаётган фикрларнинг эса яхши ёки ёмони бўлади. Яхши фикрлар у оғриқли бўладими ёки ўзаро бўладиган суҳбатда кимгадир нафли бўладими ҳар ҳолда бундай фикрларнинг бўлгани яхши.
    Ижобий фикр билдира оладиган инсонлар, назм ва насрда қалам тебратаётганлар ўзларидаги қобилиятлари маҳсули, дунёдаги воқеа ҳодисаларга бадиийлик бериш билан бирга ўз ички кечинмаларини маҳорат билан ёзиб ўзларига абадий обида қурганлар. Уларни ҳақли равишда адабиёт тождорлари десак муболаға қилмаган бўламиз.
    Уларнинг адабиёт тождорлари даражасига кўтарилганликларининг бош сабаби эса, ижодларида филантропиянинг - яъни инсонни улуғлашнинг мавжудлигидадир. Шунинг учун бу адабиёт тождорлари эъзоз топдилар ва токи бу дунёда сўнгги инсон яшар экан улар улуғланадилар.
    Аммо ҳар тўкисда бир айб бор деганларидек. Эл дардини айта олувчилар ўзлари гувоҳ бўлган гўдакларимиз уволи, эркакларимиз дар-бадарлиги, ўз қоринларини тўйдириш ғамида шаҳват қурбонларига айланган аёлларимизнинг дардларини айтмай аксинча золим билан ҳамнафас ҳолда унга қарата "сиз худонинг ердаги соясисиз" , "сизнинг амрингиз вожиб" , "сиз мустақил давлатимизни шараф билан бошқаряпсиз" , "биз 17 йилдан бери сизни самимий ва тўғрисўзлигингизни билмаган эканмиз, энди билдик".
    Сизни  ҳам" кўнгил дунёнгиз борлигини унутиб қўйибмиз", "сизнинг ўзингизга хос ва ўзингизга мос ҳаракатларингиз, самимий ва ҳиссиётлигингиз, " оташин ва ўжарлигингиз, тўғрисўз ва тўпорилигингиз" га ишонмаслик мумкин эмас". Шу ҳислатларингиз ўлароқ " сизга нисбатан беихтиёр қалбимизда ажиб бир меҳр туямиз" дея айтаётганларининг ўзиёқ уларнинг шайтон тегирмонига сув қуяётганликларини билдиради.
    Бундай ҳолатларда бу лутфгўйларни ўз ватанида муҳтожликда ҳаёт кечираётган, ҳар қандай ҳуқуқлардан маҳрум этилган халқимизга зулм қилаётган хукумдор билан уларни бир сафга қўйишимизга асос бўлади.
    Тўғри бу лутфгўйларни жиноятчи ҳукмдар қаторига қўшиш билан уларни ҳам жиноятчи дейишга менда асос, далил ва исбот ҳам йўқ. Булар "жиноят" қилган эмаслар. ФАҚАТГИНА ЖИНОЯТЧИГА ЯЛТОҚЛАНИБ  ҚЎЛТИҒИГА СУВ ПУРКАБ ТУРГАНЛАР ХОЛОС. Нима қилган бўлсалар ҳам манфаат учун қилганлар. Уларнинг қилган ишларининг умумий йиғиндиси ва бунинг натижаси ҳозирги кунда ҳаммага кундай равшан кўриниб турибди.
    Бу мамлакатимиз халқларининг ҳуқуқсизлиги. Бу ҳокимият томонидан халқимизга қарши бўлаётган репрессия. Бу муҳтожликда яшаётган миллионлаб қашшоқ ватандошларимиз.
    Шу ўринда айрим одамлар мақташ жиноятга кирмайдику дейдилар. Аммо мақтов ҳам жиноятга етаклайди. Мақтов инсонни бузади , уни инсоният қадриятларини оёқ ости қилишга етаклайди. Бир одамни мақтаб минг одамга зарар келтириш мумкин.
    Аммо шу нарса афсусланарлики бу марифатгўйлар бошқаларга қараганда золим тождорга яқин туришлари. Унинг жамиийки ёмон сиру асроридан воқифликлари ҳеч кимга сир эмас.
    Шунга қарамай ҳануз уни олқишлашни давом этдираётган шоиру замон, адиблару, ўзини ижодкорлар дея эътироф этувчиларнинг мақтовлари бир мени эмас, ўзгаларни хам нафратини келтиради.
    Агар сарой кирдикорларидан бехабар, сиёсатдан йироқ ёки инсониятга қарши юритилаётган жиноятнинг таги замирига тушунмайдиган содда, билимсиз инсондан бу мақтовларни эшитсангиз "ҳа энди ҳаётда шунақанги инсонлар ҳам бўладида" деб кўнглингизга таскин берасиз.
    Лекин ҳаётда бошқаларга нисбатан оқ қорани яхши ажрата олган, маълумоти олий, бунинг устига катта- катта китоблар ёзган инсонлар золимни мақтасаларчи.
    Шу ўринда бир неча ўн йиллар илгари эшитганим ривоят эсимга тушаверади. Ўтмишда бир шох ўз вазиру вузаролари, аҳли илм ва донишмандларини йиғиб, - айтингларчи золимнинг зулмини нималарда кўрса бўлади деб савол берган экан.
    Зулмнинг қандай кўринишда аён бўлишини баён этиб беришдан қўрқган. Қўрқганда ҳам хақ гапни айтиб қўйиб подшоҳнинг қаҳрига учраб амалидан ва жамиийки имкониятларидан махрум бўлишларини ўйлаб ҳеч бир одам бу саволга жавоб бера олмабди.
    Шунда хақгўйлиги ва тўғри сўзлиги билан юртда номи танилган бир донишманд вазир ўрнидан туриб шундай деган экан,- "Подшо золим бўлса юртда очарчилик бўлади. Етим есирлар кўпаяди. Ўғрилар қўпаяди.Зино қилишлик одатий ҳолга айланади.
    Амалдорлар порахўрликни ҳаётий зарурат деб биладилар. Адолат излаб қозининг эшигини қоқганларга зиндоннинг эшиклари очилади.
    Адолатсизликдан ва муҳтожликдан одамлар ватанларини тарк эта бошлайдилар" деб жавоб берган экан.
    Қани айтингчи бу донишманд вазирнинг айтганларидан қайси бири Ўзбекистонда амалга ошмай қолди?
    Балки эртаю кеч сарой хизматида қўл қовуштириб турган адибларимиз ўзларининг биз билмаган арзигулик жавобларини айтарлар.
    Балки бу ҳолатларни доимо сархуш юрадиган Абдулла   Ориф айтар?  Балки,
    "Ўзбегим" дея қасида битиб ўзига шохона обида қургану, кейинчалик "замон сенга боқмаса сен замонга боқ" деб замон зайлига ҳамоҳанг яшашга интилган Эркин Воҳид Каримов истибдоди ҳақида ўз сўзини айтар?
    Балки халқни кўпикга ўхшатган Хуршид Дўстмуҳаммад ҳақсизлик, зўравонлик ва кўз ёшлар эвазига қулдор саройида тўпланган бойликлар ҳисобига ўтказилаётган ишратлардан сармаст бўлган бу шоир арзигулик бирор нарса деяр?
    "Пири Қул" Қодир" чи у ҳам бирор нарса айтар?
    Барот маротлар ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади.
    Надоматлар бўлсинким Ўзбекистонда бундайин инсонлардан юзлаб ҳатто минглаб топилади. Ҳатто улар ватандан айро тушган юртдошларимиз орасида ҳам етарлича бор.
    "Эшшак эшшакдан қолса қулоғини кес" деган экан машойихлар. Устозлари даражасига кўтарилишни орзу қилган айрим ижодкорлар ўзлари интилган юксакликларга эмас, нари борса бу устозларининг киндиги ости билан бўйлаша олганликларига уларнинг ҳозирда қилаётган ишлари ҳам гувохлик беради.
    Уларнинг бундайин ишларини кўра туриб ногаҳон хаёлингизга " бу инсонлар халқимиз учун фожеа бўлиб яратилган" деган ўй келади.
    Аслида бунга ўзимиз айбдормиз. Нега дейсизми? Ахир биз содда ва беақл бўлмаганимизда уларни кўрганимизда етти букилиб тавозе қилмаган, халқнинг юзи ва виждони дея уларни кўкларга кўтармаган бўлар эдик.
    Аслида биз халқнинг виждони деганда улар кимлар эканликларини унутиб қўйдик. Гўё улар бу дунёда яшамаётгандай. Кўриб кўрмаганликга оламиз. Турмаларда азоб чекятганларини билсакда уларнинг ҳимояси учун кўчага чиқа олмаймиз, ўткир қаламимиз ўтмаслашади, бурро тилимиз қаерларгадир кириб кетади.
    Мени маъзур тутинг ўқувчим, мен ҳаммани қораламоқчи эмасман. Ва ҳаммани бир қолипга тиқиш мақсадим ҳам йўқ.
    Бу дунёда Ўзбек халқи бор экан, унинг виждонлари ҳам борлар. Ёшлари етмишдан ошганда ҳам ўзини эмас ҳар бир онини халқини ўйлаш билан ўтказаётган Ёдгор Обид (мен бу инсонни катта ҳарфлар билан МАВЛОНО деган бўлар эдим).
    Мен шахсан танимаганим, аммо доимо бу инсонни ёзувларидаги нидо ва исённи ўқиганим - Нидойи Мазлум. Нима сенлар ҳам Нидойи Мазлум бўлолмайсанларми? Мақсадинг амал ёки бойлик бўлса бу ерларга келиб ўтирмай содиқлигингни ўша ернинг ўзида кўрсатганингда бу айтилган нарсаларга эришар эдингку.
    Ҳар қанча таъқиб тазйиқларга қарамасдан Ватанни тарк этмай яшаётган халқнинг фидои фарзанди Дилмурод Сайиддир.
    Мухолифатнинг орасига раҳна солиш мақсади бўлган инсонларнинг бунёд этувчилари ҳам худди ўзларига ўхшаган бўлса керак. Шунинг учун улар Дилмурод бўла олмайдилар.
    Айримларга ўхшаб вақт ўтгандан сўнг қилич яланғочлаб кўчага чиқадиган ёзувчи қахрамонлар сингари золимни улуғлаб эмас. Хозирни ўзида қотил хақида асарлар битгану маломатга қолган Жаҳонгир Муҳаммадга нима кам эди?
    Тинчгина юрганида унга амал берилмасмиди? Айрим латта бошларникидан кўра унга имконият кўпроқ эдику.
    Хўп у шунчадик ёмон бўлса нега сен ва у ерда қолган "яхшилар" сафида туришга ҳазар қилди ва  Ватанни тарк этди.
    Хўш, унда сен шундай содиқ ва яхши одам экансан нега уни ёнида қолиб мақташни давом этдириб, мақсадингга эришиш учун уни турму.......ни артиб юрмадинг.
    Ахир сен қанчалик мақтама, халқ уни кимлигини яхши биладику.
    Дунё Турклари халқларининг Машраби, Юсуф Эмрони ва Пушкини-Юсуф Жумага бу адибу ижодкорман дегувчилар ғуломликга ҳам ярамайдилар. Агар шундай бўлмаганида эди улар ҳам Юсуф Жума сафида туриб золимга қарши курашган бўлар эдилар. Қамоқда қийноқларга солинаётган буюк шоир ҳимоясига отланар эдилар.
    Албатта бу ёзаётганларим ҳам мени юрагимдан отилтб чиқган бир нидом.
    Эндиги хуллосани, кимга қандай ҳукум чиқаришни халқ белгилайди. Ҳукум бу ҳукум. Бугун чиқмаса эртага чиқади, эрта чиқмаса индин чиқади.
    Жойлади: Moderator
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz