Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.56.17
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 10 » Бугуннинг гаплари
    00.48.30
    Бугуннинг гаплари
    Дабдаланинг  дабдабаси

    Бугун иншо этилаётган кўп ёзғуларга кўз югуртирарканман пичоққа илингулик, аниқроғи умумга нафли бир сўз излайман.Ҳа, бир сўз излайман.Аниқ- тиниқ фикрлар тугул бир калима йўқ.

    Бирини ўқисам "миям айнаб қолди, энди нима қилай" деган мазмунда дийдиё айтганига назарим тушди.Унинг алкаш -чалкаш гапларини ўқирканман хаёлимдан офтобда қолиб  мияси қизиган товуқнинг халққиллаши каби таассурот кечди.

    Тавба, демай илож йўқ.У товуқмижознинг "қаққиллашини" эса ўзича катта бир гўё сиёсий ташкилот деб ҳисоблайдиган нотавонлар уюшмасининг мошпоясида тирқиратиб қўйибди ( оммавий ахборот воситаси номига мутлақ номуносиблиги учун ОАВда деб бўлмайди:изоҳ муаллифники).

    Яна бир бошқа мавзуларни кўздан кечираман.Уларда ўзбекнинг буюги, шоиру замон Юсуф Жума озодлиги сўралган мурожаату мақолалар, Дилмурод Саййид деган ижодкорни ёқлаб ва бошқа қатор Ўзбекистонда қатағонга учраганлар ҳимоясига  чиқишлар қилиняпти.Бу ғоят яхши.Бироқ...

    Бироқ бизда ҳамиша ҳалиги ўрислардаги бир нақлда айтилгандай "после пожар х... насос".

    Нега десангиз Юсуф Жума зулмга қарши танҳо кураш бошлаган чоғларда "Туронзамин"дагилардан ташқари  ҳамма "қани нима бўларкин", деб томошабин бўлиб туришганини биламиз. Энди ҳам номига чиқишлар қилишяпти Жон куйдириш сезилмайди.Ўша пайтда жим эдилар, ҳозир ҳам кампания учунгина эслаб туришибди холос.

    Яна шу борада икки оғиз гап.Кеча аввал куни инсон ҳақлари ҳимоячисиман, деб шантаж билан тирикчилик қилиб юрган биттаси қамоққа тушиб чиққандан сўнг кўпчиликнинг кўмагида қатор мукофотлару имтиёзлар ола бошлади.Ундан "...илтимос шу, шоир Юсуф Жума  озодлигини юқори мансабли мулозимлардан сўраб беринг десак, нимаймиш "этика"га тўғри келмасмиш.Ҳой, сан ўзинг қачон бир этикали иш қилгандингки энди этикани эслаб қолдинг, дейдиган одам топилмайди дейди шекилли у.

    "Ё сенга Каримов этикани ўргатиб қўйдими", деган саволни ташлашга мажбур бўласан киши...

    Янги қатағонлар оқимига қараймиз.Дилмурод Саййид бошида "қора булут" лар пайдо бўлган кезлар бир йилдан кўпроқ вақт аввал "Дилмурод Саййид ҳоли не бўлдийкин ёҳуд биз шундай унутгувчиламиз"(www.rizobek.ucoz.ru/news/2008-01-04-1857) сарлавҳали чиқиш қилганимда ҳамма мум тишлади.Энди уни қамаб қўйилгач аюҳаннос.

    Мухолифатчиман деганлар, ҳуқуқ ҳимоячисиман деганларнинг аксарияти шунақа .Аввал қамаб қўйишларини  кутиб туришади- да сўнг гўё ҳисобот учун уни ёқлаб кампанияни бошлаб юборишади.

    Бугун ўзбек халқининг шўри аримаётгани сабаблари менимча шундаки мухолифатчиман ёки ҳуқуқбонман деган "даҳолар"нинг аксарияти  оқибатнинг олдини олиш учун эмас балки рўй берган оқибат ортида юрадилар думга ўхшаб судралиб.

    Шунинг учун ҳам улар қанча дабдабали чиқиш қилишга уринишмасин бари дабдала бўлиб қолаверади.Бундан эса афсуски оддий одамлар жабр тортаверадилар.

    Ризо Обид
    Жойлади: Moderator
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz