Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.06.32
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 10 » Бугуннинг хабари
    15.32.44
    Бугуннинг хабари
    Тожибоева Америкадан сим қоқди

    Марғилондаги "Ўтюраклар" клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева аввал ҳам хабар қилинганидек АҚШнинг "Энг жасур аёлга" мукофотига сазовор бўлганди.
    Бугун Америкадан Мўътабар телефон очиб, кеча шу мукофотга лойиқ топилганлар кўплаб ҳалқаро ташкилотлар вакиллари олдида ўз мамлакатларидаги инсон ҳақларига доир аҳвол юзасидан ҳисобот нутқи ирод қилганларини айтди.

    АҚШга сафари таассуротларини баён этган ҳуқуқ ҳимоячиси эртага мукофотнинг тақдимот маросими бўлиб ўтишини билдирди.
    Шунингдек у Америкада яшаётган ўзбеклар билан учрашувлар ўтказаётгани ва таниқли сиёсат арбоблари Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматов
    ҳамда Аваз Мухторовлар билан ҳеч бўлмаса телефон орқали суҳбатлашиш истагида эканини айтди.

    Мўътабар Тожибоева АҚШдалик чоғи Ўзбекистонда инсон ҳақларига оид қатор маърузаларни ҳалқаро ташкилотларга тақдим этишни режалаштираётгани балки бу борадаги уринишлар  нафли бўлар деган умидда.

    Ризо Обид


    Жойлади: Moderator
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz