Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.46.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 10 » "Туронзамин"да
    23.50.29
    "Туронзамин"да
    Мўътабар Тожибоевага!

    Ҳурматли Мўтабар опа! Сизни олган мукофотларингиз билан яна бир марта қутлайман.

    Опа бу сайтда -”ТУРОНЗАМИН” да сиз ҳақингизда юзлаб мақолалар чиққан. Ҳеч ким ёзмаган ва унутган пайтда ҳам бу сайт сиз ҳақингизда бонг урган ва унутганларни ҳушёрликка чақириб турган.

    Бугун шу сайтда буюк шоир Юсуф Жуманинг умр йўлдоши Гулнора Олтиеванинг АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтонга мактубини кўрдим. Мактуб остида “Бу хатни Канадада яшаётган бир дўстимиз орқали Мўтабар Тожибоевага етқазиб ундан Сизга шахсан топширишни сўраган эдик, аммо бу “этикадан эмас” деган жавобни олдик” деган сатрлар бор.

    Мўтабар опа, сизни инсон ҳуқуқлари доирасидаги фаолиятингиз учун эъзозлаганлар олдида этика кидирманг, сиз аксинча уларга хамма вакт айни кураш билан яшаётганингизни курсатинг, ахир аслида хам шундай.

    Шу боис, сўзингиз аввалида, узр, мен бугун ҳам куплаб фуқароларнинг азобига шерикман, хусусан бетакрор шоир, чинакам курашчи, миллатимизнинг виждони Юсуф Жумаевнинг такдиридан хавотирдаман, бу ёққа келар пайт унинг рафикасидан мактуб олган эдим ва менинг инсон хукуклари борасидаги курашимни муносиб такдирлашни ният килганлар ва айнан инсон хукуклари масаласига беэътибор булмайдиганлар хам ана шу мактубни куришса ёмон булмайди,
    деган гумонга бордим. Мен учун берилажак мукофотдан ташқари, менинг ватандошим қисматига эътибор қилиниши ҳам улкан мукофотдир, деб айтинг. Бу уят ҳисобланмайди, аксинча сизга бўлган ҳурмат янада ошади.

    Унинг номини семинарда кўп қатори айтибсиз. Бунинг учун раҳмат. Лекин Гулнора опанинг мактубини ҳам топширсангиз нур устига аъло нур бўлади.

    Сизга омад! Курашдан асло толманг!

    Ҳурмат билан “Туронзамин” мухлислари номидан Нидои Мазлум
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz