Қирғизистондаги мустақил “24” агентлиги бу тўппонча Ўшлик ўзбек
журналисти Алишер Соиповнинг ўлдирилишга ҳам аралашгани иддао
қилингани, аммо баллестик текширишлар асосида бу версия рад этилганини
ҳам билдирган.
“Ҳаракат” агентлиги мухбирининг фикрича, Алишер Соиповнинг ўлдирилишига
оид оид жиноят ҳали ҳам очилмагани, бу хусусда бирон янгилик эълон
қилинмагани ҳам диққатга сазовордир. У ўлдирилган кунларда тарқатилган хабарларда,
Буюкбритания фуқароси, ўзбек аслли журналист Шоҳида Тўлаганова Алишер
Соиповга Истанбулдан бир рюкзак “Эрк” партиясининг варақалари ва катта
миқдорда пул олиб келгани билдирилганди. Интернет ва принтерлар асрида
рюкзакда варақа ташиш, тайёр банк системасидан фойдаланиш ўрнига нақд
пул кўтариб юришнинг мантиқсизлигидан келиб чиқилса, Алишер Соиповнинг
ўлими - унинг “Эрк” раҳбарлари ва Шоҳида Тўлаганова билан қандайдир пул
тақсимоти ишларига ўралашиб қолганининг натижаси бўлганга ўхшамоқда. Бу
пуллар шубҳасиз Америкадаги фондлардан олингани учун, қирғиз расмийлари
бу фактларни улар тўла исбот бўлмагунча эълон қилишдан қочаётганларини
ҳам тахмин қилиш қийин эмас.
Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, бундан ўн йилча аввал Туркиядиги обрўли
“Радикал” газетаси бу мамлакат ҳукумати тарафидан афғонистонлик ўзбек
Абдурашид Дўстимга юборилган кўп миллионлик ёрдамнинг катта қисми
эгасига етиб бормагани, унинг кичкина бўлса ҳам маълум бир қисми “Эрк”
партияси қўлига тушганини ҳам иддао қилганди.