Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 05.42.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 12 » "Туронзамин"да
    00.34.12
    "Туронзамин"да
    Тожибоева:Фаолиятим давом этади

    (Туронзамин). АҚШ Давлат департаменти томонидан  «Аёлнинг алоҳида жасоратлари учун» мукофотига сазовор бўлган Мўътабар Тожибоева бундан кейин ҳам фаолияти давом этишини билдирди.

    -Бетиним босим ва таҳдидлар шароитида, ушбу мукофот менга дадиллик ва ишонч багишламоқда. Мени дастлаб Мартин Эннелс мукофоти билан тақдирлаш ҳакидаги хушхабарни қамоқдалигимда  эшитдим. Бу пайтда ҳукумат ҳаммага мени ўта хавфли жиноятчи сифатида тарифлаётган эди. Инсон ҳуқуқлари борасидаги Француз Миллий комиссиясининг «Ўтюраклар» клубини тақдирлаш қарорини Европа Иттифоки давлатларига сафарим чоғида, операция олдидан билдим. Мана энди АҚШ Давлат Департаментининг мукофоти…

    Мен, демократик ҳамжамият ва Америка Қўшма Штатлари иштирокидаги бундай қўллаб-қувватлашлар орқали ўз фаолиятимни давом эттириш имкониятини юксак қадрият деб биламан.

    Кимки менга ишонч билдирган бўлса, у зотларга чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Сизларни ишонтириб айта оламанки,  ўтли юраклар уриб турар экан, менинг фаолиятим давом этар экан, биз инсон хукуклари умумжахон декларацияси тамойилларини олдинга сурамиз, ва умид киламизки, ушбу кадриятлар ўзбек жамияти учун кундалик норма бўлади.

    АҚШ Давалат Котиби Ҳиллари Клинтон қўлидан мукофотни олган Мўътабар Тожибоева шанба куни Францияга жўнаб кетади.

    Жойлади: Moderator
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz