Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.12.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 12 » Мулоҳаза
    15.16.25
    Мулоҳаза
    Ўзбек ҳоли ўша-ўша
    Кўчага чиққанингдан сўнг аввал ҳам кўп бор айтилгандай истайсанми ё йўқ турли тоифа одамлар билан мулоқот қилишга мажбурсан.Айниқса касбинг воқеа- ҳодисотлар қизғин нуқталарда бўлса ҳамиша қалтис вазиятлар ҳақда қалтис сўзлар айтишга тўғри келади.

    Бугун Ўзбекистондаги мавжуд режим  унинг ичида ва ташида  яшаётганларнинг  кўпчилигини диктаторона муносабатлару , танқид ҳамда фикр -мулоҳазаларга чидамсиз бир алпозга олиб келганини илғаш қийин эмас.

    Қўполроқ туюлади -ю,  аммо шу ўринда ўзбекона айтилган "дўстинг олақарға бўлса ..." нақлидан келиб чиқиб айни букун "Ҳукумат+Мухолифат+Ҳуқуқбонлар" учлигини бир нуқтадан туриб қаралса, уларнинг ҳар уччаласида ҳам бармоқ билан санарли бўлсада демократларни топиш мушкул.Менимча бунинг сабаби "зулм кучайса одамлар шаккоклашади" дейилган фикрга анчайин яқинлигини кўриш мумкин.

    Кўп бор такрорланганидек яна ўша бир савол қайта- қайта айланаверади.Қачон ўзбек халқи рўшнолик кўради?

    Жавоб битта:қачон миллат ўзининг миллатлигини англаб етса, унинг ўзининг миллатлигини англаб етиши учун зиёли атоқлилар қачон ўз фикру мулоҳазасига эга бўлиб, атрофдагилар фикри билан ҳам ҳисоблашиш, ўзига билдирилган танқидни тўғри ва самимий қабул қила олиши, ниҳоят ўзини ўзи ҳақорат қилишдан тийила билса, энг асосийси айнан бугунги диктатура шароитида бир кучга айлана билса ўшанда ўзбек ҳоли ўзгариши мумкин.

    Афсуски бизнинг жамиятда ҳамма айтилганларнинг тескариси бўляпти.Бу эса ўзбекнинг аҳволи қандайин аянчли бўлса кундан кунга кун баттар ҳолича қолаверади, демакдир.

    Ризо Обид
    Жойлади: Moderator
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz