Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.53.38
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 19 » Замондошларимиз ижодидан
    00.55.07
    Замондошларимиз ижодидан
    Дилсора КОМИЛ

    Хаёлимда дунё бор

    Хаёлимда дунё бор,
    Хаёлимдан кетмайди,
    Мен яралган олам тор,
    Хаёлимга етмайди...

    Умрим менинг оташ йўл,
    Савдойига ўхшайман.
    Хақ руҳ мени бадар қил,
    Хаёлдаги дунёга
    Мен муҳтожман зиёга,
    Бир ҳовуч нур сўрайман:

    - Рағбати йўқ мурувват,
    - Азоби йўқ охират,
    - Ҳасрати йўқ муҳаббат,
    - Сарҳади йўқ садоқат...

    Юрагимга қувват бер,
    Ато этгин бир қудрат.
    Ўзгартирар дунёни,
    Фақатгина - муҳаббат.

    Хаёлимда дунё бор,
    Дунё билан яшайман.
    Дунё мени танимас,
    Мен хаёлга ўхшайман..

    Хаёлпараст гумонлаб,
    Четлаб ўтар оломон,
    Бир бирин ўтин қилиб,
    Қайнатар улар қозон.
    Қайнайди унда иймон,
    Қайнайди унда виждон...
    Қайнайди сархил таом,
    Қийнар мени интиқом...

    Айланади чархи дун,
    Бўри каби увлайди.
    Панжасида қора хун,
    Ўлжамсан деб қувнайди...
    Гоҳ аждарга айланар,
    Гоҳ донишдай йўрғалар,
    Қўрқиб яшар танда жон,
    Хўрланарми шунчалар...

    Замон руҳи уйгоқдир,
    Унда ухлар диёнат,
    Қоплаб борар дунёни,
    Ёлғон, бўҳтон, хиёнат.
    Боласига термулиб,
    Кош-кузини гумонлар,
    Янчилдими иймонлар,
    Не қилдингиз ёмонлар?

    Хаёлимда дунё бор,
    У кўксимда яшайди,
    Мен яшайман кўксида
    Байтларимга ўхшайди...
    Бирга одим ташлайди...

    - Рағбати йўқ мурувват,
    - Азоби йўқ охират,
    - Ҳасрати йўқ муҳаббат,
    - Сарҳади йўқ садоқат...
    Хаёлимда яшайди,
    Хаёлимда дунё бор...

    Канада.

    Жойлади: Moderator
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz