Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.38.29
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 23 » "ТУРОНЗАМИН"да
    00.36.44
    "ТУРОНЗАМИН"да
    Шўринг қурсин, Озарбайжон!

    Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси 18 март куни ўтказилган референдумда халқ мамлакат Конституциясида кўзда тутилган бир кишининг икки мартадан кўп президент этиб сайланишини чеклайдиган бандни (тантанали равишда-!) олиб ташлашни ёқлаб овоз берган.

    Демак, президентлик муддати тўрт йилда тугаши керак бўлган ҳали элликка ҳам кирмаган Илҳом Алиев ўлгунига қадар Президент.

    Боласи Илҳом Алиев 2003 йилда отаси Ҳайдар Алиевнинг ўлигини бир ойга яшириб қўйиб, кейин ёлғондакамига йиғлаб тахтга миниб олганди.

    Илоннинг ёғини ялаган ота- Ҳайдар Алиев эса қарийб 15 йил Озарбайжон Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг раиси ўлароқ ва 10 йил президент сифатида Озарбайжонни эшак қилиб минганди.

    Марказий сайлов комиссияси овоз бериш фавқулодда яхши ўтганини билдирган.

    Нима ҳам деймиз, шўринг қурсин, Ўзбекистоннинг эгизаги - Озарбайжон!

    Туронзамин рўзномаси
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz