Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.33.45
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 23 » Илҳом келгандаги ҳажвий ҳикоя
    01.14.01
    Илҳом келгандаги ҳажвий ҳикоя
    Ҳаҳ, ўрисчасига нима дерди - я?

    (Бир биродарга мактуб)

    Ўзбекистон мамлакати мустақил, деб эълон қилинганига неча йиллар ўтиб кетган бўлсада, аммо минг афсуски унда яшаган ва яшаётган айримлар ҳали ҳануз шўро тузуми амаллари арконида ўргимчак ўз тўрига илингандай ўралашиб юришибди.

    Каримов ўзбек ОАВларининг барини ўзиники қилиб олган, шунинг учун ҳам истаган пайтда ҳоҳлаган гапини гапиради.Унинг бир томири хато ураётгани ҳақда гап айтганнинг эса моли талонда, ўзи эса дорга тортилади.Ўзи зулмкорку аммо, ким унинг мушугини пишт деб қўйса, дарҳол "бизнинг мустаққиллигимизни, иқтисодимиз юксалаётганини кўролмай душманлик қилишяпти" дейди.

    Ҳа, Каримовни бугун бутун дунё диктатор , деб тан олиб бўлди.Муроса -ю мадора деганларидек, баттар қирғинбаротлар ўтказмасин, дея ҳамма тишининг оқини кўрсатиб турибди.Чунки тўнғизни тўнғиз дея отини айтсангиз тўққиз қават сапчийди.

    Айтмоқчи, Каримовнинг зулми ҳақда сўз айтиш оқибати нелигини биламиз.Бироқ ўзини унга мухолиф сановчи даҳолар - чи?Ҳали бир сўз айтмасингдан бурун "ўрисчасига сўкайми ё бошқа тилдами" дея хафаланганнамо ўпкалашни бошлаб юборадиган одат чиқарди.Худди, ҳалиги "чумоли" деб қўйган кишига қараб бир қитмир кимса "ие, чумоли дедия, хўш чумоли эркак бўлиши ва ё урғочи бўлиши мумкин, демак, у мени урғочи деяпти шекилли, урғочими демакки бузуқ демоқчи, ҳой сен нима деяпсан" , дея ташланиб қолган каби айрим гўё мухолифат "даҳоча"лари ҳали сўз айтмасингдан девори намкашлик қилиб саводсизларча гинахонлик қилишади.

    Эй, биродар бундоқ бўрсилдоқ танангга кенгашсангчи, ахир сенинг нимангни кўролмайди одамлар, бир қанор қопдай гавданггу унга бунга алдагандай беш ўн танга жўнатиб турганингни ҳисобга олмаганда.

    Ҳа, айтмоқчи бузоқни ўрисчасига нима дейишарди - я?Майли, уни ўрисча отини билиш унча шарт эмас.Аммо, "бузоқнинг югургани сомонхонагача" деган нақлни думингга ие, узр белингга тугиб ол!

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz