Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.51.32
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 26 » Бир жон хотиралари (2)
    03.53.15
    Бир жон хотиралари (2)
    Юсуф ЖУМА

    Биз сизни севамиз, Шаҳаншоҳ!

    Тангри буюрди:
    - Бу аёлга жон бўласан!
    Тангри ҳукми ҳукм! Рад этиш имкони йўқ.
    97 яшарлик Қонвулқон подшолик қиларди. Кунлардан бир кун сарой аёнлари олдида машварат чоғи деди:
    - Дунё ҳукмдорлари мени кўролмайди. Ахир оламнинг тўртдан бири менинг фармонимда. Қолган уч қисми ҳам каминадан ҳайиқади. Майда чуйда подшолар. Ёшим ўтиб қолмаганида дунёни битта қилардим. Инсониятнинг овозини ўчирардим. Ҳаммани менга итоат қилишга мажбур қилардим. Мен ҳақимда ҳар хил миш мишлар, бўҳтонлар, туҳматлар тарқамасди. Гўё Қонвулқон мустабид эмиш. Гўё Қонвулқонни фуқаролари ёмон кўрармиш. Ахир халқим мени севадику. Ошиғини севган маъшуқадек севади.
    Эй аҳли аъён!
    Фармонимни эшит!
    Бутун кишварга жар солдиринг. Чўлдаги чўпон ҳам, ўлим тўшагидаги касал ҳам, бешикдаги чақалоқ ҳам барча барча эшитсин! Мамлакат аҳлидан ҳатто биттаси менга тахтдан кет, мен сени ёмон кўраман деса, бас, тахтдан кетаман!
    Кимлар норизо бўлса пойтахтдаги бош майдонга келсин. Халқ олдида юзимга қараб кет десин, тахтдан кетаман. Халқ бошқани сайласин!
    Фармон бутун мамлакатга эълон қилинди. Қонвулқон халқ уни ёмон кўришини билса ҳам, туну кун ўлимини тилаётганларини англаса ҳам ҳеч ким журъат қилиб майдонга чиқмайди деб ўйларди. Халқ аталмиш бесаноқ авом мустабиднинг ўлимини кутарди. Фармонни эшитиб барча жунбушга келди «кимдир юрак ютиб ҳақни айтса биз ҳам унга жўр бўламиз», швирлашарди одамлар…
    Белгиланган кунда Бошмайдонга бесаноқ одамлар келдилар. Улкан шоҳсупага Қонвулқон ўз аъёнлари билан чиқди. Фармон такрор ўқилди. Майдонни сукунат босди. Ҳеч кимдан садо чиқмасди.
    - Қани марҳамат! Ким мени ёмон кўрса мана бу шоҳсупага келсин. Кўзимга қараб сени ёмон кўраман десин. Мен тожни ташлаб кетаман. Хоҳлаганинггизга кийдиринг. Агар ҳамма ёмон кўрса марҳамат, ҳамманг турган жойинггизда биз сени ёмон кўрамиз денг, мен тахтдан воз кечаман.
    Оломон жунбушга келди.
    Кимдир׃
    -Биз сени яхши кўрамиз! деди
    Бу овозга барча жўр бўлди.
    Биз сени яхши кўрамиз!
    Биз сени яхши кўрамиз!
    Биз сени яхши кўрамиз!
    Биз сени яхши кўрамиз!
    Биз сени яхши кўрамиз!….
    Бахтимизга омон бўлинг! -деди кимдир бошқалар унга жўр бўлди:
    Бахтимизга омон бўлинг!
    Бахтимизга омон бўлинг!
    Бахтимизга омон бўлинг!
    Бахтимизга омон бўлинг!
    Бахтимизга омон бўлинг!
    Бахтимизга омон бўлинг!
    Қонвулқон мамнун ўтирарди. Масрур ўтирарди, жилмайиб ўтирарди.
    Шу пайт шоҳсупага бир йигит кўтарилди. Тағин майдонни сукунат босди. Йигит дадил қадам ташларди. Зинадан зинага мағрур қадам ташлаб келарди.
    Кимдир уни таниди:
    - Бу Туркмардку!
    - Туркмард?!
    - Туркмард?!
    - Туркмард?!
    - Туркмард?!
    - Туркмард?!
    Ҳамма унинг номини ҳайрат билан тилга олди. Ва бир нафасда жим бўлиб қолди. Тағин даҳшатли сукунат қоплади. Лекин Туркмард деган ном барчанинг дилига муҳрланди. Ҳамманинг кўзи шоҳсупада. Туркмард мустабид олдига борди. Мустабиднинг кўзига ўқрайиб қаради. Қонвулқон кўзлари аллақачон қонга тўлганди. Кекса жаллод ва эрйигит кўзлари тўқнашди. Ҳеч бири иккинчисидан кўзини олиб қочмасди. Гўё кўз олиб қочмаслик мусобақаси бўлаётгандай. «Мен сени ёмон кўраман, мен сендан нафратланаман, ҳазар этаман!
    Бас, тахтдан кет! Сени ҳеч ким ҳеч қачон яхши кўрган эмас. Бу мунофиқ риёкор халқ ҳам сени ёмон кўради. Лекин сен қонхўрдан қўрқишади. Қўррқанларидан сени севамиз дейдилар. Эй Мустабид, бутун мамлакатни қонга ғарқ этдинг. Барча эрларни ўлдирдинг. Сени ким ҳам яхши кўрарди?! Йўқол жаллод!»
    Майдон тағин сукунат остида қолди. Мустабид қонга тўлган кўзларини Туркмарддан олиб, майдонга—халққа қаради: шу пайт кимдир тилга кирди.
    - Ёлғон! Биз сизни севамиз, Шаҳаншоҳ!
    Оломон бирин кетин унга қўшилди. Гўё ҳаммани Қонвулқон кўриб турибди. Кимки қўшилмаса ўлдиради, деб ўйларди халқ.
    - Ёлғон! Биз сизни севамиз, Шаҳаншоҳ!
    - Ёлғон! Биз сизни севамиз, Шаҳаншоҳ!
    - Ёлғон! Биз сизни севамиз, Шаҳаншоҳ!
    - Биз сизни севамиз, Шаҳаншоҳ!
    - Мен сўзимда тураман, - деди Қонвулқ тахтни ташлаб кетаман! Хайр!
    - Кетманг Олампаноҳ! Халқни етим қилиб ташлаб кетманг!—деди кимдир. Оломон унга жўр овоз бўлди:
    - Кетманг, Олампаноҳ!
    - Кетманг, Олампаноҳ!
    - Кетманг, Олампаноҳ!
    Оломон мустабид Қонвулқонга илтижо қиларди. Ўрнидан туриб кетишга чоғланган мустабид ўрнига қайта ўтирди.
    - Туркмардга ўлим!—деди оломон ичидан кимдир. Одатда Қонвулқон айғоқчилари халқ орасида бўлар, Қонвулқон истаган гапни айтар, кейин унга бутун аҳли майдон жўр бўларди. Бу мустабид тахтгша ўтирган бир неча йилдан буён такрорланаётган одат эди.
    - Туркмардга ўлим!
    - Туркмардга ўлим!
    - Туркмардга ўлим!….
    (Давом этади).

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz