Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.25.37
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Март » 27 » Бугуннинг гаплари
    01.05.54
    Бугуннинг гаплари
    Ура! Ўзбекистонда демократия -ми?

    Ўзбекистон ичкарисидами ё ташқарисидами фарқи йўқ, баъзи ўзбек тилидаги ОАВлари бор бўлсин.Агар улар бўлмаса антиқа хат -хабарларни қаёқдан эшитасиз-у ё биласиз ва нимадан ҳайратланасиз?Э, борингки ўша ўзбекча ОАВларнинг саводи осмон хабаркашлари ҳам омон бўлишсин.

    Чунки уларнинг ўзлари-ча ''мухолифат ташкилот"ларига Ўзбекистондан бераётган хабарларини ўқий туриб: "хайрият -е, ва ниҳоят Ўзбекистонда  ҳам демократия тантана қилибди" деб юборасизда.

    Яыинда эълон қилинган шунақанги ажойиботхонадан ажабтовур хабарлардан маълум бўлишича нечта мухолифат ташкилотлари бўлса уларнинг бари ҳукумат ташкилоти вакиллари билан шаҳарма -шаҳар, қишлоқма- қишлоқ  одамларнинг кўзларини "очиб" юришганмиш.

    Қойил, унда "Ўзбекистонда диктатура режими, мухолифатчилар,инсон ҳақлари ҳимоячилари  ҳамиша қувғинга, таъқибга  учрамоқда, Каримов зулми кучайгандан-кучайган" деяётган бутун дунё аҳлининг гаплари бекор эканда -а?

    Нима қилайлик, ўша ажойиботчи "мухолифбошча"нинг ўзига мос ва ўзига хос хумкалла ажойиботчиси хабарига ҳамоҳанг "Ура!Ўзбекистонда демократия" дея йўлга чиқайликми?

    Йўқ, биродарлар ундай ажойибхонадан қочган хабарчиларнинг хабарига ишонманг.Улар сизни чалғитиб, Каримовнинг сиёсий умрини узайтиришга хизмат қилишмоқда холос.Фақат сизу биз бундан огоҳ бўлишимз керак!

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz