Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.23.37
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 3 » Тил ва таржима ҳақда қизиқ ҳикоялар(1)
    18.16.46
    Тил ва таржима ҳақда қизиқ ҳикоялар(1)
    Қабристон ва шифохона фарқи

    Қайсидир йили объектимизга америкаликлар ташриф буюришди. Кутилмаганда корхонани томоша қилиб юрган меҳмонлар орасидаги бир хонимнинг қорин соҳаси қаттиқ оғриб қолди. Зудлик билан ўтказилган диагностика натижасида кўричак касаллиги аниқланди. Машинага юклашиб Ижевскка олиб кетишди (маҳаллий шифокорларга Америка аппендицити эътимод қилинмади).
    Бир соатдан сўнг америкаликларнинг навбатчиси бизга қўнғироқ қилиб америкачасига савол бериб қолди: “Бизнинг қизимизни қаёққа олиб кетиб қолишди?”
    Аслида хонимчани еттинчи сонли медсанчастга олиб кетишган эди.
    Қани, Америка тили билағонлари, айтинг-чи “еттинчи сонли медсанчасть” сўзлари америкачасига қандай айтилади?
    Билмайсиз-ми? Мен ҳам билмайман.
    Ўта тўмтоқлик билан иш кўришга, яъни гапни сўзма-сўз таржима қилишга қарор қилиб: “Медикал Сэнитари Стейшн намба севен”, - деб жавоб қайтардим.
    Нариги томонда ярим дақиқа давомида сув қуйгандек жимжитлик қарор топганлигини ҳис этдим, сўнгра навбатчининг даҳшатдан титраган овози эшитилди: “Уай?! Семетери?!”
    Бундай саволдан эса ўзим ҳам бир муддат тарашадек қотиб қолдим, сўнг гапирган гапимни англаб етгач, қаҳқаҳа уриб кулиб юбордим-да, уни: “Нот семетери”. “Сэнитари”. Лайк “клин”, - деб тинчлантирдим.
    Навбатчи енгил тортиб, тушунганини тасдиқлади-да гўшакни осиб қўйди.

    *Изоҳ: қуйидаги оҳангдош сўзлар аниқ эшитилмай қолиб, янглиш англанган ҳолат юз берган: “Sanitary” (санитария) ва “Cemetery” (қабристон).


    Д.ДОЛИМОВ,

    Тошкент.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz