Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.38.07
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 9 » Тил ҳақида қизиқарли ҳикоялар
    10.29.18
    Тил ҳақида қизиқарли ҳикоялар
    Дўкон ва цех фарқи

    Заводимизга Канададан аудит ташриф буюрди.
    Биринчи кун – муқаддас кун, албатта. Меҳмонларни, кўкариб кетишганларича ва ҳамёнлари деярли банкрот бўлиб қолганларича музей-ю дўконларга олиб бориб сайр қилдирдик.
    Эртасига улардан завод радиоси интервью оляпти. Кеча сайр қилавериб боши айланиб қолган аудиторлар ҳалигача ўзларига келишмаган, шу боис уларнинг энг айёри саволларга жавоб бериш масъулиятини, ушбу манёвр ўз вақтида ҳаёлига келмаган шеригининг зиммасига юклади-қўйди.
    Саволлар орасида беғараз бир савол берилди: “Эртага қайси цехларга ташриф буюрмоқчисиз?”
    Бир вақт саволларга жавоб бераётган киши хотини Россиядан нима олиб келишни буюрганлигини, болалари ва невараларига нималар олиб бормоқчи эканлигини узоқ ва батафсил санаб беришга киришиб кетди.
    Ҳамма қатори мен ҳам нима бўлаётганлигини тушунмай қолдим.
    Анави айёр билан менинг ақлимга ушбу ҳолат сабаби аста аён бўлиб қолгач, иккаламиз ношоён қаҳқаҳа уриб юбордик.
    Аудиторни, сал кам Гайават замонидан буён фаолият юритиб, ўз соҳасида жуда бой иш тажрибасига эга муҳандисни қай даражага етказиш (яъни, нечта дўконга олиб бориш) керак эдики, у “shop” сўзини эшитгач, ўйлаб-нетиб ўтирмай дўконни тасаввур этса!..

    Д.Долимов.

    *Изоҳ: “дўкон” (яъни, ул-бул нарса сотиладиган жой) ва “цех” сўзлари
    инглиз тилида айни бир сўздир.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz