Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.46.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Апрель » 10 » ОЧИҚ ХАТ
    10.45.21
    ОЧИҚ ХАТ
    Алишер Юсуфжон ўғли: Дадамни озод қилишда ёрдам беришларингизни илтимос қиламан

    АҚШ Президенти Жаноб Барак Обамага

    Очиқ хат

    Жаноб Президент!

    Сиз ҳокимиятга келган кунингиздан бошлаб илк қадамларни инсон ҳуқуқлари ва демократия йўлидаги ижобий ҳаракатларинггиз билан бошладингиз. Гуантама қамоқхонасини ёпдинггиз. Сизнинг бу қадамлар Дунёнинг турли нуқталарида диктатура зулми остида эзилаётган халқларга ҳам умид бағишлади.

    Биз сизнинг ҳаракатлар сабаб бўлиб Ўзбекистонда демократия ва инсон ҳуқуқлари учун курашиб Ўзбекистоннинг турмаларида қийноқларга солинаётган сиёсий маҳбуслар ҳам озод бўлади деб умид қиляпмиз.

    2007 йил 17 декабрь куни дадам шоир, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, журналист Юсуф Жумаев Каримов куч ишлатар тизимлари томонидан зўравонлик билан ноқонуний ҳибсга олинди. Дадам Ўзбекистон конституциясини ҳимоя қилиб Ўзбекистон Президенти деб айтилаётган Ислом Каримовнинг учинчи муддатга антиконституцион равишда Президентликка номзодини кўрсатишига қарши тинч пикетлар ўтказгани учун дадамни шахсан Ислом Каримов шахсий душмани сифатида ҳибсга олдирди. Дадам ҳозирда Ўзбекистоннинг наинки Ўзбекистоннинг дунёнинг энг даҳшатли турмаси деб ном олган Жаслиқ турмасида қийноқларга солинмоқда.

    Ҳолбуки Ўзбекистоннинг энг яхши турмаси тугил Ўзбекистоннинг ўзи ҳам гуантама турмасидан баттардир. Ўзбекистонда озод юрганлар Гуантамада ҳибсда сақланаётганлардан кўпроқ азоб чекади. Ҳар куни зўравонликларга дучор бўлади.

    Ҳурматли Президент!

    2001 йилда дадам шоир Юсуф Жумаев ёзган шеърлари учун Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати томонидан ҳибсга олинганидан кейин ҳам Америка Қўшма Штатлари ҳукумати саъй ҳаракатлари билан озодликка чиқарилган эдилар. Яна дадам Юсуф Жумаевни озод қилишда ёрдам беришларингизни илтимос қиламан.

    Алишер Юсуфжон ўғли. Ҳибсда сақланаётган сиёсий маҳбус, шоир, Юсуф Жумаевнинг ўғли.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz